2020

"Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили"

11-20 Февраль

ДАВЛАТ ДАСТУРИ ОНЛАЙН МУҲОКАМАСИ

Фармон лойиҳасига ўтиш

 

1057


1-ЙЎНАЛИШ

 

0


2-ЙЎНАЛИШ

 

0


3-ЙЎНАЛИШ

 

0


4-ЙЎНАЛИШ

 

0


5-ЙЎНАЛИШ

"ИЛМ, МАЪРИФАТ ВА РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙИЛИ"

ДАВЛАТ ДАСТУРИ ЛОЙИҲАСИ ЖАМОАТЧИЛИК МУҲОКАМАСИ
2020 йил 11-20 Февраль

2017-2021 ЙИЛЛАРДА ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ БEШТА УСТУВОР ЙЎНАЛИШИ БЎЙИЧА ҲАРАКАТЛАР СТРАТEГИЯСИНИ АМАЛГА ОШИРИШНИНГ ТЎРТИНЧИ БОСҚИЧИ

“Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳасини янада такомиллаштириш ҳамда фуқароларнинг хоҳиш-истакларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқиш учун жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди.

2020 йил Давлат дастури лойиҳаси 320 та банддан иборат бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йилнинг 24 январь куни Олий Мажлисга Мурожаатномасида акс этган асосий ғоя ва таклифлари ҳамда 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган асосий вазифалар асосида ишлаб чиқилди. Унинг доирасида жами қиймати 17,5 трлн сўм ва $ 9,6 млрдга тенг лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган.

Жамоатчилик муҳокамаларида фуқаролар, халқаро экспертлар, тегишли вазирлик ва идора мутахассислари, бизнес доира ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари турли давра суҳбатлари, мунозаралар, очиқ мулоқотлар ўтказиш орқали қамраб олинади.

Кенг жамоатчилик вакиллари, маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида бўлиб ўтиши кутилаётган муҳокамалар давомида келиб тушган барча фикр-мулоҳаза ва таклифлар натижасида Давлат дастури лойиҳаси янада такомиллаштирилади.



2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича
Ҳаракатлар стратегиясини
“ИЛМ, МАЪРИФАТ ВА РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙИЛИ”да амалга оширишга оид
ДАВЛАТ ДАСТУРИ ЛОЙИҲАСИ

Жадвални ўнгга(>) ёки чапга(<) суриш мумкин

Т/р

Амалга ошириладиган тадбир

Бажариш муддати

Ижро учун масъуллар

Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа

 

I. ДАВЛАТ ВА ЖАМИЯТ ҚУРИЛИШИ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ

1.1. Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда Олий Мажлис палаталари, сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш

1

Олий Мажлис Сенатининг қонун ижодкорлиги ва парламент назоратидаги ролини ошириш.

2020 йил
1 июнь

Олий Мажлис Сенати
(келишув асосида),
халқ депутатлари  вилоят, туман
ва шаҳар кенгашлари, ТИВ, Қонунчилик муаммолари
ва парламент тадқиқотлари институти

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

сенаторларни қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектлари қаторига киритиш;

Сенатга келиб тушган қонуннинг жойлардаги муҳокамасини ташкил этишнинг аниқ механизмини белгилаш;

Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги элчилари ҳисоботини эшитиш амалиётини йўлга қўйиш;

Сенат томонидан вазирлик
ва идоралар раҳбарларининг долзарб ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича ҳисоботини мунтазам муҳокама қилиш амалиётини йўлга қўйиш;

парламент ва сенатор сўрови юборилган мансабдор шахснинг ўзи томонидан сўровга жавоб бериш тартибини белгилаш;

сўровларни ҳудудлар манфаатидан келиб чиқиб шакллантириш, унинг натижасига оид ахборотни қўмита ва ялпи мажлисларда муҳокама қилиш тизимини жорий этиш;

Сенатга маҳаллий Кенгашлар томонидан қабул қилинган қонунга зид қарорларни бекор қилиш ваколатини бериш;

Сенатнинг ҳар бир қўмитаси
ўз фаолият режасини ҳудудий муаммолардан келиб чиқиб шакллантириши амалиётини кенг йўлга қўйиш;

Барқарор ривожланиш мақсадларини бажариш бўйича тасдиқланган индикаторларга эришилиши устидан мониторинг олиб бориш;

Сенат томонидан ёшлар ва таълим масалалари бўйича тегишли чораларни белгилаш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш
2

Олий Мажлис Сенатининг қонун ижодкорлигидаги ваколатини кенгайтириш масалаларини ўрганиш.

 

2020 йил
1 апрель

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти, Адлия вазирлиги

Ахборот-таҳлилий маълумот.

Бунда Олий Мажлис Сенатига Қонунчилик палатасидан қабул қилинган қонунларга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ваколатини бериш масалаларини  илғор хорижий тажрибага асосан чуқур таҳлил қилиш ва аниқ таклифлар ишлаб чиқиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш
3.

Олий Мажлис Сенатининг маҳаллий Кенгашлар билан ҳамкорлигини янада кучайтириш.

2020 йил
1 июнь

Олий Мажлис Сенати,

халқ депутатлари  вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари,  Қонунчилик муаммолари

ва парламент тадқиқотлари институти, Адлия вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

Сенат доимий асосда ишлайдиган сенаторларни маҳаллий Кенгашларга бириктириш;

маҳаллий Кенгашларда “сенатор хонаси”ни ташкил этиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш
4

Сенатнинг Давлат бюджетини шакллантириш ва ижро этиш жараёнлари устидан ҳудудлар манфаатидан келиб чиққан ҳолда назорат олиб бориш фаолиятини кучайтириш.

2020 йил

1 апрель

Олий Мажлис Сенати

(келишув асосида),

Вазирлар Маҳкамаси,

Молия вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси.

Лойиҳада:

Олий Мажлис Сенатининг давлат бюджети ижроси устидан назорат олиб бориш механизмини белгилаш;

Олий Мажлис Сенатида давлат бюджети, иқтисодиёт, пул-кредит сиёсати масалаларида сенаторларга профессионал ва холис ахборот-таҳлилий, экспертлик хизмати кўрсатувчи алоҳида тузилма ташкил этиш; 

ушбу тузилмага юқори малакали кадрларни жалб қилиш, 2020 йилда тузилманинг жорий таъминоти, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашга маблағ ажратиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш
5

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси фаолияти самарадорлигини янада ошириш.

2020 йил
1 май

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

(келишув асосида),

Қонунчилик муаммолари

ва парламент тадқиқотлари институти  

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
ва чора-тадбирлар дастури лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

Қонунчилик палатаси мажлисларида давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиш тизимини жорий қилиш;

Барқарор ривожланиш мақсадларини бажариш, илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида Ҳукумат аъзолари ва тармоқ раҳбарларининг ҳисоботини мунтазам эшитиб бориш;

 

парламент ва депутат сўровига жавоб хатини, сўров кимнинг номига юборилган бўлса, айнан ўша мансабдор шахс томонидан имзоланиши шартлигини белгилаш;

ҳар бир қўмита чорак иш режаси асосида ўз фаолияти йўналишидаги давлат органлари олдига аниқ вазифаларни қўйиши ҳамда улардан қонун ва қарорлар ижроси бўйича аниқ ҳисобот талаб қилиш амалиётини кенг йўлга қўйиш;

инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро ташкилотлар тавсиялари ижросини таъминлаш юзасидан “йўл хариталари”ни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

йил якунига кўра қабул қилинган ҳар бир қонун халқ томонидан қандай баҳоланганини ва унинг самарадорлик даражасини мониторинг қилиш ҳамда мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли чораларни кўриш амалиётини шакллантириш;

қонун лойиҳаларининг халқаро шартномаларга, Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрнини яхшилаш бўйича тавсияларга мослигини ўрганиш амалиётини йўлга қўйиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш
6

Тўғридан-тўғри амал қилувчи қонунларни қабул қилиш амалиётини янада кенгайтириш, ижтимоий муносабатларни қонунлар билан тартибга солиш даражасини ошириш.

2020 йил
1 апрель

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

(келишув асосида),

Қонунчилик муаммолари

ва парламент тадқиқотлари институти,

Адлия вазирлиги

Олий Мажлис палаталари Кенгашларининг қўшма қарори лойиҳаси.

Лойиҳада Олий Мажлис палаталарининг  “Тўғридан-тўғри амал қилувчи қонунларда тизимлаштирилиши ва унификация қилиниши лозим бўлган қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш бўйича “йўл харитаси”ни бугунги кун талаблари асосида қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш
7

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияларнинг сиёсий фаоллигини ошириш.

2020 йил
1 май

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

(келишув асосида),

Қонунчилик муаммолари

ва парламент тадқиқотлари институти

Чора-тадбирлар дастури.

Дастурда:

сайловолди учрашувларда аҳоли томонидан кўтарилган долзарб масалаларни  ҳал этиш бўйича аниқ дастур ва “йўл харита”ларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни мутасадди идоралар билан ҳамкорликда тўлиқ амалга ошириш;

фракцияларнинг қонун ижодкорлиги фаолияти бўйича жорий ва истиқболли дастурларини ишлаб чиқиш;

илгари сурилаётган ҳар бир таклифни сайловчилар билан муҳокама қилиш тизимини йўлга қўйиш масалалари назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш
8

Парламент текшируви институтидан самарали фойдаланишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш.

2020 йил
1 апрель

Олий Мажлис палаталари

(келишув асосида), Қонунчилик муаммолари

ва парламент тадқиқотлари институти

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада Қонунчилик палатаси
ва Сенатига ўзларининг алоҳида қарори билан парламент текшируви ўтказиш
ва тегишли комиссиялар тузиш ваколатини бериш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш
9

Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектларининг қонун ижодкорлиги жараёнидаги масъулиятини ошириш.

2020 йил
1 июнь

Олий Мажлис палаталари

(келишув асосида),

Адлия вазирлиги,

Қонунчилик муаммолари

ва парламент тадқиқотлари институти,

қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектлари

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

қонун лойиҳалари биринчи ўқишда қабул қилинаётганда маъруза билан чиқиш вазифасини, қоида тариқасида, қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти ёки унинг вакили зиммасига юклаш;

мазкур қоидани амалга ошириш механизмини белгилаш, жумладан ташаббускор идора қонун лойиҳасининг аҳамиятини депутатлар олдида асослаб бера олмаган ҳолларда лойиҳани кўриб чиқишни рад этиш тартиби назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш
10

Олий Мажлис палаталари фаолиятидан жамоатчилик хабардорлигини ошириш ишларини тизимли йўлга қўйиш.

Йил давомида

Олий Мажлис палаталари

(келишув асосида),

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда парламентнинг ҳар бир тадбири ҳақидаги ахборотлар палаталарнинг расмий веб-сайтлари ва бошқа оммавий ахборот воситаларида тизимли ёритилишини таъминлаш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш
11

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг таъсирчанлиги ва самарадорлигини баҳолаш механизмларини жорий қилиш.

2020 йил

1 апрель

Вазирлар Маҳкамаси,

Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт

ва саноат вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Қонунчилик муаммолари

ва парламент тадқиқотлари институти

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

қабул қилиниши кутилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг таъсирчанлигини баҳолаш механизми, босқичлари ва улар бўйича дастлабки ҳисобот тайёрлаш тартиби;

қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг самарадорлигини баҳолашнинг тартиб ва таомиллари назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш
12

Ижтимоий муносабатларни комплекс ва тизимли тартибга солиш принципининг қонун ижодкорлиги амалиётига тўлиқ татбиқ этилишини таъминлаш.

2020 йил

1 апрель

Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги,

Олий Мажлис палаталари

(келишув асосида),

Қонунчилик муаммолари

ва парламент тадқиқотлари институти

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда ушбу қонунни амалга оширишга қаратилган ҳаволаки нормаларни бир вақтнинг ўзида ишлаб чиқиш ва янги қонун билан бирга ёки қонунда белгиланган аниқ муддатда кучга киришини таъминлаш;

янги қонун лойиҳаси билан белгиланаётган қоидалар илгари қабул қилинган қонунларга тегишли ўзгартишлар киритишни тақозо этганда, илгари қабул қилинган қонунларга ўзгартиш киритиш янги қонунни қабул қилиш билан бир вақтнинг ўзида амалга оширилишини жорий этиш;

вазирлик ва идоралар томонидан ўзлари қабул қилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга бир хил масаладаги ўзгартириш ва қўшимчаларни битта ҳужжат билан киритиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш
13

Ёшларнинг қонун ижодкорлиги жараёнидаги иштирокини янада кенгайтириш.

2020 йил

1 июнь

Олий Мажлис палаталари

(келишув асосида),

Қонунчилик муаммолари

ва парламент тадқиқотлари институти

Олий Мажлис палаталари Кенгашларининг қўшма қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

Ёшлар парламентини ташкил этиш ва унинг таркибини шакллантириш тартибини белгилаш;

Ёшлар парламентининг Олий Мажлис палаталари қўмиталари билан ўзаро алоқасини йўлга қўйиш;

Ёшлар парламенти аъзоларининг қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда парламент назоратини амалга ошириш жараёнида фаол иштирок этишини таъминлаш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш
14

Янги шаклланган парламент аъзоларининг ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатларининг билим ва кўникмаларини оширишни тизимли йўлга қўйиш.

2020 йил

1 март

Давлат бошқаруви академияси,

Олий Мажлис палаталари

(келишувга асосан),

халқ депутатлари  вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари

Чора-тадбирлар дастури.

Дастурда депутатлар ва сенаторларнинг ўз фаолиятига доир касбий малакасини ошириш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш ва уларни тизимли амалга ошириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш
15

“Электрон парламент” тизими лойиҳаларини амалга ошириш.

2020 йил
1 март

Олий Мажлис палаталари

(келишув асосида),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Молия вазирлиги

Чора-тадбирлар режаси.

Режада Олий Мажлис
Қонунчилик палатаси ва Сенатида:

парламент ва депутат сўровларини жамоавий мурожаатлар асосида Интернет тармоғида шакллантириш имкониятини яратиш;

депутатларни ўз сайловчилари билан боғлаш имкониятини берадиган электрон портал ва мобиль иловаларни ишга тушириш;

электрон ҳужжат айланиш тизимини такомиллаштириш, қонун ижодкорлиги фаолияти жараёнларини автоматлаштириш лойиҳасини якунига етказиш;

Сенатнинг расмий веб-сайтини такомиллаштириш, унда фуқаролар томонидан сенаторга электрон мурожаат юбориш ва фуқаролар билан қайта алоқа имкониятларини яратиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш
16

Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари
ва парламент тадқиқотлари институти
фаолиятини тубдан такомиллаштириш.

2020 йил
1 май

Олий Мажлис палаталари

(келишув асосида),

Қонунчилик муаммолари

ва парламент тадқиқотлари институти,

Молия вазирлиги

Олий Мажлис палаталари Кенгашларининг қўшма қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

институтнинг ташкилий тузилмасини қайта кўриб чиқиш;

ходимлар фаолиятини рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш, малакали мутахассис ва олимларни жалб қилиш учун зарур шароитларни яратиш;

Қонунчилик палатасига киритилган ҳар бир қонун лойиҳаси юзасидан Институтнинг илмий-ҳуқуқий хулосасини олиш амалиётини кенг жорий қилиш;

олимлар, фуқаролар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари ўртасида биринчи ўқишдан ўтган қонун лойиҳалари бўйича жонли муҳокамани ўтказиш юзасидан платформа ташкил этиш;

қабул қилинган қонунларнинг амалиётдаги таъсирчанлигини ўрганиб бориш, жумладан муайян соҳадаги қонунчиликни ўрганишда жамоатчилик орасида сўровлар ўтказиш амалиётини йўлга қўйиш;

“Қонунчилик муаммолари ахборотномаси” даврий нашрини ташкил этиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш
17

Хорижий мамлакатлар билан муносабатларни ривожлантиришда парламентнинг ролини янада кучайтириш.

2020 йил

1 сентябрь

Олий Мажлис палаталари
(келишув асосида),

ТИВ, Стратегик
ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси,

Қонунчилик муаммолари
ва парламент тадқиқотлари институти

Олий Мажлис палаталари Кенгашларининг қўшма қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

Парламент дипломатияси концепциясини тасдиқлаш;

хорижий давлатлар билан ҳамкорлик масалаларида ҳар йиллик дастурларни қабул қилиш ва уларни ижросини қатъий назоратга олиш амалиётини жорий этиш;

Парламентлараро Иттифоқ, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Парламент ассамблеяси, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги парламентлараро ассамблеяси билан ўзаро ҳамкорликнинг аниқ ва узоқ муддатли иш режаларини тасдиқлаш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш
18

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг расмий шарҳи юзасидан Конституциявий судга мурожаатлар қилиш тартибини соддалаштириш, унинг субъектлари доирасини кенгайтириш.

2020 йил
1 август

Конституциявий суд,

Олий Мажлис палаталари

(келишув асосида),

Қонунчилик муаммолари
ва парламент тадқиқотлари институти,

халқ депутатлари  вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

Қонунчилик палатаси депутати, Сенат аъзоси ва Конституциявий суд судьяси томонидан индивидуал тартибда Конституциявий судга масала киритиш тартибини белгилаш;

Конституциявий судда кўриб чиқиш учун масалалар киритиш ҳуқуқига эга бўлган субъектлар қаторига жисмоний ва юридик шахслар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашларини киритиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш
19

Халқ депутатлари Кенгашларининг фаолиятини кучайтириш ва назорат соҳасидаги ваколатларини кенгайтириш.

2020 йил

1 июль

Олий Мажлис Сенати

(келишув асосида),

халқ депутатлари  вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари,

Адлия вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

вилоят ва туман ҳокимлари
ўз дастурлари ва уларнинг ижроси тўғрисида халқ депутатлари вилоят Кенгашларида ҳисобот беришини назарда тутувчи тизимни жорий қилиш;

маҳаллий Кенгашларга вазирлик
ва идоралар ҳудудий тузилмалари раҳбарларининг ўз лавозимига лойиқлиги юзасидан тегишли вазирлик ва идораларга таклиф киритиш ваколатини бериш;

маҳаллий вакиллик органлари фаолиятида Кенгаш сўрови институтини жорий қилиш;

маҳаллий Кенгашларнинг доимий асосда ишлайдиган котибиятни ташкил этиш;

вилоятлар ва туманлар ҳокимлари томонидан ижтимоий-иқтисодий дастурларни тегишинча Сенат
ва  маҳаллий Кенгашларда муҳокамадан ўтказиш ва ҳимоя қилиш амалиётини жорий қилиш;

концепция, стратегия ва бошқа қарорлардаги индикаторлар ва мақсадли параметрлар ижроси бўйича ҳокимлар оммавий ахборот воситалари ва жамоатчиликка мунтазам ахборот бериши;

маҳаллий Кенгашлар фаолиятининг очиқлигини таъминлаш чораларини кўриш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш
20

Аҳолининг электорал маданиятини юксалтириш концепциясини ишлаб чиқиш.

2020 йил
1 октябрь

Марказий сайлов комиссияси,

Адлия вазирлиги,

Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти,

Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази,

Давлат бошқаруви академияси

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

сайловчиларнинг сайлов жараёнида фаол иштирокини таъминлашга қаратилган сиёсий-ҳуқуқий маданиятини оширишнинг устувор йўналишлари;

“Бир сайловчи – бир овоз” тамойили асосида кўпчилик учун овоз бериш амалиётига чек қўйишга қаратилган чора-тадбирлар;

сайловчилар томонидан Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати тизимида ўзига оид маълумотларни текшириш, сайлов участкасини аниқлаштиришга доир  интерактив давлат хизматларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш бўйича тадбирлар назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш
21

Сайлов тизимини янада такомиллаштириш чораларини кўриш.

2020 йил
1 март

Марказий сайлов комиссияси,

Олий Мажлис палаталари

(келишув асосида),

Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги

Чора-тадбирлар дастури.

Дастурда:

сайловларни молиялаштириш манбаларини кенгайтиришга оид масалаларни ўрганиш ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича парламент комиссияларини тузиш;

маҳаллий ва хорижий экспертлар, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда сайлов тизимини янада такомиллаштиришга оид форумлар ўтказиш;

маҳаллий Кенгашларга сайлов ўтказишнинг уч поғонали тизимини оптималлаштириш масалаларини ўрганиш;

туман ва шаҳар сайлов комиссияларининг ролини ошириш;

халқаро ташкилотлар ва кузатувчиларнинг таклиф ва тавсияларини чуқур ўрганиб, сайлов жараёнини такомиллаштириш бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиқиш;

сайлов жараёнида ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаш;

Марказий сайлов комиссиясининг тузилмасини такомиллаштириш, моддий-техник таъминоти ва ходимларининг ижтимоий муҳофазасини кучайтиришга оид масалалар назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш
22

Олий Мажлис ҳузуридаги  Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди фаолиятини такомиллаштириш.

2020 йил
1 июль

Олий Мажлис палаталари

(келишув асосида),

Молия вазирлиги,  Адлия вазирлиги

Олий Мажлис палаталари Кенгашларининг қўшма қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

жамоат фондининг ташкилий тузилмасини қайта кўриб чиқиш;

ижтимоий шериклик механизмларини фонд фаолиятида кенгайтириш;

жамоат фонди томонидан грант лойиҳаларни жалб қилиш тартибини такомиллаштириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш
23

“Менинг фикрим” веб портали фаолиятини янада такомиллаштириш.

2020 йил
1 май

Олий Мажлис палаталари

(келишув асосида),

Қонунчилик муаммолари
ва парламент тадқиқотлари институти,

Молия вазирлиги,  Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Олий Мажлис палаталари Кенгашларининг қўшма қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

“Менинг фикрим” веб портали орқали электрон жамоавий мурожаат қилиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги янги низомни тасдиқлаш;

веб-порталнинг ҳисоботлар ва статистика модулини такомиллаштириш,

фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида веб-порталнинг мобиль иловасини яратиш;

веб-порталга келиб тушаётган  мурожаатларни оммавий ахборот воситаларида депутатлар, мутахассислар, кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилиш учун кўрсатув ва эшиттиришлар ташкил этиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

1.2. Давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш

24

Давлат фуқаролик хизматини 2030 йилгача ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш.

2020 йил
1 апрель

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги,

Адлия вазирлиги,

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

мамлакатни инновацион ривожлантиришнинг узоқ истиқболга мўлжалланган мақсад ва вазифаларига мос давлат фуқаролик хизмати трансформациясининг ғоявий платформасини яратиш;

давлат фуқаролик хизматчиларида коррупцияга қарши курашиш маданиятини шакллантиришнинг таъсирчан механизмларини жорий этиш;

таълим муассасаларида танлов асосида давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича давлат буюртмасини шакллантириш;

давлат фуқаролик хизматида ислоҳотларни амалга ошириш бўйича энг муҳим прогноз кўрсаткичларни ва уларни таъминлаш механизмларини тасдиқлаш, давлат органлари ва ташкилотларининг ташкилий тузилмасини оптималлаштириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш
25

Ҳокимларни замонавий бошқарув асослари бўйича ўқитиш ва уларнинг малакасини ошириш чораларини кўриш.

Йил давомида

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги,

Молия вазирлиги,

Давлат бошқаруви академияси

Чора-тадбирлар дастури.

Дастурда вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимларини бошқарув асослари бўйича ўқитиш, хорижий мамлакатларнинг нуфузли ташкилотларида малака ошириш тизимини йўлга қўйиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш
26

Вазирлар Маҳкамаси фаолиятида халқ билан мулоқот қилишнинг қайта алоқа воситаларини кенг жорий қилиш.

2020 йил
1 апрель

Вазирлар Маҳкамаси,  Адлия вазирлиги,
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

Чора-тадбирлар дастури.

Дастурда:

Ҳукумат қарорлари ижросини ташкил этишда кенг жамоатчилик фикрини ўрганиш амалиётини йўлга қўйиш;

ижтимоий тармоқларда Ҳукумат қарорлари ижроси бўйича аҳоли фикрини ўрганиш учун махсус саҳифалар очиш;

ҳокимларнинг тадбиркорликка оид қарорларини Ҳукумат томонидан мониторинг қилиб бориш ва унинг натижалари юзасидан тегишли чораларни кўриш механизмларини ишлаб чиқиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш
27

Давлат бошқаруви органлари раҳбарларининг муайян тармоқни ривожлантириш натижалари юзасидан парламент олдидаги ҳисобдорлигини ошириш.

Йил давомида

Олий Мажлис палаталари

(келишув асосида),

Вазирлар Маҳкамаси

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

давлат бошқаруви органлари раҳбарларининг энг муҳим ижтимоий-иқтисодий масалалар юзасидан парламент палаталари олдида мунтазам равишда ҳисобот бериши амалиётини йўлга қўйиш;

давлат бошқаруви органлари раҳбарларининг муайян тармоқни ривожлантириш натижалари юзасидан парламент олдидаги ҳисобдорлигини ошириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш
28

Тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари фаолиятини самарали ташкил этиш учун илғор хорижий тажриба асосида замонавий менежмент тизимини жорий этиш.

2020 йил
1 июнь

Вазирлар Маҳкамиси, Давлат бошқаруви академияси,

Адлия вазирлиги,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

Бош вазир, Ҳукумат аъзолари, ижро ҳокимияти органларининг барча даражадаги раҳбар ва ходимлари фаолиятига натижадорлик мезонлари асосида баҳолаш тизимини жорий этиш;

ҳар бир соҳани ўрта ва узоқ истиқболда ривожлантириш бўйича аниқ режа ва дастурларни ишлаб чиқиш;

вазирлик ва идоралар кўрсаткичлари билан биргаликда ҳар бир вилоят ва туманнинг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизмини жорий этиш;

Вазирлар Маҳкамасининг  иқтисодий-ижтимоий ривожланишнинг муҳим масалаларига оид йиғилишларида ҳокимлар ва ҳудудий идоралар раҳбарлари фаолиятига баҳо бериш тизимини яратиш;

ушбу тизимни халқаро рейтинг ва индекс кўрсаткичлари билан уйғунлаштириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш
29

Маҳаллий ижро ҳокимияти органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чораларини кўриш.

2020 йил
1 октябрь

Олий Мажлис Сенати

(келишув асосида),

Вазирлар Маҳкамаси,

Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги,  Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Чора-тадбирлар дастури.

Дастурда:

ҳокимларнинг ваколатларини қайта кўриб чиқиш ва уларга хос бўлмаган ҳамда бир-бирини такрорлайдиган функцияларни тегишли органларга ўтказиш маслаларини ўрганиш;

ҳокимлар фаолиятини баҳолаш бўйича аниқ мезонларни ва мақсадли вазифаларни ишлаб чиқиш;

маҳаллий ижро ҳокимияти органлари фаолиятини комплекс баҳолаш тизимини яратиш мақсадида Ҳудудларнинг ривожланиш индексини ишлаб чиқиш;

мазкур Индексдан келиб чиқиб, ҳудудларга оид сиёсатни белгилаш, маҳаллий бюджетларга молиявий кўмак бериш ҳамда раҳбарларни рағбатлантириш масалаларини ўрганиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш
30

Қонун ҳужжатлари ижросини назорат қилиш тизимини ва бу борадаги ёндашувларни такомиллаштириш, вазифа ва топшириқлар натижадорлигини танқидий таҳлил қилишнинг таъсирчан механизмларини жорий қилиш.

2020 йил
1 апрель

Вазирлар Маҳкамаси,

Адлия вазирлиги, Ҳисоб палатаси

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

ҳар бир топшириқнинг ижро этилгани қоғозга қараб эмас, эришилган пировард натижага қараб баҳолаш механизмлари;

барча даражадаги ижро органларида интизомни кучайтириш, белгиланган вазифа ва топшириқлар натижадорлигини танқидий таҳлил қилишнинг таъсирчан механизмларини жорий этиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш
31

Республика даражасида қарорлар қабул қилишда маҳаллий ҳокимликларнинг иштирокини таъминлаш.

2020 йил
1 апрель

Вазирлар Маҳкамаси,

Адлия вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ҳамда Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишиш тартибини жорий қилиш
назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш
32

Ҳукумат аъзоларининг энг долзарб ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича ҳафтада камида бир марта йиғилиб, муаммоларни муҳокама қилиш ва улар ечимини тезкорлик билан ҳал этиб бориш тизимини такомиллаштириш.

2020 йил
1 апрель

Вазирлар Маҳкамаси,

Адлия вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига ҳукумат аъзоларининг энг долзарб ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича тезкор йиғилишлар ўтказиш тартибини такомиллаштириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш
33

Самарасиз фаолият юритаётган идоралараро коллегиал органлар ишини қайта кўриб чиқиш.

2020 йил
1 сентябрь

Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

комиссиялар ва ишчи гуруҳлар самарадорлигини таҳлил қилиш ҳамда натижаси бўйича уларни келгусида қисқартириш ва оптималлаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

самарасиз фаолият юритаётган идоралараро коллегиал органларни қисқартириш масалалари назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш
34

Давлат органлари фаолияти ҳамда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминлаш.

2020 йил
1 март

Вазирлар Маҳкамаси,

вазирлик ва идоралар

Чора-тадбирлар дастури.

Дастурда:

ижро ҳокимияти органлари иқтисодий, ижтимоий ва маънавий соҳалардаги ислоҳотлар, қабул қилинаётган ҳужжатлар мазмун-моҳияти ҳамда уларнинг ижроси ҳақида халқимизга содда ва равон тилда тушунтириш;

оммавий ахборот воситаларидан, ижтимоий тармоқлар, веб-сайтлардан кенг фойдаланиш, матбуот анжуманлари, брифинглар, медиа-турлар ташкил этиш;

ҳукумат, вазирлик ва идоралар, ҳудудлар раҳбарлари оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқларда кўтарилаётган долзарб масалалар бўйича тезкор чоралар кўриши ва уларга принципиал муносабат билдириш тизимини йўлга қўйиш;

маълумотлар очиқлиги борасидаги ишларни танқидий кўриб, веб-сайтлар ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда маълумотларни мунтазам жойлаштириш ва янгилаб бориш;

мазкур йўналишдаги ишларни самарали ташкил этиш учун ҳар бир идора ўзининг медиа дастурини ишлаб чиқиши ва Ҳукумат томонидан уларнинг ижросини қатъий назорат қилиш тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш
35

Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазири виртуал қабулхонаси ахборот тизими – “business.gov.uz” Ягона интерактив порталини моддий-техник жиҳатдан такомиллаштириш.

2020 йил
1 май

Вазирлар Маҳкамаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш 
вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси,

Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги

Чора-тадбирлар режаси.

Режада:

портални модернизация қилиш бўйича техник талабларни ишлаб чиқиш;

тизим ва мобиль илованинг талабларини ўрганиш ва таҳлил қилиш;

ўтказилган ўрганишлар асосида талабларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш
36

Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати ходимлари фаолиятини баҳолаш тизимини жорий этиш.

2020 йил
1 апрель

Адлия вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмат ходими фаолиятини баҳолаш мезонлари;

давлат органлари ва ташкилотларида ижобий натижаларга эришган юридик хизмат ходимларини рағбатлантириш;

давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматлари рейтингини шакллантириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

1.3. Жамоатчилик бошқаруви тизимини такомиллаштириш

37

Жамоатчилик назоратини янада кучайтириш, давлат ва жамият ўртасида ўзаро яқин ҳамкорликни ўрнатиш.

2020 йил
1 июнь

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгаши, Адлия вазирлиги,
Олий Мажлис палаталари
(келишув асосида),
Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

Жамоатчилик палатасини ташкил этиш ва унинг функционал вазифаларини белгилаш;

мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётига оид ва жамоатчиликда алоҳида қизиқиш уйғотадиган ўта муҳим масалаларга доир қарорларни қабул қилишда жамоатчилик билан маслаҳатлар, жамоатчилик эшитувларини ўтказиш амалиётини йўлга қўйиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш
38

Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган стратегиясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2020 йил
1 май

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгаши, Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази,

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати,

Адлия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси.

Лойиҳа билан қуйидагиларни назарда тутувчи фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган стратегияси тасдиқланади:

фуқаролик жамияти ривожланишининг назарий, концептуал ва методологик асослари;

Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг миллий модели;

фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг стратегик йўналишлари ва бошқалар.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш
39

Давлат бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мурожаатлар билан ишлашдаги масъулиятини ошириш.

Йил давомида

Олий Мажлис палаталари

(келишув асосида),

Вазирлар Маҳкамаси,

Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

давлат бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг мурожаатлар билан ишлаш ҳолати бўйича ҳисоботларини парламент ва маҳаллий Кенгашларда мунтазам равишда эшитиш тартибини жорий қилиш;

ҳар бир депутат томонидан Халқ қабулхоналари билан доимий ҳамкорлик ўрнатиб, ўз ҳудудида яшаётган аҳоли муаммоларини ечишда фаол иштирок этиш амалиётини йўлга қўйиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш
40

Давлат органларида халқ
билан мулоқот ва мурожаатлар билан ишлаш тизими самарадорлиги
ни ошириш.

2020 йил
1 август

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси,

Вазирлар Маҳкамаси,

Адлия вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

давлат органларида халқ билан мулоқот ва мурожаатлар билан ишлаш тизими самарадорлигини баҳолаш механизмини ишлаб чиқиш;

давлат идоралари раҳбарлари ва ҳокимларнинг мурожаатлар билан ишлаш бўйича ҳисоботини парламент ва халқ депутатлари кенгашларида мунтазам эшитиш тизими йўлга қўйиш;

 

мавжуд штат бирликлари доирасида барча давлат органларида бевосита раҳбарга бўйсунувчи мурожаатлар билан ишлаш бўйича алоҳида бўлинмалар ташкил этиш;

мурожаатлар билан ишлаш бўлинмалари ходимларини ҳар уч йилда бир марта аттестациядан ўтказиш ва малакасини ошириш;

давлат органларининг мурожаатлар билан ишлаш бўлинмаси ходимларини лавозимга тайинлаш ва озод этиш масалаларини тегишли равишда  Ўзбекистон Республикаси Президент Администрацияси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Халқ қабулхоналари билан мажбурий тартибда келишиш;

вазирлик, идора ва ҳокимликлар томонидан ҳар чорак якуни бўйича мурожаатлар билан ишлаш натижалари тўғрисидаги маълумотларни ўз расмий веб-сайтларига жойлаштириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш
41

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)ни сайлаш жараёнини янада демократлаштириш.

2020 йил
1 ноябрь

Олий Мажлис палаталари

(келишув асосида),

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши,

Адлия вазирлиги,
Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази,
вазирлик
ва идоралар

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

фуқаролар йиғини раиси сайловини ўтказиш жараёнларини такомиллаштириш;

фуқаролар йиғини раисини кун давомида сайлаш тартибини жорий этиш;

фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссияларни фаолиятида ошкораликни кенгайтириш;

фуқаролар йиғини раиси сайловида иштирок этадиган фуқаролар вакилларининг минимал сонини кўпайтириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

Жадвални ўнгга(>) ёки чапга(<) суриш мумкин

Т/р

Амалга ошириладиган тадбир

Бажариш муддати

Ижро учун масъуллар

Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа

 

II. ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА СУД-ҲУҚУҚ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ИСЛОҲ ҚИЛИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ

2.1. Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, суднинг нуфузини ошириш,
суд тизимини демократлаштириш ва такомиллаштириш

42

Судьяларнинг мустақиллигини тўлиқ таъминлашга қаратилган кафолатларни янада кучайтириш, судьялар мақомининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш.

2020 йил

1 октябрь

Олий суд,

Судьялар олий кенгаши, Адлия вазирлиги

 

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳа билан “Судлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг янги таҳририни қабул қилиш назарда тутилади.

Лойиҳада:

судлар раисларининг судьялар фаолиятини баҳолаш, уларга нисбатан интизомий иш қўзғатишдаги иштирокини қайта кўриб чиқиш;

судьяларни интизомий жавобгарликка тортиш ҳақидаги қарор устидан шикоят қилиш механизмини такомиллаштириш;

судьяларнинг ваколатларини тўхтатиб туриш ҳамда тугатиш асослари ва тартибини халқаро стандартларга мослаштириш;

судьяни жиноий жавобгарликка тортиш тартибини кўзда тутувчи кафолатларни судьялик фаолияти билан боғлиқ ҳолатлар бўйича собиқ судьялар учун ҳам татбиқ этиш;

судьяларнинг мақомини белгиловчи нормаларни такомиллаштириш ва истеъфодаги судьянинг ҳуқуқий мақомини белгилаш;

судлар фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларини тизимлаштириш;

суд мустақиллигига дахл қилиш билан боғлиқ ҳар қандай ҳолат юзасидан судья томонидан бевосита ва тезкор хабар бериш имкониятини кўзда тутувчи тизимни яратиш;

ушбу масалаларни қонун ости ҳужжатлари билан тартибга солиш тартибини бекор қилиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

43

“Судьялар ҳамжамияти органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2020 йил

1 декабрь

Судьялар олий кенгаши, Олий суд

 

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

судьялар ҳамжамияти тушунчаси
ва фаолиятининг ҳуқуқий асослари;

судьялар ҳамжамияти органларининг суд тизимидаги ўрни;

судьялар ҳамжамияти органларининг асосий вазифалари, функциялари
ва ваколатлари
;

судьялар ҳамжамияти органларини шакллантириш тартиби;

судьялар ҳамжамияти органларининг суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлашдаги роли назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

44

Судьяларнинг малака ҳайъатлари фаолиятини демократик тарзда ташкил этиш, уларнинг холислиги ва беғаразлигини таъминлашга қаратилган қўшимча ҳуқуқий чораларни ишлаб чиқиш.

 

2020 йил

1 октябрь

Олий суд,

Судьялар олий кенгаши

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

судьяларнинг олий малака ҳайъатини шакллантириш ваколатини судьялар ҳамжамияти органига ўтказиш;

судьяларнинг малака ҳайъатлари таркибини амалдаги судьялар ҳамда жамоатчилик асосида фаолият юритувчи аъзолар (собиқ судьялар, суд органлари фахрийлари) ҳисобидан шакллантириш;

судьяларнинг малака ҳайъатлари раислари, ўринбосарлари ва аъзоларини сурункасига икки муддатдан ортиқ бўлмаган муддатга яширин овоз бериш йўли билан сайлаш тартибини жорий этиш;

судьяларнинг олий малака ҳайъати, жойлардаги судьялар малака ҳайъатларининг раиси лавозимига ўтказиладиган сайловларда ушбу судлар раисларининг номзодини кўрсатмаслик назарда тутилади.

 

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

45

Суд қарорларининг қонунийлилиги, асослилиги ва адолатлилигини қайта кўриб чиқиш институтини такомиллаштириш.

 

 

2020 йил
1 сентябрь

Олий суд,

Бош прокуратура,

Адлия вазирлиги, Адвокатлар палатаси

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

суд қарорлари қонунийлилиги, асослилиги ва адолатлилигини қайта кўриб чиқиш тартибини илғор хорижий тажрибадан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш;

фуқаролар учун одил судловга эришиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида апелляция ва кассация инстанцияларини ислоҳ қилиш, назорат тартибида иш юритиш институтини бекор қилиш назарда тутилади.

 

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

46

Судларнинг моддий-техник шароитларини яхшилаш
ва судьялар фаолиятининг ижтимоий кафолатларини кучайтириш.

 

 

 

2020 йил

1 май

Вазирлар Маҳкамаси,

Олий суд,

Молия вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

судьялар ва суд ходимларига
иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни тўлиқ Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириш чораларини кўриш
, бунинг учун бюджетда алоҳида сатрни ажратиш;

судьялар ва суд ходимларининг иш ҳақини ошириш, уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш нормаларини қайта кўриб чиқиш ва халқаро стандартларга мослаштириш;

янги қурилиши режалаштирилаётган суд биноларини илғор халқаро тажриба асосида лойиҳалаштириш, суд биноларини қуриш, капитал таъмирлаш ва реконструкция қилиш бўйича дастурни тасдиқлаш;

судьяларни қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича қурилган хизмат уй-жойи олиш ҳуқуқига эга бўлган раҳбарлар рўйхатига киритиш;

судлар фаолиятини молиялаштириш
ва моддий-техник базасини яхшилашга қаратилган манзилли чора-тадбирлар назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

2.2.  Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш

47

Ички ишлар органлари томонидан махсус муассасаларда сақланаётган ва кузатиб борилаётган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш механизмларини такомиллаштириш.

2020 йил
1 декабрь

ИИВ, ДХХ,

Бош прокуратура,

Олий суд,

Молия вазирлиги,

Адлия вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

вақтинча сақлаш ҳибсхоналари, маъмурий қамоққа олинган шахслар учун махсус қабулхоналар ва муайян яшаш жойи бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказларида сақланиб, кузатилаётган шахсларнинг ҳуқуқларини халқаро стандартлар асосида белгилаш;

бундай шахсларни кузатиш (конвойлаш) вақтида уларнинг ҳуқуқларини таъминлаш;

қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган шахсларни конвойлаш тартиби, ходимларнинг мақоми ва хизмат фаолиятининг ҳуқуқий механизмини қайта кўриб чиқиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

48

“Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини янги таҳрирда қабул қилиш.

2020 йил

1 апрель

Олий Мажлис палаталари

(келишув асосида),

Вазирлар Маҳкамаси, ИИВ

 

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

фуқаролик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини тизимлаштириш;

1995 йилгача Ўзбекистонга келган
ва шундан буён истиқомат қилаётган шахсларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини автоматик тарзда бериш
тартиби назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

49

Прописка тизимини ислоҳ қилиш.

2020 йил

1 апрель

Олий Мажлис палаталари

(келишув асосида), Вазирлар Маҳкамаси, ИИВ, ТИВ, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси.

Лойиҳаларда:

2020 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кўчмас мулкка эга бўлишда доимий прописка мавжудлиги ҳақидаги талабни бекор қилиш;

Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи ва республиканинг бошқа минтақаларида доимий пропискага эга бўлган жисмоний шахслардан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида янги қурилган кўчмас мол-мулкни олди-сотди шартномаларини тасдиқлаганлик учун ундириладиган давлат божининг алоҳида ставкасини бекор қилиш;

илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда, асосий ишчи кучи яшайдиган
ва иш ўринлари яратилаётган ҳудудлар ўртасида тафовутни бартараф этиш
ва ички миграцияни эркинлаштириш нуқтаи назаридан, прописка тизимини ислоҳ қилиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

2.3.  Маъмурий, жиноят ва фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш

50

Жиноят ишини судда кўриш учун тайинлаш босқичига “дастлабки эшитув” институтини жорий этиш.

2020 йил

1 декабрь

Олий суд,

Бош прокуратура, ИИВ, ДХХ,
Адлия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

жиноят ишини судда кўриш учун тайинлаш босқичида иш юзасидан қарорларни тортишув принципига риоя этган ҳолда тарафлар иштирокида қабул қилиш тартибини белгилаш;

жиноят ишини умумий тартибда кўриб чиқилишига тўсқинлик қилувчи омилларни тезкорлик билан аниқлаш ва бартараф этиш тартибини белгилаш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

51

Жиноят ишини юритишда суриштирув, дастлабки тергов
ва суд муҳокамасида процессуал ҳаракатларни амалга оширишнинг соддалаштирилган тартибини такомиллаштириш.

2020 йил

1 октябрь

Бош прокуратура,

Олий суд, ИИВ, ДХХ,

Адлия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

соддалаштирилган тартибда иш юритиш ҳақида илтимоснома берган шахсга нисбатан енгилроқ жазо тайинлаш тартибини белгилаш;

гумон қилинувчи, айбланувчи ва  судланувчи айбига тўлиқ иқрорлик билдирган ва айблаш учун етарли далиллар бўлган ҳолларда иш
юритиш ва суд муҳокамасини соддалаштириш
;

соддалаштирилган тартибда иш юритиш ҳақида илтимоснома бериш гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг ҳимоячиси иштирокида амалга оширилиши мажбурийлигини белгилаш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

52

Жиноят иши доирасида далилларни тўплаш ва мустаҳкамлаш тартибини илғор хорижий тажриба асосида янада такомиллаштириш.

 

2020 йил

1 ноябрь

Бош прокуратура,

Олий суд, ИИВ, ДХХ,

Адлия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

далилларни мустаҳкамлашнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган замонавий механизмларини яратиш;

шахсни жиноят иши бўйича гумон қилинувчи ёки айбланувчи сифатида жалб қилиш учун етарли асослар мавжуд бўлган ҳолларда, уни гувоҳ сифатида сўроқ қилиш
ва процессуал ҳуқуқларини тушунтирмасдан туриб, ҳар қандай кўринишда ёзма тушунтиришлар олишни тақиқлаш;

шахс томонидан жиноят содир этилишига эришиш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан шароит, сабаб ва асосларни сунъий равишда вужудга келтириш ҳолатларига чек қўйиш;

ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ҳар бир ходимида ушланган шахсга процессуал ҳуқуқларни дарҳол ва тўлиқ тушунтириш кўникмаларини ҳосил қилиш бўйича амалий чораларни белгилаш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

53

Тадбиркорлик соҳасидаги жиноятлар учун жавобгарлик асосларини қайта кўриб чиқиш.

2020 йил

1 апрель

 

Олий суд,

Бош прокуратура, Давлат божхона қўмитаси, ДХХ,

Адлия вазирлиги, Бизнес-омбудсман, Савдо-саноат палатаси

 

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

божхона соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузиш жиноятини биринчи марта содир этган ва товар учун тўловни ихтиёрий равишда тўлаган ҳамда божхона расмийлаштирувини амалга оширган шахсларни жиноий жавобгарликдан озод қилиш тартибини жорий этиш (божхона чегараси орқали олиб ўтиш чекланган ва тақиқланган товарлар билан боғлиқ бўлган жиноятлар бундан мустасно);

тадбиркорлик субъекти ҳисобланган юридик шахсларнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклига асосланиб жиноий уюшма сифатида эътироф этишни тақиқловчи механизмларни жорий этиш;

тадбиркорлик соҳасидаги ижтимоий хавфи катта бўлмаган айрим жиноят турларини декриминализация қилиш (сохта тадбиркорлик, рақобатчини обрўсизлантириш ва бошқалар) назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

54

Экология соҳасидаги жиноятлар ҳамда ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлганлик учун жавобгарлик чораларини кучайтириш.

2020 йил

1 сентябрь

Бош прокуратура,

Олий суд, ИИВ,

Адлия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлганлик учун жиноий жавобгарликни белгилаш;

ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига, атмосфера ва сув ресурсларига зарар етказганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи янги жиноят турларини белгилаш ва амалдаги жиноят турлари учун жавобгарлик чораларини кўчайтириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

55

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни жиноят ишлари бўйича судлар иш юритувига ўтказиш.

2020 йил

1 октябрь

Олий суд,

Судьялар олий кенгаши,

Молия вазирлиги

 

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни жиноят ишлари бўйича судлар иш юритувига ўтказиш;

судлар штат бирликларини иш юкламасидан келиб чиққан ҳолда қайта кўриб чиқиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

56

Маъмурий суд ишларини юритишнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш.

 

 

 

2020 йил

1 октябрь

Олий суд,

Судьялар олий кенгаши,
вазирлик ва идоралар

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

соддалаштирилган тартиб доирасида кўриб чиқиладиган маъмурий ишлар доирасини белгилаш;

соддалаштирилган тартибда маъмурий ишни кўриб чиқишнинг ўзига хос хусусиятлари, шу жумладан ишда иштирок этувчи шахсларнинг мақоми, суд муҳокамасини ўтказиш, суд мажлиси баённомасини юритиш ва ҳал қилув қарори чиқаришнинг ўзига хос хусусиятлари назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

57

Айрим тоифадаги фуқаролик ишларини судгача ҳал қилиш тартибини жорий этиш.

2020 йил

1 август

 

Олий суд,

Бош прокуратура,

Адлия вазирлиги,

Адвокатлар палатаси

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

айрим тоифадаги фуқаролик низоларини судгача ҳал қилиш тартибини жорий этиш, жумладан боладан алоҳида яшаётган ота (она) бола билан кўришишга оид низони дастлаб васийлик ва ҳомийлик органида, меҳнат низоларини дастлаб меҳнат низолари комиссияларида кўриб чиқиш;

низосиз коммунал тўловлар бўйича ундирувларни ҳам судсиз ҳал этиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

58

Судларда прокурор иштирокини такомиллаштириш.

2020 йил

1 апрель

Олий суд,

Бош прокуратура,

ИИВ, Адлия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

давлат айбловчиси фаолиятини халқаро стандартлар ва илғор хорижий тажрибага мувофиқлаштириш;

прокурорнинг айбловдан воз кечишининг ҳуқуқий асослари ва процессуал тартибини белгилаш;

прокурор томонидан суд қарорларига нисбатан протест келтириш асослари ва тартибини қайта кўриб чиқиш
ҳамда илғор хорижий тажрибага мослаштириш;

прокурор томонидан қонуний кучга кирган ҳукмлар, ҳал қилув қарорлари, ажримлар ёки қарорлар бўйича ишларни, иш юзасидан тарафлар мурожаати (прокурордан ташқари) бўлган ҳолдагина, суддан талаб қилиб олиш ва ўрганиш тартибини белгилаш;

қонунда назарда тутилган ҳоллардан ташқари судларда бошқа шахсларнинг ташаббуси билан қўзғатилган фуқаролик ва иқтисодий ишларнинг кўрилишида прокурор ўз ташаббуси билан иштирок этишини истисно этиш;

Олий суд Пленуми мажлисларида суд тизими вакиллари бўлмаган шахслар иштирокининг аниқ чегараларини белгилаш, бунда Бош прокурорнинг мажбурий равишда қатнашиш тартибини бекор қилиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

2.4. Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш

59

Халқаро стандартлар ва илғор хорижий тажрибадан келиб чиққан ҳолда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини тизимлаштириш ва ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш.

2020 йил

1 декабрь

Бош прокуратура, ДХХ, ИИВ, Адлия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тушунчасини белгилаш;

ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг вазифа ва функцияларини тизимлаштириш;

ходимларни ротация қилиш асослари ва чекловларини белгилаш;

ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ижтимоий таъминотини ягона стандартга келтириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

60

Коррупцияга қарши курашиш бўйича алоҳида давлат органини ташкил этиш.

2020 йил

1 май

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси,

Олий Мажлис палаталари
(келишув асосида),

Бош прокуратура, ИИВ, ДХХ,
Адлия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси.

Лойиҳада:

коррупцияга қарши курашиш бўйича алоҳида давлат органини ташкил этиш, фаолиятининг ҳуқуқий асосларини белгилаш;

коррупцияга қарши курашиш
бўйича алоҳида давлат органининг вазифа ва функциялари, ҳуқуқ
ва мажбуриятларини белгилаш
;

коррупцияга қарши курашиш бўйича алоҳида давлат органининг Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Олий Мажлисига ҳисобдорлиги назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

61

Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги ислоҳотларни сифат жиҳатдан янги даражага кўтариш.

2020 йил

1 май

ИИВ, Миллий гвардия, ФВВ,

 Бош прокуратура,

вазирлик ва идоралар

 

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

ички ишлар органларини халқчил тузилмага ва фуқароларнинг чинакам ҳимоячисига айлантириш;

ички ишлар органлар тизимидаги жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича бўлинмалар фаолиятини халқаро стандартлар асосида янада такомиллаштириш;

тизимда жамоат тартибини сақлаш, жиноятларга қарши курашиш ва давлат хизматларини кўрсатиш фаолиятига доир аниқ мезонларни белгилаш;

ички ишлар органларининг раҳбарларини мақсадли тайёрлаш ва малакасини оширишнинг замонавий тизимини жорий этиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

62

Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги рўйхатлаш ва имтиҳонларни олиш тартиб-таомилларини соддалаштириш.

2020 йил

1 июль

 

ИИВ,

Адлия вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани, Самарқанд ва Наманган шаҳарларида қуйидагиларни кўзда тутувчи амалиётни эксперимент тариқасида Давлат хизматлари марказлари орқали жорий этиш назарда тутилади:

Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун имтиҳон ўтказиш бўйича хизматларини давлат хизматлари марказлари орқали амалга ошириш;

ҳайдовчилардан амалий имтиҳонларни автоматлаштирилган автодромларда олиш тартибини жорий этиш назарда тутилади

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

63

Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги қонун ҳужжатларини тизимлаштириш, йўл ҳаракати қоидаларини қонун даражасига чиқариш ва тўғридан-тўғри амал вилувчи “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2020 йил

1 декабрь

 

ИИВ,

Олий Мажлис палаталари

(келишув асосида),

Транспорт вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

вазирлик ва идоралар

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

йўл ҳаракати қоидалари;

йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, тегишли давлат органларининг ваколатлари;

йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ва махсус мосламалардан фойдаланиш тартиби;

йўл ҳаракати хавфсизлигининг асосий кўрсаткичларини шакллантириш, ҳисобини юритиш ва улардан фойдаланиш тартиби;

транспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш тартиби;

транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ва жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш тартиби;

транспорт воситаси конструкциясининг
ва (ёки) унинг қисмининг йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида гувоҳнома ва транспорт воситасини қайта жиҳозлашга рухсатнома бериш тартиби;

транспорт воситалари ҳайдовчиларини тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби;

йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги бошқа нормалар назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

64

Йўл-транспорт ҳодисаларини расмийлаштиришнинг “Европротокол” тамойилларига асосланган соддалаштирилган тартибини жорий этиш.

2020 йил

1 май

 

ИИВ,

Транспорт вазирлиги,

Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

йўл-транспорт ҳодисаларини Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари иштирокисиз расмийлаштириш тартиби ва келиб чиққан зарарни тўлаш шартлари;

йўл-транспорт ҳодисаси бўйича маъмурий баённома тузилмасдан, бу ҳақдаги маълумотлар (шу жумладан, суратга ёки видеога олиш орқали) унинг иштирокчилари томонидан хабарнома бланкасида акс эттирилиши ва суғурта ташкилотларига тақдим этилиши;

йўл-транспорт ҳодисасида иштирок этган транспорт воситалари суғурталовчилар талабига кўра кўрикдан ўтказиш ёки мустақил техника экспертизаси учун тақдим этилиши;

йўл-транспорт ҳодисасини ички ишлар органлари ходимлари иштирокисиз расмийлаштириш юзасидан тўланадиган суғурта товонининг чекланган миқдорини белгилаш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

65

Йўл ҳаракати барча қатнашчиларининг ҳуқуқий маданияти ва малакасини ошириш.

2020 йил

1 апрель

Вазирлар Маҳкамаси,

Халқ таълими вазирлиги, ИИВ, Молия вазирлиги

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

умумий ўрта таълим муассасалари ўқув дастурига мажбурий тартибда йўл ҳаракатлари қоидалари бўйича машғулотларни киритиш ва амалий машғулотлар ўтиш (10-11-синфда);

умумий ўрта таълим муассасаларида йўл ҳаракатлари қоидалари бўйича имтиҳон ўтказиш ва натижалари бўйича сертификат бериш;

умумий ўрта таълим муассасаларини тугатган ва имтиҳондан ўтган шахсларга ҳайдовчилик гувоҳномаси бериш тартибини жорий этиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

2.5. Суд-ҳуқуқ тизимида қонунийликни янада мустаҳкамлаш, ҳуқуқий ёрдам ва юридик хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш

66

Юридик таълимни такомиллаштириш, юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ривожлантириш

2020 йил

1 март

Адлия вазирлиги,
Олий суд,
Бош прокуратура, ИИВ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

вилоятлардаги тегишли салоҳиятга эга олий таълим муассасаларида ҳуқуқшунослик факультетларини очиш;

ҳуқуқшунос-педогог кадрлар малакасини узлуксиз ошириш ва уларни қайта тайёрлашнинг самарали тизимини яратиш;

ўқитишнинг инновацион шакл
ва услубларини, янги педагогик технологиялар, интерфаол ва ситуацион машғулотлар ўтказишни жорий этиш
назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

67

“Tashkent Law Spring” халқаро ҳуқуқий форумини ўтказиш.

2020 йил

1 апрель

Адлия вазирлиги, Олий суд,

Бош прокуратура, вазирлик ва идоралар

Чора-тадбирлар режаси.

Режада:

қонун ҳужжатларини тизимлаштириш ва кодификациялаш масалаларини муҳокама қилиш;

оммавий ахборот воситаларининг фаолияти учун максимал даражада қулай шароитлар яратиш;

давлат органлари фаолияти шаффофлигини оширишга қаратилган ислоҳотларни кенг жамоатчиликка намойиш этиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

68

Суд қарорларини ижро этиш тизимини илғор халқаро амалиёт асосида қайта кўриб чиқиб, нодавлат ижрочилар институтини ташкил этиш.

2020 йил

1 август

Бош прокуратура,

Адлия вазирлиги, Олий суд

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

хусусий ижро бюроси фаолиятини ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари;

хусусий ижро бюросининг вазифа ва функциялари доираси;

хусусий ижро бюроси фақат юридик шахслар қарздор бўлган ҳолатларда иш юритиш механизми ва жисмоний шахсдан ҳар қандай ундирувни амалга ошириш мумкин эмаслиги назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

69

Ҳуқуқий статистика билан ишлаш тизимини такомиллаштириш.

2020 йил

1 октябрь

Адлия вазирлиги,

Бош прокуратура, Олий суд, ИИВ, ДХХ,

Миллий гвардия

 

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар тўғрисида ягона ва очиқ статистик маълумотлар базасини яратиш;

ҳуқуқий статистик маълумотларни доимий равишда умумлаштирилиши, таҳлил қилиниши ва эълон қилиб борилишини ҳамда ундан эркин фойдаланиш имкониятини таъминлаш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

Жадвални ўнгга(>) ёки чапга(<) суриш мумкин

Т/р

Амалга ошириладиган тадбир

Бажариш муддати

Ижро учун масъуллар

Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа

 

III. ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ФАОЛ ИНВЕСТИЦИЯ ЖАЛБ ЭТИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ

3.1. Макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва нарх-навонинг барқарорлигини
ва инфляция даражаси прогноз кўрсаткичларидан ошмаслигини таъминлаш

70

Давлат пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш доирасида инфляцион таргетлаш тизимига ўтиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

2020 йил

20 март

Марказий банк,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Молия вазирлиги

Чора-тадбирлар дастури.

Дастурда:

пул-кредит сиёсати инструментлари қаторини янгилаш, операцион параметрлар ва мақсадларни белгилаш орқали операцион механизмни такомиллаштириб бориш;

мослашувчан фоиз сиёсатини олиб бориш ва асосий ставка даражасини мунтазам кўриб чиқиш орқали нархлар беқарорлиги ва инфляциянинг мақсадли даражасидан оғиши хавфларига
ўз вақтида жавоб бериш;

давлат қимматли қоғозлари билан пул бозори операцияларини амалга ошириш ва ғазначиликнинг бўш пул маблағларини тижорат банкларига жойлаштириш учун ягона платформа яратиш;

банк тизими ликвидлилиги ва уни шакллантирувчи омилларни прогноз қилишни такомиллаштириш;

инфляцион таргетлаш режимининг моҳияти ва мақсадлари, уни амалга ошириш шарт-шароитлари, ижобий таъсирлари ҳамда унга эришиш муддатлари ҳақидаги маълумотни жамоатчиликка объектив, аниқ
ва
содда усулда етказиб бориш;

эконометрик моделлаштириш инструментларини кенг қўллаш, макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш тизими (FPAS)ни тўлиқ татбиқ этиш орқали иқтисодий ўсиш ва инфляция мувозанатини таъминлаш, ташқи хавф-хатарларни, пул-кредит ва макроиқтисодий кўрсаткичларнинг ўзаро боғлиқлигини тизимли баҳолаш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

71

Ички бозорида истеъмол товарлари нархларнинг барқарорлигини таъминлаш, инфляция даражасини
2020 йил учун белгиланган мақсадли кўрсаткичлар доирасида сақлаб қолиш учун тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш.

Йил давомида

Вазирлар Маҳкамаси,

Марказий банк,

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Монополияга қарши курашиш қўмитаси,

Транспорт вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

“Ўзбекозиқовқат-холдинг” ХК,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

нархлар барқарорлигини таъминлаш борасидаги қабул қилинган чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш;

мева-сабзавот, чорвачилик ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш ҳажмини кўпайтириш параметрлари ҳамда “даладан дўконгача” бўлган узлуксиз етказиб бериш занжирини яратишни рағбатлантириш бўйича амалий чора-тадбирлар;

истеъмол товарлари бўйича юзага келиши мумкин бўлган тақчилликни олдиндан аниқлаш;

монетар ва номонетар омилларнинг ички нархлар барқарорлигига таъсирининг олдини олиш;

мувофиқлаштирилган монетар-фискаль ва монополияга қарши сиёсат юритиш;

иқтисодиётга ажратилган кредитлар қолдиғи ўсишини ЯИМ номинал ўсиш даражасида, давлат бюджети харажатлари ва умумий фискал баланснинг қонунда белгиланган параметрлар доирасида бўлишини таъминлаш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

72

Молиявий барқарорликни таъминлашда макропруденциал назорат тизимини босқичма-босқич жорий этиш ва уни пул-кредит сиёсати билан узвий боғлиқликда амалга ошириш.

 

2020 йил

20 март

Марказий банк,

Иқтисодиё ва саноат вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

молиявий барқарорлик ҳолатини ифодаловчи индикаторлар тизимини ишлаб чиқиш;

молиявий барқарорликни таъминлашда макропруденциал чораларни жорий этиш;

тизимли хатарларнинг олдини олишга қаратилган чоралар ва уларни қўллаш механизмларини белгилаш;

банк тизимида юзага келадиган хатарларга жавоб бериш учун етарли миқдордаги пруденциал инструментларга эга бўлган ҳолда молиявий хатарлар эҳтимоллигини камайтириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

73

Фискал сиёсатнинг самарадорлигини ошириш.

2020 йил 1 сентябрь

Молия вазирлиги,
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги,

Марказий банк

Чора-тадбирлар режаси.

Режада:

вақтинчалик ташқи шоклар ва ислоҳотлар натижасида юзага келадиган йўқотишларни бошқаришнинг етарлича мослашувчан шарт-шароитларини таъминлайдиган фискаль сиёсат қоидаларини ишлаб чиқиш;

умумий фискаль баланс доирасида давлат дастурларини кредитлаш бўйича Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси консолидациялашган бюджети ва амалиётини аниқ ҳисобга олишни жорий этиш;

фискаль хавф-хатарларни аниқлаш, ошкор қилиш ва бошқариш қўлланмасини ишлаб чиқиш;

2021–2023 йилларга мулжалланган Фискаль стратегияни ишлаб чиқиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

74

2030 йилгача Миллий Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш юзасидан Ўзбекистоннинг йиллик Миллий ҳисоботини шакллантириш.

 

2020 йил

1 июль

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Давлат статистика қўмитаси,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Давлат экология қўмитаси, Бош прокуратура

Ахборот-таҳлилий маълумот.

Бунда:

2030 йилгача Миллий Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш юзасидан Ўзбекистоннинг йиллик Миллий ҳисоботини шакллантириб, уни парламентга ҳамда БМТнинг Иқтисодий-ижтимоий кенгашига киритиш ва муҳокама қилиш;

2030 йилгача Миллий Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш юзасидан мониторинг ва назорат механизмини жорий қилиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

3.2. Молия тизимини ислоҳ қилиш, бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш,
қўшимча имконият ва манбалар ҳисобидан бюджет дефицитини камайтириш

75

“Давлат молиявий назорати тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2020 йил
20 апрель

Вазирлар Маҳкамаси,

Молия вазирлиги,

Ҳисоб палатаси,

Адлия вазирлиги,

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Давлат солиқ қўмитаси,

Давлат божхона қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

бюджет тизими бюджетлари ва бошқа жамғармалар, давлат активларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган нормаларни мустаҳкамлаш;

замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва молиявий назоратнинг халқаро стандартларини жорий этиш
орқали қонун бузилишларини профилактика қилиш, аниқлаш, огоҳлантириш ва бартараф этишга қаратилган ҳуқуқий асосларни такомиллаштириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

76

Ижтимоий-иқтисодий мақсадларга йўналтирилган марказлашган инвестициялар самарадорлигини ошириш, давлат инвестицияларини бошқаришни баҳолаш (PIMA) тизимини жорий этиш.

2020 йил

1 август

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Молия вазирлиги, Инвестициялар

ва ташқи савдо вазирлиги

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

инвестиция лойиҳаларини танлаш ва амалга ошириш билан боғлиқ муаммоларнинг таҳлил қилиш мақсадида давлат инвестицияларини бошқаришни баҳолаш (PIMA) тизимини жорий этиш;

ижтимоий соҳа тармоқлари, йўл-транспорт инфратузилмаси ва бошқа тармоқлар бўйича инвестиция лойиҳаларини танлаш меъёрлари
ва муҳимлигини белгилаш тартибини ўрнатиш;

марказлашган инвестициялар
ва халқаро молия институтлари маблағи ҳисобидан амалга ошириладиган ва таклиф этиладиган лойиҳалар маълумотларининг ҳар йили янгиланадиган ягона базасини яратиш;

Инвестиция дастурини марказлашган инвестициялар ҳисобидан амалга ошириш доирасида ҳудудий лойиҳаларни маҳаллий ресурслар, вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағи ҳисобидан бажариш орқали Давлат бюджети улушини босқичма-босқич камайтириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

77

“Давлат қарзи тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2020 йил
1 май

Молия вазирлиги,

Марказий банк,

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

давлат қарзини халқаро стандартлар асосида бошқариш, уни макроиқтисодий барқарорлик учун хавфсиз даражада сақлаб туриш механизмлари;

давлат ички ва ташқи қарзига
ўз вақтида кафолатли хизмат кўрсатилишини таъминлаш;

давлат қарзини диверсификациялаш ва унга хизмат кўрсатиш харажатлари ошиб кетиш хатарларини пасайтириш;

давлат кафолатини бериш механизмини такомиллаштириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

78

Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига босқичма-босқич ўтиш орқали бухгалтерия ҳисобини такомиллаштириш.

2020 йил
1 март

Молия вазирлиги,

Марказий банк,

Давлат солиқ қўмитаси,

вазирлик ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

акциядорлик жамиятлари, банклар, суғурта ташкилотлари, устав жамғармасида давлат улуши бўлган хўжалик субъектлари ва давлат унитар корхоналари республикада қўлланилиши белгиланган молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида молиявий ҳисоботларни тузишга ўтиши;

бошқа хўжалик юритувчи субъектлар томонидан молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ихтиёрий асосда қўлланилиши;

молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини жорий этиш юзасидан “йўл харита”сини тасдиқлаш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

79

Суғурта бозорини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш
ва тасдиқлаш.

2020 йил
1 август

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Бунда мажбурий тиббий суғурта
ва қишлоқ хўжалиги соҳасини суғурталаш
механизмларини ишлаб чиқиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

3.3. Солиқ ислоҳотларини амалиётга самарали жорий этиш, солиқ маъмуриятчилигини шаффоф йўлга қўйиш,
солиқ юкини камайтириш ва соддалаштириш, шу асосда ишлаб чиқаришни ва солиққа тортиладиган базани кенгайтириш

80

Ахборот-коммуникация технологияларини модернизация қилиш орқали солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш.

2020 йил
1 март

Давлат солиқ қўмитаси,

“Солиқ сервис” ДУК,

Янги технологиялар илмий ахборот маркази,

Молия вазирлиги,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

 

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

Давлат солиқ қўмитасининг Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича стратегиясини ишлаб чиқиш;

янги таҳрирдаги Солиқ кодексини амалиётга жорий этиш ҳисобига солиқ органларига юкланадиган вазифалар бўйича бизнес-процессларни ишлаб чиқиш ва уларни автоматлаштириш;

солиқ тўловчиларни сегментлаш, хавфлилик даражасидан келиб чиқиб, инсон омилини тўлиқ бартараф этадиган солиқ назоратини амалга оширишни назарда тутувчи ”Риск-анализ” дастурий маҳсулини яратиш;

онлайн назорат касса-машиналари, виртуал кассалар ҳамда электрон ҳисобварақ-фактура маълумотларини қайта ишлаш ва улар асосида
солиқ маъмуриятчилигини
амалга ошириш жараёнини автоматлаштириш
;

“Big data” архитектураси асосида маълумотларни қайта ишловчи “Business Intelligence” аналитик моделларни жорий этиш, йирик ҳажмдаги маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш учун Давлат солиқ қўмитасининг Маълумотларни қайта ишлаш маркази қувватини ошириш;

ахборот-коммуникация технологиялари паркини янгилаш;

солиқ тўловчиларга шахсий кабинет орқали кўрсатиладиган хизматларни кенгайтириш;

“Ишончли ҳамкор” лойиҳаси доирасида тижорат банклари
ва бошқа ташкилотлар орқали
солиқ тўловчилар ҳақидаги ахборотларни жамлаган (скоринг) хизмат турларини жорий этиш;

маҳаллий бюджетлар даромадини оширишда маҳаллий солиқларнинг йиғилувчанлигини ошириш учун “сайт” тизимини кенг жорий этиш;

кўрсатиладиган хизматларни автоматлаштириш ва уларнинг сонини ошириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

81

Солиқ ҳисоботларини такомиллаштириш.

2020 йил

1 апрель

Давлат солиқ қўмитаси,

Молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

ривожланган давлатлар тажрибаси асосида солиқ ҳисоботи шаклларини такомиллаштириш;

солиқ тўловчилар томонидан даромадлар ва харажатларни ҳамда солиқ оборотларини декларация қилиш тизимини жорий этиш орқали солиқ тўловчиларга солиқларни ҳисоблаш ва ҳисобот топширишга кўмаклашиш учун соддалаштирилган “Сизнинг электрон бухгалтерингиз” дастурий маҳсули ва хизмат турини яратиш назарда тутилади.

 

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

82

“Яширин иқтисодиёт”нинг улушини қисқартириш чора-тадбирларини амалга ошириш.

2020 йил
20 март

Вазирлар Маҳкамаси,

Иқтисодиёт
ва саноат вазирлиги,

Давлат солиқ қўмитаси,

Молия вазирлиги,

Марказий банк, Давлат божхона қўмитаси,
Ҳисоб палатаси,
Бош прокуратура,

Савдо-саноат палатаси,

Транспорт вазирлиги,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

хорижий мутахассислар иштирокида “яширин иқтисодиёт”нинг вужудга келиш омилларини таҳлил қилиш
ва унга қарши курашиш
дастурини тасдиқлаш;

рақамли маркировка ва онлайн касса” лойиҳасини ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини назоратга олиш;

интернет-савдо (электрон тижорат) соҳасидаги субъектларни аниқлаш тартибини такомиллаштириш, қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва тўлашни ҳисобга олган ҳолда солиққа тортиш механизмини ишлаб чиқиш;

“юк ташиш мониторинги” ягона ахборот платформасида тижорат транспорти соҳасини рўйхатдан ўтказиш, ҳисобга олиш ва амалга ошириш мониторинги учун замонавий рақамли технологиялардан фойдаланиш;

“Э-омбор” товарларини ҳисобга олишнинг электрон тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, импорт қилинадиган товарлар бўйича электрон шаклда ҳисоботларни тайёрлашни таъминлаш;

импорт қилинган озиқ-овқатлар, маъданли ва газланган сувлар, таркибида алкоголь бўлмаган бошқа ичимликларни мажбурий маркировка қилишни босқичма-босқич жорий этиш;

cолиқ органларида маркировка қилиш мажбурий бўлган товарларни ҳисобга олишнинг электрон базасини яратиш;

гастрол-концерт фаолиятида электрон билет тизимини жорий этиш;

якка тартибдаги тадбиркорлар ноқонуний фаолиятини қисқартириш механизмларини ишлаб чиқиш;

ўзини ўзи банд қилган фуқароларнинг фаолиятини тартибга солишни янада такомиллаштириш, уларни солиққа тортиш, иш стажини ҳисобга олиш ва фаолият юритиш тартибини соддалаштириш;

“яширин иқтисодиёт” субъектларини аниқлаш механизмини такомиллаштириш;

савдо, умумий овқатланиш
ва хизмат кўрсатиш субъектлари томонидан ишлатилаётган турли дастурий маҳсулотларни Давлат солиқ қўмитасининг Маълумотларни қайта ишлаш марказига интеграция қилиш;

банкоматлар орқали нақд пул маблағини банк пластик карталари
ёки банк ҳисоб рақамларига ўтказиш
имкониятини яратиш;

мазкур карта ва ҳисоб-рақамлар эгаларига амалга оширилган операция қийматининг маълум миқдорида бонуслар тақдим этиш тартибини жорий этиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

83

Солиқ тўловчиларга ички бозорда сотган маҳсулоти бўйича қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариш амалиётини йўлга қўйиш.

2020 йил
1 июнь

Давлат солиқ қўмитаси,

Молия вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада ички бозорда сотган маҳсулоти бўйича қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариш тартибини белгилаш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

84

Солиқ тўловчи томонидан ортиқча тўланган солиқ суммасига фоизлар тўлаш.

2020 йил
1 март

Давлат солиқ қўмитаси,

Молия вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада солиқ тўловчи томонидан ортиқча тўланган солиқ суммаси белгиланган муддатда қайтарилмаган ҳолда ушбу сумма учун солиқ тўловчига бюджет ҳисобидан Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасига тенг миқдорда фоизлар тўлаш тартиби назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

85

Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал институтни ташкил этиш.

2020 йил
1 апрель

Давлат солиқ қўмитаси,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал институтни ташкил этиш;

бу жараёнга нуфузли хорижий экспертларни жалб қилиш;

солиқ органлари тизим учун малакали кадрларни тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш тартиби белгиланади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

86

Ресурс солиқларини ҳисоблаш механизм илғор ҳалқаро тажриба асосида қайта кўриб чиқиш

2020 йил

1 май

Молия вазирлиги,

Давлат солиқ қўмитаси,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Сув хўжалиги вазирлиги, “Давергеодезкадастр” қўмитаси, вазирлик ва идоралар

Норматив ҳуқуқий хужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳада:

қишлоқ хўжалик ерларининг тоифаси ва балл-бонитетидан келиб чиққан ҳолда, ернинг норматив қийматини аниқлаш тартиби;

фойдаланилган сув ресурсларини солиққа тортишнинг бозор механизмларини ишлаб чиқиш;

фойдаланилган сув хажмлари ҳисобини юритиш, бунда соҳага замонавий АКТ жорий қилиш;

сув ресурсларидан ўлчагич асбоблари ўрнатилмаган ҳолда фойдаланилганида сув истеъмоли ҳажмини аниқлашнинг замонавий усулларини ишлаб чиқиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

3.4. Иқтисодиёт таркибини янада диверсификация қилиш ва унинг рақобатбардошлигини ошириш, биринчи навбатда,
маҳаллий минерал хом ашёни чуқур қайта ишлаш бўйича илғор технологияларни жорий этиш орқали юқори қўшилган
қийматли маҳсулотларни ўзлаштириш, ишлаб чиқариш таннархини ва энергия сарфини камайтириш

87

Республика минерал хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш дастурини шакллантириш ва тўлиқ бажарилишини таъминлаш.

2020 йил

1 март

Давлат геология
ва минерал ресурслар қўмитаси,

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Энергетика вазирлиги

Чора-тадбирлар дастури.

Дастурда:

қидирув ишларида фойдали қазилмаларнинг янги истиқболли майдонларини излаш улушини 2020 йилда 35 фоизга етказиш;

геология-қидирув ишлари самарасини ошириш мақсадида амалдаги услубий қўлланмаларни халқаро стандартларга мослаштириш, бунда захиралар тасдиқлаш ҳисоботларини JORC Кодексига (Австралия) мувофиқ тузишни босқичма-босқич жорий этиш;

иқтисодиётнинг муҳим тармоқлари, жумладан, кимё, нефть ва газ, энергетика, электротехника, қурилиш материаллари ва заргарлик саноати хом ашё захирасини кўпайтириш;

камида 20 та кон бўйича тайёр лойиҳалар тўпламини шакллантириб, салоҳиятли инвесторларни жалб этиш;

углеводородлар ва уларнинг захиралари бўйича ҳисоб-китоб юритиш, тоифага ажратиш ва бошқаришнинг халқаро тизимини амалиётга жорий этиш;

давлат геология фондидаги архив материаллар бўйича рақамли ахборотлар банкини ташкил қилиш;

мавжуд геологик ва бошқа маълумотларни рақамлаштиришни кенг жорий қилиш;

иқтидорли ёш мутахассисларни
чет эл ўқув курсларида ўқитиш

ва амалиёт ўташини таъминлаш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

88

Паст дебетли нефть ва газ конларига риск-сервис шартномалари асосида инвесторларни жалб қилиш.

2020 йил

1 сентябрь

“Ўзбекнефтегаз” АЖ,

Энергетика вазирлиги,

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Давлат рақобат қўмитаси

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Лойиҳада соҳани ривожлантириш учун инвестицияларни жалб қилиш имкониятларини яратиш, паст дебетли нефть ва газ конларига риск-сервис шартномалари асосида инвесторларни жалб қилиш дастурини ишлаб чиқиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

89

Паст кучланишли электр узатиш тармоқларини босқичма-босқич хусусий сектор субъектларига сотиш.

2020 йил 30 август

Энергетика вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Давлат рақобат қўмитаси

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

соҳани ривожлантириш учун инвестицияларни жалб қилиш имкониятини яратиш;

паст кучланишли электр узатиш тармоқларини босқичма-босқич хусусий сектор субъектларига сотиш бўйича “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

3.5. Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш орқали рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш

90

Йирик саноат корхоналарида импорт қилинаётган тез ишдан чиқувчи бутловчи буюмлар
ва эҳтиёт қисмлар, материалларни ишлаб чиқаришни тармоқ маҳаллийлаштириш дастури
ни шакллантириш.

2020 йил
1 март

Энергетика вазирлиги,

“Ўзбекнефтегаз” АЖ, “ОКМК” АЖ,

“Ўзавтосаноат” АЖ,

“Ўзкимёсаноат” АЖ,

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ, “Ўзметкомбинат” АЖ, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ,

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ

ва бошқа тармоқ корхоналари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

тармоқ корхонаси импорт қилаётган маҳсулотлар, тез ишдан чиқувчи, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, материалларнинг рўйхати;

тармоқ учун зарур бўлган, аввал импорт қилинган маҳсулотларни маҳаллийлаштириш юзасидан лойиҳалар рўйхати;

кооперация алоқалари орқали саноат маҳсулотларини республика корхоналаридан сотиб олинадиган маҳсулотлар рўйхатларини тасдиқлаш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

91

Ҳудудларда кооперация алоқаларини кенгайтириш мақсадида худудий ва йирик тармоқ саноат корхоналарини жалб қилган ҳолда республика ва ҳудудий саноат ярмаркаларини ташкил этиш.

Режа график асосида

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ва амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

ҳар бир ҳудуд кесимида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ва уларнинг маҳсулоти рўйхатини шакллантириш;

маҳаллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларини электрон биржа порталига жойлаштириш ва уларни доимий равишда янгилаб бориш;

маҳаллийлаштириш лойиҳасини самарали ва ўз вақтида амалга ошириш ҳамда белгиланган параметрларга эришишни мониторинг қилиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

92

Иқтисодиёт тармоқлари, ҳар бир хўжалик бирлашмаси, йирик корхона ва маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш.

2020 йил
20 март

Вазирлар Маҳкамаси,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Давлат активлари бошқариш агентлиги,

“Ўзстандарт” агентлиги

вазирлик ва идоралар

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

иқтисодиёт тармоқлари, ҳар бир хўжалик бирлашмаси, йирик корхона ва маҳсулотлар кесимида 2020 йилда ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошликни ошириш бўйича “йўл харита”ларини, ишлаб чиқариш жараёнлари самарадорлигини ошириш ҳамда валюта харажатларини оптималлаштиришни ҳисобга олган Вазирлар Маҳкамасининг йиғилишида муҳокама қилиш ва тасдиқлаш;

“Йўл харита”ларининг ижросини тизимли ташкил қилиш, рақобатбардошликни ошириш бўйича ишларнинг боришини ҳар ҳафтада таҳлил қилиб бориш ва амалга оширилган ишлар натижадорлиги юзасидан ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

3.6. Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, мустаҳкам ва барқарор замонавий ишлаб чиқариш
ҳамда инженерлик-коммуникация инфратузилмасини яратиш

93

Ҳудудларда ишлаб чиқариш ва инженерлик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш, бунга республика ва маҳаллий бюджетларнинг прогноздан юқори тушумларининг ярмини йўналтириш.

Йил давомида

Молия вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

вазирлик ва ташкилотлар,

Қонунчилик палатаси

(келишув асосида),

Ҳисоб палатаси

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

республика ва маҳаллий бюджетларнинг прогноздан юқори тушумларининг ярмини инфратузилма объектларини ривожлантиришга йўналтириш;

мазкур маблағлар ҳисобига амалга ошириладиган инфратузилма объектларининг манзилли рўйхатини ишлаб чиқиб, маҳаллий кенгашлар томонидан тасдиқланишини таъминлаш;

1042,1 км ичимлик суви тармоқлари, 86 км умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари, 2833,3 погон метр кўприклар ва йўл ўтказгичлари, 279,5 км ирригация тизими, 515 км мелиоратив коллектор-дренаж тармоқларини қуриш ва модернизация қилиш;

умумий қуввати 127,2 МВт бўлган йилига ўртача 534,1 млн. кВт.соат электр энергия ишлаб чиқарувчи
16 та янги мини ГЭСларни қуриш
ва 4 та ГЭСни модернизация қилиш;

2020-2022 йилларда йўл қурилишига 9,8 трлн. сўм, сув тармоқларига - 4,6 трлн.сўм, электр тармоқларига - 18,2 трлн. сўм, табиий газ таъминотига - 1,2 трлн.сўм маблағ ажратиш;

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Ҳисоб палатаси иштирокида
ушбу маблағларнинг мақсадли
ва самарали ишлатилишини жойларга бориб ўрганиш
тизимини жорий этиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

94

Тадбиркорлар томонидан амалга оширилган инфратузилма яратиш харажатларини қисман давлат томонидан қоплаш тизимини жорий этиш.

2020 йил
1 апрель

Молия вазирлиги, Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги,  Транспорт вазирлиги,

Энергетика вазирлиги,

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада инвесторларни қўллаб-қувватлаш мақсадида тадбиркорлар томонидан инфратузилма яратиш харажатларини қисман давлат томонидан қоплаш тизимини жорий этиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

95

Андижон, Наманган, Фарғона, Самарқанд, Бухоро, Қарши, ва Нукус  шаҳарларига туташ 12 та аҳоли пунктларига “йўлдош шаҳарлар” мақомини бериш орқали 2020-2025 йилларда ривожлантиришга оид чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2020 йил

1 июль

Урбанизация агентлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

йўлдош шаҳарларни ривожлантириш натижасида асосий шаҳарга (ядро шаҳар) бўлган демографик юкни қисқартириш;

йўлдош шаҳарларга бўлган ижтимоий, иқтисодий, маънавий
ва маърифий эътиборни кучайтириш
орқали маҳаллий аҳолининг шаҳарлар ичида ҳаракати эркинлигини таъминлаш;

йўлдош шаҳарларда саноат ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш;

янги иш ўринларини яратиш орқали аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

3.7. Ҳисобга олиш ва статистика тизимини такомиллаштириш

96

Статистика соҳасини
янада ривожлантириш
бўйича Статистикани ривожлантиришнинг миллий стратегиясини ишлаб чиқиш.

2020 йил

1 май

Давлат статистика қўмитаси,

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Марказий банк,

вазирлик ва идоралар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси.

Лойиҳада:

миллий статистика тизимини ривожлантиришнинг стратегик мақсадлари ва устувор йўналишларини белгилаш;

статистика тизимининг ҳуқуқий асослари, ташкилий  инфратузилмасини такомиллаштириш;

статистик таснифлагичлар, регистрлар ва услубиётни такомиллаштириш;

маълумотларни тарқатишнинг ягона сиёсатини татбиқ этиш, идоралараро ахборотлар интеграциясини йўлга қўйиш;

статистика органларининг моддий-техника базасини янгилаш
ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш;

миллий статистика ишлаб чиқарувчилари бўлган вазирлик
ва идораларнинг кадрлар салоҳиятини юксалтириш юзасидан самарали малака ошириш тизимини йўлга қўйиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

97

Расмий статистика тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2020 йил
1 август

Давлат статистика қўмитаси,

Молия вазирлиги,

Марказий банк,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

расмий статистика тушунчаси ва унинг асосий принципларини белгилаш;

миллий статистика тизимини ташкил этиш;

статистика маълумотларини ишлаб чиқариш, улардан фойдаланиш ва эълон қилиш талабларини ўрнатиш;

мамлакатдаги статистик маълумотларни ишлаб чиқарувчи вазирлик ва идораларнинг вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгилаш;

расмий статистика тизимини мувофиқлаштирувчи органни белгилаш ва унинг ҳуқуқий мақомини мустаҳкамлаш;

кўп йиллик ва йиллик статистика дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартибини ўрнатиш;

статистика ахборотларини ишлаб чиқиш ва эълон қилиш ишларининг молиявий манбаларини белгилаш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

98

Қишлоқ хўжалигини соҳасида фаолият юритаётган барча турдаги хўжаликларни ялпи хатловдан ўтказиш.

2020 йил
1 декабрь

Давлат статистика қўмитаси,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,

“Давергеодезкадастр” қўмитаси,

вазирлик ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада қуйидагиларни назарда тутувчи Қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш концепциясини тасдиқланади:

қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг мақсад ва вазифалари;

қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари;

қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш босқичлари;

қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда иштирок этувчи ташкилотларнинг вазифалари ва мажбуриятлари;

қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш ишларига жалб этиладиган ходимлар ва уларнинг вазифалари;

қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш вақти ва уни амалга ошириш механизмлари;

қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ишларини молиялаштириш тадбирлари назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

99

Хизматлар соҳасида статистик ҳисобга олиш механизмларини такомиллаштириш.

2020 йил

1 май

Давлат статистика қўмитаси,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Марказий банк

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада қуйидагиларни назарда тутувчи Хизматлар соҳасини ҳисобга олиш бўйича низом тасдиқланади:

хизматлар соҳасини статистик ҳисобга олиш механизмларини тўлиқ қайта кўриб чиқиш
ва такомиллаштириш;

банкларнинг умумий маълумотлар базаси ва статистика қўмитасининг электрон ҳисобот шаклларини интеграциялаш ва ҳисоботларга ички туристлар сонини ҳисоблашда давлат хизматчиларининг хизмат сафарларини инобатга олмаслик бўйича тегишли меъёрларни киритиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

3.8. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантиришни таъминлайдиган
ишбилармонлик муҳитини яратиш

100

“Кичик ва ўрта бизнес тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2020 йил

1 сентябрь

Вазирлар Маҳкамаси,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Бизнес омбудсман,

Савдо-саноат палатаси,

Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги,

Давлат солиқ қўмитаси,

Давлат божхона қўмитаси,

вазирлик ва идоралар

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

кичик бизнес субъектлари тоифасига оид янгиланган мезонларни белгилаш;

ўрта бизнес субъектлари тоифасини жорий этиш ва тегишли мезонларни белгилаш;

кичик ва ўрта бизнес субъектлари ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини амалга оширишга оид механизмларни такомиллаштириш;

рақобатбардош компанияларни яратиш мақсадида кичик ва ўрта бизнес субъектлари йириклашишини рағбатлантиришга қаратилган механизмлар назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

101

Тадбиркорлик субъектлари учун рақобат муҳитини яхшилаш.

2020 йил

1 март

Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Адлия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси.

Лойиҳада:

Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Олий Мажлисига ҳисобдорлигини ошириш;

тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлаш;

субсидиялар, преференциялар
ва имтиёзли кредитлар бериш
амалиётини қайта кўриб чиқиш;

давлат органлари хўжалик юритувчи функцияларни бажарадиган муайян соҳаларга хусусий секторни жалб қилиш бўйича дастурларни тайёрлаш;

давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш бўйича қарорларни қабул қилиш жараёнига хусусий сектор томонидан кўрсатилаётган хизматларни давлат томонидан амалга оширмасликни назарда тутувчи қоидаларни жорий этиш;

давлат органлари томонидан таъсис этиладиган давлат корхоналари, давлат иштирокидаги йирик хўжалик жамиятлари ва табиий монополия субъектлари бўлган афилланган корхоналар сонини қисқартириш;

табиий монополия тармоқлари билан турдош бозорларда рақобат шарт-шароитларини яратиш;

давлат харидлари, тендерларни амалга оширишда ва ресурсларни тақсимлашда шаффофликни ошириш орқали бозор механизмларини ривожлантириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

102

Тадбиркорлар учун ер участкаларига оид маълумотларни очиқ ва ҳаққоний етказиш тизимини такомиллаштириш.

2020 йил

1 июнь

Вазирлар Маҳкамаси,

“Давергеодезкадастр”,

Давлат активларини бошқариш агентлиги,


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

геофазовий маълумотларнинг фойдаланиш соҳасидаги чекловларни олиб ташлаш;

аҳоли пунктларини шаҳарсозлик ҳужжатлари билан таъминлаш чораларини кўриш;

“E-ijro auksion”, “Yer-elektron” электрон тизимлари базасида Ахборот дастури ва махсус портал яратиш;

Ахборот дастурида ер участкасининг ўзига хос рақами ва жойлашган жойи, тоифаси, майдони, унга туташ ер участкаларининг белгиланган мақсади ва турлари, умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларигача бўлган масофа тўғрисида маълумот, мазкур ерда қурилишга рухсат берилган ёки тақиқланган объектлар турлари рўйхати назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

103

Ҳудудларда аёллар ва ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш.

2020 йил 20 март

Савдо-саноат палатаси,

Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги,

Ўзбекистон
ёшлар иттифоқи,

“Тадбиркор аёл” уюшмаси,

Марказий банк

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

ҳудудларда аёллар ва ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича амалий дастурни тасдиқлаш;

тегишли лойиҳалар учун микромолия хизматлари ва молиявий ресурслар ажратиш;

давлат харидлари тизимида иштирок этиш имкониятларини кенгайтириш;

халқаро молия ташкилотлари ва донор мамлакатларнинг грант маблағлари, мақсадли дастурлари доирасида молиявий ресурслар ажратилишини кенгайтириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

104

Алоҳида фаолият турлари билан шуғулланишда лицензия ва рухсат бериш тартиб-таомилларини қисқартириш.

2020 йил
1 март

 

 

 

 

2020 йил
1 июнь

Адлия вазирлиги, Бизнес омбудсман,

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги,

Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Савдо-саноат палатаси,

Молия вазирлиги,
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

Ахборот-таҳлилий маълумот.

Айрим соҳаларда алоҳида фаолият турлари билан шуғулланишда лицензия ва рухсат бериш тартиб-таомиллари ўрганилиб, асосий ёндашув ва таклифлар ишлаб чиқилади.

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

хабарнома бериш тартиби ва бошқа муқобил институтларни жорий этиш;

амалга ошириладиган фаолият турларининг хавфлилик даражасидан келиб чиқиб лицензия ва рухсат бериш тартиб-таомилларини қисқартириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

105

“Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш.

2020 йил

1 июнь

Вазирлар Маҳкамаси,

Монополияга қарши курашиш қўмитаси,
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада халқаро тан олинган истеъмолчилар ҳуқуқларининг ҳимоясини кучайтиришга оид нормалар белгилаш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

106

Тадбиркорлик субъектларига қўшилган қиймат солиғи қайтарилишининг электрон тизимини жорий этиш.

 

2020 йил
1 июнь

Давлат солиқ қўмитаси,

Молия вазирлиги,

Давлат хизматлари агентлиги,

“Ўзбектўқимачилик

саноат” уюшмаси

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Лойиҳада янги тизимнинг жорий этилиши натижасида тадбиркорлик субъектларининг ортиқча оворагарчилигига чек қўйилиши билан бирга экспорт қилингандан сўнг ҳисобга олинадиган қўшилган қиймат солиғининг қайтарилиши муддатини қисқартириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

107

Тадбиркорлик фаолияти, инвестиция ва рақобат муҳитига таъсир кўрсатувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник тартибга солиш ҳужжатларидан иборат маъмурий ва тартибга солиш юкини кескин камайтириш ва асоссиз тўсиқларни олиб ташлаш.

2020 йил

1 сентябрь

Адлия вазирлиги,

Бизнес омбудсман,

Монополияга қарши курашиш қўмитаси,

Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги,

Савдо-саноат палатаси

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

тадбиркорлик фаолияти ва рақобат муҳитига таъсир кўрсатувчи
6 мингдан ортиқ қонун ҳужжатларини ва 40 мингдан ортиқ техник тартибга солиш ҳужжатларини ялпи хатловдан ўтказиш ва улар сонини камида
25 фоизгача қисқартириш
;

соғлом рақобатни таъминлаш орқали нархларни пасайтиришга ва сифатни оширишга асосий қаратиш;

инвестиция ва тадбиркорлик фаолиятини тартибга солиш назарда тутилган янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатни киритиш билан бир вақтда, инвесторлар сарф-харажатларини
2 баробар оширувчи амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бекор қилиш
;

инвестиция ва тадбиркорлик фаолиятини тартибга солишда қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолашнинг тўлиқ тизимини жорий этиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

108

Савдо соҳасини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш ва “Савдо тўғрисида”ги Қонунни ишлаб чиқиш.

 

2020 йиль 20 март

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Савдо-саноат палатаси,

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси

Қонун лойиҳаси.

Лойиҳада:

улгуржи, чакана, кўчма савдо, электрон савдо, етказиб бериш шарти билан савдо, умумий овқатланиш, тармоқли маркентинг каби савдонинг турлари ва шаклланишининг аниқ тартибини белгилаш ҳамда савдонинг замонавий турларини ривожлантириш;

комиссия, топшириқ ва дилерлик каби воситачилик шартномалари асосида савдони амалга оширишнинг механизмларини тартибга солиш;

савдони амалга оширишда тўлов шаклларини такомиллаштириш;

савдо соҳасидаги эскирган, ортиқча чекловлар ва тўсиқларни бартараф этиш;

савдо соҳасини ривожлантириш бўйича масъул бўлган аниқ давлат органини белгилаш ва соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

3.9. Банк тизимини ислоҳ қилишни давом эттириш, аҳоли ва ҳўжалик субъектларига кўрсатилаётган банк хизматлари сифатини ошириш,
тадбиркорлик ташаббусларини амалга оширишни қўллаб қувватлаш ва замонавий банк хизматлари турларини кенгайтириш

109

Банкларни ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш
ва тасдиқлаш.

2020 йил
1 март

Молия вазирлиги,

Марказий банк,

тижорат банклари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

давлат улушига эга бўлган банклар трансформацияси бўйича “йўл харита”ларини тасдиқлаш ва амалга ошириш;

давлат улушини стратегик инвесторга сотиш бўйича режа-график тузиш;

банкнинг капитал, ресурс базаси ва даромадларини оширишга қаратилган аниқ чораларни белгилаш;

қонун ҳужжатлари ва банк амалиётини банк назорати бўйича Халқаро Базель қўмитасининг банк назорати бўйича асосий тамойилларига мувофиқлаштириш;

замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда бизнес жараёнларини оптималлаш-тириш;

аҳоли ва хўжалик субъектларига кўрсатилаётган банк хизматлари сифатини ошириш ҳамда замонавий чакана банк хизматлари турларини кенгайтириш;

жорий йилда 200 та банк хизматлари офислари ташкил этиш;

2,4 млрд АҚШ доллари миқдорида хорижий кредит линияларини жалб қилиш ва самарали ўзлаштириш;

қўшимча 15 трлн.сўм миқдорида юридик ва жисмоний шахсларнинг депозитларини жалб қилиш;

банк тизимида ахборот-коммуникация технологияларини диагностикадан ўтказиш ва уларни замон талабларига келтириш бўйича чоралар ишлаб чиқиш;

“кредит тарихи” ахборот тизимини тўлиқ ишга тушириш;

тижорат банкларида корпоратив бошқарувни ривожлантириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

110

Банк тизимида “лойиҳалар фабрикаси” фаолиятини жорий этиш.

2020 йил
1 июль

Молия вазирлиги, Марказий банк, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, тижорат банклари

Чора-тадбирлар режаси.

Режада:

банк тизимида инсон омилини чеклаган ҳолда рақамли технологияларни кенг қўллаш ва янги банк маҳсулотларини жорий этиш;

тижорат банкларида “лойиҳалар фабрикаси” фаолиятини йўлга қўйиш учун йўналишлар кесимида бизнес лойиҳалар базасини шакллантириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

111

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки хамда Ипотека-банк томонидан халқаро капитал бозорида корпоратив облигацияларни (“евробонд”) жойлаштириш.

2020 йил
1 декабрь

Молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар

Банкларнинг Кузатув кенгаши қарорлари.

Қарорларда халқаро капитал бозорида корпоратив облигацияларни (“евробонд”) жойлаштириш бўйича чора-тадбирлар назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

112

Банк-молия академияси фаолиятини ривожлантириш, замонавий банк амалиёти, менежменти ва хизматлар соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш.

2020 йил
1 декабрь

Молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

замонавий банк амалиёти, менежменти ва хизматлар соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш ва уларни тижорат банкларига жалб қилиш дастурини тасдиқлаш;

Банк-молия академиясини ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

тижорат банкларига замонавий банк амалиёти, менежменти ва хизматларни жорий этиш учун раҳбарлик лавозимларига хорижий етакчи молия институтларининг малакали мутахассисларини таклиф қилиш тартиби;

давлат улушига эга бўлган тижорат банклар бошқарувига камида 4-5 нафар нуфузли хорижий банкларда фаолият юритган мутахассисларни жалб қилиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

113

Молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш стратегиясини ишлаб чиқиш.

2020 йил
1 июнь

Марказий банк,

Вазирлар Маҳкамаси,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

Молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш стратегиясини тасдиқлаш;

молиявий хизматлар оммабоплиги даражаси ва сифатини ошириш;

молиявий хизматлардан фойдаланиш сифати ва тезкорлигини таъминлаш;

аҳоли ва тадбиркорларнинг молиявий саводхонлигини ошириш, молиявий хизматлар истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

3.10. Йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш соҳасида ишлар сифатини ошириш, транспорт оқимини бошқаришда
замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, транспорт инфратузилма объектларини лойиҳалаш,
қуриш ва эксплуатация қилишда эскирган нормаларни қайта кўриб чиқиш

114

Ўзбекистон Республикасининг транспорт тизимини 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси лойиҳасини ишлаб чиқиш.

 

2020 йил
1 март

Транспорт вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

 

 

Лойиҳада:

транспорт хизматлари стандартлари ва сифатини яхшилаш ҳамда уларни жаҳон талаблари даражасига кўтариш;

транспорт хизматлари хавфсизлиги, оммабоплиги, ишончлилиги ва барқарорлигини таъминлаш;

инфратузилмани яхшилаш, мослашувчан тарифлар қўллаш ва янги истиқболли йўналишларни шакллантириш ҳисобидан мамлакат транзит салоҳиятини 7 млн тоннадан 16 млн тоннага етказиш;

транспорт логистика бозори рақобатбардошлигини ошириш;

транспорт тизимини рақамлаштириш, жумладан барча транспорт турларида “рақамли транспорт” платформасини жорий этиш;

аҳолининг транспорт хизматларига бўлган талабини тўлиқ қондириш;

ягона миллий транспорт маконини шакллантириш ҳамда уни минтақавий ва жаҳон транспорт тизимларига интеграция қилиш;

Ўзбекистон Республикасини логистика самарадорлик кўрсаткичи бўйича 2030 йилгача дунёнинг 50 талик давлатлари рўйхатига киритиш мақсадида логистикага тегишли 6 та йўналиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш назарда тутилади.

 

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

115

Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилгача автомобиль йўлларини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш.

2020 йил

1 сентябрь

Транспорт вазирлиги,

Инновация вазирлиги, ИИВ,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Молия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

замонавий автомобиль йўллари тармоғини ривожлантириш, халқаро стандартларга мувофиқ йўл инфратузилмасини яхшилаш;

йўл қурилиши соҳасидаги энг устувор лойиҳаларни танлаш, баҳолаш ва амалга ошириш самарадорлигини прогнозлашнинг халқаро методологиясини қўллаш;

автомобиль йўллари ҳолатини мониторинг қилиш, зарур статистика маълумотларини тўплаш ва юритиш, йўл активларини бошқариш бўйича янги технологиялар ва дастурларни ишлаб чиқиш;

мавжуд йўл инфратузилмасидан самарали фойдаланиш мақсадида транспорт оқимларини бошқаришнинг замонавий тизимларини қўллаш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

116

Темир йўл соҳасини ривожлантириш.

2020 йил
1 июнь

Транспорт вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Монополияга қарши курашиш қўмитаси,

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ

Чора-тадбирлар режаси.

Бунда Германиянинг “Дойче Банн” компаниясини жалб этган ҳолда, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг соҳага оид бўлмаган йўналишларини кўриб чиқиш, темир йўл соҳасида рақобат муҳитини яратиш, йўловчи ва юк ташиш, эксплуатация ва хизмат кўрсатишни бир-биридан ажратиш, хусусий секторни жалб қилиш мумкин бўлган йўналишларни алоҳида ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш кўзда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

117

Транспорт соҳасида аҳоли учун янада қулайликлар яратиш ва уларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш мақсадида йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш чораларини кўриш.

Йил давомида

Транспорт вазирлиги, “Ўзбекистон темир йуллари” АЖ,

“Uzbekistan Airways” АЖ,

Молия вазирлиги,

Инвестициялар

ва ташқи савдо вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси

 

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

Тошкент метрополитенининг Сергели йўналишида қурилиш ишларини якунлаш;

ер усти метро халқа йўлининг Қўйлиқ бозоридан Олмазор бекатигача бўлган қисмида қурилиш ишларини олиб бориш;

Испаниядан 2 та “Талго” тезюрар поездларини олиб келиш;

Поп-Наманган-Андижон темир йўл участкасини электрлаштириш ишларини якунига етказиш ва водий вилоятлари бўйича айланма халқа темир йўли бўйлаб янги электр поездлари қатновини йўлга қўйиш;

тасдиқланган дастурларга мувофиқ қурилиш ва таъмирлаш ишларини сифатли ташкил этган ҳолда, 5,5 минг км узунликдаги автомобиль йўллари ҳолатини яхшилаш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

118

Республика иқтисодиёти ва аҳолиси эҳтиёжлари учун автомобиль транспорти хизматлари кўрсатишни янада ривожлантириш.

 

Йил давомида

 

 

Транспорт вазирлиги,

тижорат банклари,

“Ўзавтосаноат” АЖ,

“Ўзавтосаноат-
лизинг” МЧЖ,

Қорақалпоғистон
Республикаси Вазирлар Кенгаши

ва вилоятлар
ҳокимликлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда аҳолига автотранспорт хизмати кўрсатиш тизимини яхшилаш доирасида республика бўйича:

10 та халқаро ва 114 та маҳаллий янги автобус йўналишларини очиш;

26 та автостанция қуриш ва реконструкция қилиш;

296 та оралиқ бекатларни қуриш;

600 та янги автубуслар сотиб олиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

119

Фуқаро авиацияси соҳасида парвозлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича норматив базани такомиллаштириш.

 

2020 йил
1 октябрь

Транспорт вазирлиги,

“Ўзавиация” агентлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада умумий фойдаланишдаги авиация ва вертолетлар парвозлари, аҳоли пунктлари бўйлаб амалга ошириладиган парвозлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича норматив базани ишлаб чиқиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

120

Тошкент ва Самарқанд шаҳарларининг транспорт тизимини комплекс режалаштириш мақсадида моделлаштиришни жорий этиш.

2020 йил

1 декабрь

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Транспорт вазирлиги, ИИВ,

Молия вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

Чора-тадбирлар дастури.

Дастурда хорижий компания ва мутахассисларни жалб этган ҳолда:

транспорт тизимининг тегишли кўрсаткичлари бўйича янгиланиб бориладиган рақамли базани такомиллаштириш;

транспорт тизимининг математик моделларини ишлаб чиқиш;

шаҳар транспорт тизимини қисқа
ва ўрта муддатли режалаштириш механизми
ни жорий этиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

3.11. Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишда инвестиция муҳитини янада яхшилаш,

хорижий инвесторларни қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш

121

Иқтисодиёт тармоқларига замонавий технологиялар жорий этиш, қўшилган қиймати юқори бўлган рақобатбардош тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш, жойларда янги иш ўринларини яратишга мақсадида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар жалб қилишни кенгайтириш.

Йил давомида

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги, ташаббускор идоралар

(вазирлик, идора ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари)

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

2020–2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастури доирасида лойиҳаларнинг тармоқ жадвалларини тасдиқлаш, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш, қурилиш-монтаж ишларини
ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш чора-тадбирлари;

23 млрд АҚШ доллари миқдоридаги инвестицияларни ўзлаштириш ҳамда
206 та янги йирик қувватлар ишга тушириш;

Шўртан газ-кимё комплексида синтетик суюқ ёқилғи, “Навоийазот” акциядорлик жамиятида азот кислотаси, аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш қувватлари барпо этиш.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

122

Халқаро молиявий институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг узоқ муддатли имтиёзли кредитлари ҳисобидан аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш ва улар учун янада қулай шарт-шароитлар яратишга хизмат қилувчи бошқа ижтимоий
ва инфратузилма лойиҳаларини
амалга оширишни кенгайтириш ва самарадорлигини ошириш.

Йил давомида

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги, ташаббускорлар

(вазирлик, идора ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари)

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда 2020–2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастури доирасида лойиҳаларнинг (соғлиқни сақлаш, таълим, йўл-транспорт, сув хўжалиги ва коммунал хизмат кўрсатиш соҳаларидаги лойиҳалардан ташқари) тармоқ жадвалларини тасдиқлаш, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш, қурилиш-монтаж ишларини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш чора-тадбирлари назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

123

Тошкент шаҳрида Халқаро инвестиция форумини ўтказиш.

2020 йил

1 март

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

Чора-тадбирлар дастури.

Дастурда халқаро инвестиция форумини ўтказишнинг ташкилий, ҳуқуқий, моддий техник ва бошқа масалалари назарда тутилади. 

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

124

Кон-геология соҳасига хорижий инвестицияларни фаол жалб этиш ва қулай инвестициявий муҳитни яратиш мақсадида стратегик фойдали қазилмаларни ўзлаштириш борасидаги нормаларни халқаро амалиёт стандартларига мослаштириш.

2020 йил

1 март

Давлат геология

ва минерал ресурслар қўмитаси,

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Давлат солиқ қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

кон-геология соҳасида инвестиция лойиҳаларини бошқариш ва амалга оширишнинг лицензия битими асосида ҳамкорлик қилишнинг шакли ва шартлари бўйича халқаро амалиётни жорий этиш;

тўлиқ молиялаштириш таъминланганда, чет эллик инвесторларга инвестиция лойиҳасини мустақил амалга ошириш ҳуқуқини тақдим этиш;

фойдали қазилмаларни қидириш ва аниқлаш ҳуқуқи учун имтиёзли бонус ставкаларини қайта кўриб чиқиш;

стратегик қаттиқ фойдали қазилмалар учун ер қаъридан фойдаланишга оид солиқ ставкаларини халқаро меъёрларга мақбуллаштириш;

инвесторлар томонидан солиқлар
ва мажбурий тўловлар барча турларини тўлаш тартиби
;

лойиҳани амалга оширишнинг бутун даврида солиқ қонунчилигининг ўзгармаслиги кафолатини таъминлаш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

3.12. Янги бозорларни ўзлаштириш, маҳсулот рақобатбардошлигини ошириш, халқаро сифатни бошқариш тизимларини
жорий этишда экспортёр корхоналарни қўллаб-қувватлаш чоралари ва механизмларини кенгайтириш орқали
ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқларининг экспорт салоҳиятини янада ошириш

125

Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласини атрофлича муҳокама қилиб, асосланган хулосаларни тайёрлаш.

Режа графикка мувофиқ

Олий Мажлис палаталари

(келишув асосида),

Вазирлар Маҳкамаси,

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,
вазирлик ва идоралар

Ахборот-таҳлилий маълумот.

Бунда:

Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорликнинг миллий иқтисодиётга таъсири;

қисқа, ўрта ва узоқ муддатли истиқболда миллий иқтисодиёт ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги таҳлили;

ҳар бир иқтисодиёт тармоғига таъсири бўйича баҳолаш;

асосий ижобий ва салбий таъсир йўналишларини аниқ ёритиб бериш;

бошқа халқаро ташкилотлар
ва хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлик истиқболлари билан ўзаро боғлиқлиги таҳлили назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

126

Бутунжаҳон савдо ташкилоти билан мулоқотларни фаоллаштириш бўйича 2020 йилга мўлжалланган “йўл харита”сини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш.

2020 йил 1 март

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

Норматив-ҳуқиқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

ташқи садво режими бўйича меморандумни якунига етказиш
ҳамда Бутунжаҳон савдо ташкилотига тақдим этишнинг аниқ муддатлари
ва чоралари;

товарлар бозорига кириш ҳужжатини якунига етказиш ва Бутунжаҳон савдо ташкилотига тақдим этишнинг аниқ муддатлари
ва чоралари;

хизматлар бозорига кириш ҳужжатини якунига етказиш ва Бутунжаҳон савдо ташкилотига тақдим этишнинг аниқ муддатлари
ва чоралари;

Бутунжаҳон савдо ташкилотига қўшилиш бўйича Ишчи гуруҳининг тўртинчи йиғилишини ўтказишга тайёргарлик юзасидан аниқ чоралар кўриш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

127

Бутунжаҳон савдо ташкилоти, Евроосиё иқтисодий иттифоқи, Европа Иттифоқи билан Кенгайтирилган шериклик
ва ҳамкорлик битими, МДҲ доирасида Эркин савдо зонаси битими бўйича ҳамкорлик масалаларини инобатга олиб Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо ва интеграцион ҳамкорлик стратегиясини ишлаб чиқиш.

2020 йил 1 июль

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, ТИВ, вазирлик ва идоралар

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

миллий иқтисодиёт манфаатлари
ва соҳалар узоқ муддатли ривожланиш концепциясидан келиб чиқиб,
ўзаро уйғунлашган, экспортга йўналтирилган ва глобал иқтисодиётга силлиқ интеграцияни таъминлашга қаратилган “йўл харита”си;

ўрта ва узоқ муддатли ташқи
савдо сиёсатининг устувор йўналишлари
ни белгилаб олиш;

регионал ва глобал иқтисодий ҳамкорликни йўлга қўйишда жорий ташқи савдо шериклари билан ўзаро савдо муносабатларига салбий таъсирнинг олдини олиш чоралари;

инвестицион лойиҳаларни ривожлантириш марказига ташқи бозорларни, янги экспорт имкониятларини, технологик ривожланишнинг глобал тенденцияларини чуқур таҳлил қилиш вазифаси ва шу асосда экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришни яратишни кўзловчи лойиҳа таклифларини шакллантириш вазифасини юклатиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

128

Экспортёрларни молиявий қўллаб-қувватлаш ягона тизимини жорий этиш.

2020 йил
1 апрель

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Марказий банк,

Адлия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

экспортни олдиндан молиялаштиришга қаратилган Экспорт-кредит агентлигини ташкил қилиш;

экспортёрлар учун  кредит олишда кафиллик бериш, кредит харажатлари бир қисмини қоплашни таъминлайдиган Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш;

экспорт қилишда замонавий суғурта хизматларини жорий этиш ва амалда қўллаш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

129

Республикада етиштириладиган мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва экспорт ҳажмларини кескин ошириш чораларини кўриш.

Йил давомида

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

“Ўзстандарт” агентлиги,

Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси,

Давлат божхона қўмитаси,

вазирлик ва идоралар

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

жорий йилда 2 млрд АҚШ долларлик, кейинги 5-7 йилда эса бундан 3-4 баробар кўп мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш учун маҳсулот етиштиришни кескин кўпайтириш;

ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитлари ва бозор конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда туманларни босқичма-босқич ихтисослаштириш;

халқаро бозорлардаги талабни таҳлил қилиш асосида экспортбоп юқори даромадли маҳсулотларни танлаб олиш;

туманларнинг мавжуд имкониятларидан келиб чиқиб, маҳсулотларни етиштириш учун ер ажратиш;

сифатли уруғлик ва бошқа турдаги моддий-техник ресурслар билан тизимли таъминлаш ҳамда хизматлар соҳасини ривожлантириш чораларини кўриш;

чет эл карантин хизматлари билан “яшил йўллар” тизимини ўрнатиб, Европа Иттифоқи, Хитой, Корея, Япония каби давлатларга мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини ошириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

130

Экспорт ҳажмини янада кўпайтириш, импортни қисқартириш ва савдо тартибини соддалаштириш бўйича Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш концепциясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

2020 йил
1 июнь

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

ТИВ, Давлат божхона қўмитаси,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси,

Ветеринария
ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,

“Ўзстандарт” агентлиги,

вазирлик ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

харидоргир маҳсулотлар турларини аниқлаш, уларга бозор топиш, ички
ва ташқи бозорларда сотишда хусусий “трейдинг” компаниялар фаолиятини йўлга қўйиш.

трейдинг компаниялар, ички
ва ташқи савдо фаолиятини тартибга солувчи қонун лойиҳалари пакетини ишлаб чиқиш;

қўшни мамлакатлар билан чегараолди савдони ривожлантириш бўйича чоралар кўриш;

Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон билан чегара ҳудудларда махсус савдо зоналарини ташкил этиш бўйича музокаралар ўтказиш;

маҳаллий маҳсулотларнинг ташқи бозорларга чиқиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш;

Ҳиндистон, Хитой, Туркия, Япония ва бошқа давлатлар билан имтиёзли савдо тўғрисидаги битимлар имзолаш бўйича музокаралар олиб бориш;

Корея, Мўғилистон, Туркманистон, Тожикистон ва бошқа давлатлар билан эркин савдо тўғрисидаги битимларни имзолаш бўйича музокаралар олиб бориш;

аҳоли саломатлиги ва атроф-муҳитга салбий таъсир ўтказиши мумкин бўлган маҳсулотлар импортини олдини олиш;

Жаҳон савдо ташкилоти битимлари талабларини ўрганиш ва таклифлар ишлаб чиқиш;

Жаҳон савдо ташкилоти битимлари талабларини, Жаҳон божхона ташкилоти ва Бирлашган миллатлар ташкилоти тавсияларини ўрганиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

131

Андижон, Термиз ва Қўнғирот туманларида эркин савдо зоналарини ташкил этиш.

2020 йил
20 март

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

ТИВ, вазирлик ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

Андижон, Термиз ва Қўнғирот туманларида эркин савдо зоналарини ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини йўлга қўйиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

132

Европа Иттифоқининг “GSP+имтиёзли режимини Ўзбекистон маҳсулотларига татбиқ этиш чораларини кўриш.

Йил давомида

Инвестициялар

ва ташқи савдо вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, ТИВ,

“Ўзбектўқимачилик

саноати” уюшмаси,

вазирлик ва идоралар

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

Ўзбекистон томонидан талаб этиладиган ҳужжатларни сифатли тайёрлаб, Европа Иттифоқи кўриб чиқиши учун расмий равишда тақдим этиш;

ТИФ товарлар номенклатурасининг 6 200 та товарлар позицияси бўйича Европа Иттифоқи бозорига божсиз экспорт қилиш имкониятини яратиш.

янги экспорт бозорларини ўзлаштириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

133

Халқаро иқтисодий интеграция жараёнида техник жиҳатдан тартибга солиш миллий тизимини халқаро нормалар билан уйғунлаштириш.

2020 йил 20 ноябрь

Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

“Ўзстандарт” агентлиги,


Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси, Ветеринария
ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Давлат экология қўмитаси

Чора-тадбирлар режаси.

Режада:

Ўзбекистон Республикасида маҳсулотлар хавфсизлигига талаб белгиловчи техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни халқаро амалиётни инобатга олган ҳолда қайта кўриб чиқиш;

халқаро интеграциявий ташкилотларга аъзо давлатларда амалда бўлган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларини босқичма-босқич имплементация қилиш;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли органларнинг функция ва вазифаларини, ишлаш принципини халқаро талаблардан келиб чиқиб қайта кўриб чиқиш;

ваколатли органларнинг маҳсулотларни баҳолашда фойдаланиладиган моддий-техника базасини қайта кўриб чиқиш;

техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология йўналишларида кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича 2020-2023 йилларга мўлжалланган дастурни ишлаб чиқиш;

“Ўзбекистон миллий метрология институти” давлат корхонаси тизимида Физик константалар ҳамда модда ва материаллар ҳақида стандарт ахборот маълумотлар хизматини, шунингдек, путур етказмайдиган текширув хизматини ташкил этиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

134

Стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш тизимларини институционал жиҳатдан такомиллаштириш.

2020 йил

1 декабрь

“Ўзстандарт” агентлиги,

вазирлик ва идоралар

Ахборот-таҳлилий маълумот ва чора-тадбирлар режаси.

Бунда:

“Ўзстандарт” агентлиги ва унинг ташкилотлари фаолияти ва ташкилий тузилмасини халқаро тажрибадан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш;

давлат-хусусий шерикчилик тамойили асосида соҳага хусусий бизнесни кенг жалб этиш;

стандартлаштириш, метрология
ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида хизмат кўрсатишда IT-технологияларни жорий этиш орқали “инсон омили”ни минимизациялаш;

Ўзбекистон Республикасини халқаро иқтисодий интеграция жараёнини жадаллаштириш, миллий стандартларни халқаро нормалар билан уйғунлаштириш;

стандартлаштириш соҳасини
2020-2025 йилларда ривожлантириш концепцияси
ни ишлаб чиқиш;

иқтисодиёт тармоқларини стандартлаштириш жараёнига кенг жалб қилиш ва халқаро техник қўмиталар фаолиятида иштирокини таъминлаш;

маҳсулотларни баҳолашда фаолият юритаётган синов ва калибрлаш лабораторияларининг моддий-техника базасини қайта кўриб чиқиш
ва қайта жиҳозлаш;

Ўзбекистон Республикаси Давлат эталонларининг сонини 21 дона етказиш чораларини кўриш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

135

Республикада ўтказилаётган синов ва қиёслаш натижаларининг халқаро даражада эътироф этилишига эришиш.

Йил давомида

“Ўзстандарт” агентлиги,

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

ТИВ

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

сертификатлаш жараёнини соддалаштириш, сифат миллий инфратузилмасини такомил-лаштириш;

3 мингга яқин стандартларни қабул қилиш, уларнинг сонини 10 мингтага ва халқаро стандартлар билан уйғунлашиш даражасини
40 фоизга етказиш;

минтақавий метрологик ташкилотлар доирасида 11 та солиштиришда иштирок этиш;

Ўзбекистон Республикасида ионли нурланиш иккиламчи эталонлари дозиметрик лабораториясини ташкил этиш;

озиқ-овқат, текстиль ва кабель маҳсулотларини синаш ҳамда техник воситаларни электромагнит мослашувчанликка баҳолаш бўйича
4 та синов лабораторияни халқаро аккредитациядан ўтказиш;

масса, босим ва ҳарорат катталиклари ўлчаш воситаларини калибрлаш бўйича 1 та лабораторияни халқаро аккредитациядан ўтказиш;

Индонезия, БАА, Покистон, Ҳиндистон ва Саудия Арабистони билан синов натижаларининг ўзаро тан олинишини таъминлаш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

136

“Стандартлаштириш тўғрисида”, “Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида” ҳамда  “Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида”ги қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш.

2020 йил
1 ноябрь

“Ўзстандарт” агентлиги,

Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

амалдаги қонунлардаги норма
ва қоидаларнинг халқаро талабларга асосан таҳлилини ўтказиш.

қонунларга сертификатлаштириш жараёнларини такомиллаштириш ва миллий аккредитация тизимининг халқаро ташкилотлар томонидан тан олиниши қонуний асосини яратишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар тайёрлаш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

137

Траснпорт-логистика тармоғини ривожлантириш.

Йил

давомида

Транспорт вазирлиги,

 “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, “Uzbekistan Airports” АЖ, Автомобиль йўллари қўмитаси

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

“Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон – Туркманистон – Озарбайжон – Грузия – Туркия” йўналишида контейнер блок-поездлари орқали ташувларни амалга ошириш;

Навоий ва Термиз халқаро аэропортларида юк авиа ташувчилари учун “очиқ осмон” режимини жорий этиш;

Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон – Уммон йўналишидаги транспорт йўлакларини ривожлантириш;

Туркманистон, Озарбайжон, Грузия ва Туркия темир йўл идоралари билан биргаликда “Тошкент – Навоий – Туркманбоши – Боку – Тбилиси – Карс – Истанбул/Мерсин” темир йўл йўналиши бўйича мунтазам юк ташувларини йўлга қўйиш;

Ўзбекистон Республикасининг транзит юкларини МДҲ мамлакатлари, Хитой, Эрон, Болтиқбўйи давлатлари ҳудуди орқали ташиш учун темир йўл маъмуриятлари амалдаги тариф ставкаларининг 30-50 фоизи миқдорида тариф имтиёзларини олиш ҳамда улардан фойдаланиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

138

Авиация тармоғининг рақобатбардошлигини ошириш.

 

 

2020 йил

1 апрель

Транспорт вазирлиги,

“Uzbekistan airports” АЖ, вазирлик

ва идоралар

Чора-тадбирлар дастури.

Дастурда:

авиация ёқилғиси ва ҳаво кемаларига халқаро аэропортлар хизматлари (авиация ёқилғиси, аэропорт, кэтеринг, навигация ва метеорология хизматлари) учун ўрнатилган тариф
ва ставкаларни 30-50 фоизга пасайтириш орқали уларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш;

ўзаро манфаатдорлик асосида мамлакат аэропортларида “5 ҳаво озодлиги” режимини таклиф этиш;

тариф ва ставкаларни оптималлаштириш;

ҳаво транспорти экспорти ҳажмини ошириш, пассажир ва юк ташувлари учун қулай шароитлар яратиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

139

Божхона маъмуриятчилиги самарадорлигини ошириш.

2020 йил

1 март

Давлат

божхона қўмитаси, Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

халқаро стандартлар ва тамойиллар билан божхона қонунчилигини унификациялаш;

божхона постларида божхона, ветеринария, фитосанитария, санитария-карантин органлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва мувофиқлаштириш;

чегарада логистика марказлари ва мултимодал комплексларни ташкил этиш орқали товарларни тўғридан-тўғри республиканинг божхона чегараси орқали ўтказиш пунктларида олиб чиқиш имкониятини яратиш;

божхона аудит институтини
жорий этиш;

“ягона дарча” божхона ахборот тизимидан  самарали фойдаланиш, фаолиятини янада кенгайтириш ва тақдим этилувчи рухсатномалар рўйхатини кенгайтириш;

ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасига мувофиқ товарларни таснифлаш бўйича дастлабки қарор қабул қилиш учун электрон ариза бериш тартибини жорий этиш;

“онлайн” режимда товарлар учун божхона тўловларини ҳисоблаш, рухсатнома ҳужжатларига сарф этиладиган харажатларни белгилаш имконини берувчи рукнни ташкил этиш;

ташқи иқтисодий фаолиятга доир барча давлат назорат органларининг интерактив хизматларини жойлаштириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

140

Давлат божхона хизмати органларида малакали кадрларни тайёрлаш тизимини самарали йўлга қўйиш.

2020 йил
1 апрель

Давлат божхона қўмитаси,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар

Божхона институти фаолиятини такомиллаштириш.

 

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

141

Маҳаллий экспорт қилувчи корхоналарга маҳсулотларни экспорт қилишда автомобиль
ва ҳаво транспортида ташиш харажатларининг бир қисмини
давлат томонидан қоплаб бериш механизмини жорий қилиш.

 

2020 йил
1 апрель

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги,

Транспорт вазирлиги,

Молия вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

транспорт харажатларини қоплаш механизмини автомобиль ва ҳаво транспорти орқали ташишларга ҳам татбиқ этиш;

маҳаллий ташувчилар хизматидан фойдаланишни ташиш харажатлари бир қисмини қоплаб беришнинг мажбурий шарти этиб белгилаш;

транспорт харажатлари қопланадиган товарлар рўйхатига қўшимчалар киритиш ва қўшни давлатларни ҳисобга олиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

142

Мамлакат экспорт салоҳиятини кучайтириш мақсадида экспортёр корхоналарга халқаро мувофиқлик сертификатларини (Global GAP, Halal, Organic ва ҳ.к.) олишда кўмаклашиш ҳамда миллий маҳсулотларга карантин чекловларини бартараф этиш.

2020 йил

1 июль

“Ўзстандарт” агентлиги,

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, ТИВ,

вазирлик ва идоралар

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

экспортёр корхоналарга халқаро мувофиқлик сертификатларини (Global GAP, Halal, Organic ва ҳ.к.) бериш учун корхоналар юқори малакали мутахассислар билан таъминланган бўлиши,  сертификатлаштириш учун кетадиган сарф-харажатларни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан қоплаб берилиши;

олий таълим муссасаларида халқаро стандартлар (Global GAP, Halal, Organic ва ҳ.к.) бўйича мутахассислар тайёрлашни йўлга қўйиш;

грантлар асосида халқаро даражадаги лабораторияларни ташкил этиш ва мутахассисларни тайёрлаш назарда тутилади.

 

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

3.13. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришнинг самарадорлигини ошириш, интенсив технологиялар ва инновацион ишланмаларни
кенг жорий қилиш, мамлакатнинг озиқ-овқат ҳавфсизлигини таъминлаш, кластер тизимини ва барча йўналишларда қишлоқ
хўжалик маҳсулотларини чуқур қайта ишлашни янада ривожлантириш йўналишларида қишлоқ хўжалиги соҳасини ислоҳ қилиш

143

Қишлоқ хўжалигида кооперация муносабатларининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, кооперация
ва кластерлар фаолияти бўйича қонун қабул қилиш.

2020 йил

1 ноябрь

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

(келишув асосида),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Адлия вазирлиги,
Молия вазирлиги,

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари
ва томорқа ер эгалари кенгаши

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

қишлоқ хўжалиги соҳасида кооперация муносабатлари билан боғлиқ барча нормаларни ягона қонун ҳужжатига бирлаштириш
ва ҳужжатларни унификациялаш;

фермер, деҳқон хўжаликлари
ва томорқа ер эгалари томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, сақлаш, қайта ишлаш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида ўзаро кооперация муносабатларини жорий этишнинг ҳуқуқий асосларини яратиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

144

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан соҳа корхоналарига кўрсатма бериш, ресурсларни тақсимлаш, режа белгилаш каби эски иш усулларидан мутлақо воз кечиш.

2020 йил

1 май

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тузилмасининг ваколат ва фаолият йўналишларини халқаро функционал баҳолаш (Management Functional Assessment Model – MFAM) мезонлари асосида қайта кўриб чиқиш;

вазирликни сервис ташкилотига айлантириш, яъни унга ер ҳолатини аниқлаш, экин турлари ва уруғни тўғри танлаш, самарали суғориш, зараркунандаларга қарши кураш, молиявий кўмаклашиш ва маҳсулотлар бозорини топишгача бўлган кенг кўламли хизмат кўрсатиш вазифаларини юклаш;

давлат хизматларининг ролини босқичма-босқич камайтириш
ва хусусий секторга бериш;

вертикал ва горизонтал бошқариш тизимини такомиллаштириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

145

Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасини ислоҳ қилиб, аграр соҳанинг бошқа тармоқларига ҳам кредитлар ажратишни йўлга қўйиш.

2020 йил
1 август

Молия вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Марказий банк,

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа
ер эгалари кенгаши

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасини тубдан ислоҳ қилиш;

маҳсулот ишлаб чиқарувчиларни молиявий қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштириш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун ажратилган тижорат кредитларининг фоиз ставкасини субсидиялаш;

маҳсулот етиштирувчиларнинг молиявий саводхонлигини ошириш чоралари назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

146

Аграр тармоқда фермерлик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш билан бирга, пахта ва ғалла етиштиришни кластер шаклига босқичма-босқич ўтказиш ишларини давом эттириш.

 

Йил давомида

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Ветеринария
ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши,

“Ўзпахтасаноат” АЖ, “Ўздонмаҳсулот”АК, “Ўзтўқимачилик-саноат” уюшмаси, “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

2020 йилдан пахта ва ғалла ишлаб чиқариш ҳажмларини давлат томонидан тасдиқлашдан воз кечиш;

пахта ва ғалла харид нархини давлат томонидан белгилаш амалиётидан босқичма-босқич воз кечиш;

салоҳиятли ташаббускорларни танлаб олиш ва фаолиятини йўлга қўйишда ҳар томонлама кўмаклашиш;

кластерлар ва маҳсулот етиштирувчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларни такомиллаштириш назарда тутилади.

 

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

147

Мева-сабзавотчилик кластерларни ташкил этиш.

Йил давомида

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда мева-сабзавотчилик кластерларни ташкил этиш чораларини кўриш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

148

Қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқариш ва сервис соҳаси рақобатбардошлигини ошириш

2020 йил
20 март

“Ўзагросервис” АЖ,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Чора-тадбирлар режаси.

Режада:

ишлаб чиқарилаётган техникалар турларини оптималлаштириш;

ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошлигини ошириш;

қишлоқ хўжалиги техникасини
GPS-навигация қурилмалари билан жиҳозлаш;

буюртмачи ва хизмат кўрсатувчи ўртасида хужжат алмашувини электрон тарзда амалга ошириш;

кўрсатилаётган механизация ва сервис хизматларини online-режимда кузатиб бориш тизимини яратиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

149

Мева-сабзавотчилик, узумчилик, уруғчилик, чорвачилик ва агрологистикани ривожлантириш, сув тежовчи технологияларни кенг жорий этиш, илмий-тадқиқот ишлари, соҳа учун малакали кадрларни тайёрлаш масалаларига маблағ йўналтириш.

Йил давомида

Молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги,

Инновация вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

Давлат бюджети параметрларидаги маблағларни мақсадли ва тўлиқ ҳажмда йўналтириш;

илғор илмий ишланмалар ва инновацион лойиҳаларни устувор равишда молиялаштириш;

соҳада малакали кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш мақсадлари учун маблағ ажратиш;

сув тежовчи технологияларни жорий этиш учун субсидия ажратиш чораларини кўриш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

150

“Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2020 йил

1 ноябрь

Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги,

Адлия вазирлиги,

Бош прокуратура,

Ветеринария
ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси,

“Ўзстандарт” агентлиги,

вазирлик ва идоралар

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар, реализация қилувчилар, истеъмолчилар ва давлат назорат органларининг ҳуқуқлари ҳамда мажбуриятларини аниқ белгилаш;

савдо тармоқларида назорат харидини амалга оширишнинг ҳуқуқий механизмларини яратиш;

юридик ва жисмоний шахслар томонидан санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этилиши бўйича маъмурий жавобгарлик чораларини белгилашга оид нормалар назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

151

Аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш.

2020 йил

1 май

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, ТИВ,

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги,

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши

Чора-тадбирлар дастури.

Бунда:

дуккакли дон маҳсулотлари  етиштиришни янада кўпайтириш;

маҳаллий навлар, хориждан импорт қилинаётган нав ва дурагайларни синовдан ўтказиш ва давлат реестрига киритиш ишларини тубдан такомиллаштириш;

қишлоқ хўжалигида агроэкология тизимини жорий қилиш;

органик қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш ва кенг жорий этиш;

сабзавот, полиз ва картошка экинлари уруғларини етиштириш, уларни апробациядан ўтказиш, етиштирилган уруғликларни сақлаш бўйича ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш;

республикада узумчилик ва виночилик соҳасини янада ривожлантириш, жумладан туризм хизматларини кўрсатишга йўналтирилган кичик виночилик корхоналарини ташкил этиш;

ФАОнинг Европа ва Марказий Осиё бўйича ваколатхонаси билан ҳамкорликда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича минтақавий конференция ўтказиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

152

Қишлоқ хўжалигида илм-фан, таълим, ахборот ва маслаҳат хизматлари тизимини ривожлантириш.

2020 йил
1 апрель

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Инновация вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий хужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

қишлоқ хўжалиги илмий салоҳиятини янада ошириш бўйича 2020-2025 йилларга мўлжалланган дастур ишлаб чиқиш;

илмий-тадқиқот муассасаларини бюджетдан молиялаштиришга ўтиш;

фундаментал ва амалий тадқиқотлар ҳамда инновацион фаолиятнинг асосий йўналишларини ишлаб чиқиш;

қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг замонавий шаклларини яратиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш;

хорижий илмий марказлар билан ҳамкорликда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, замонавий smart, ресурстежамкор ва инновацион технологиялар бўйича тор ихтисосликдаги малакали илмий кадрларни тайёрлаш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

153

Давергеодезкадастр” қўмитасининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш, ноқишлоқ хўжалиги ер участкалари ва бино-иншоотларни бозор нархига яқин кадастр баҳосини аниқлаш институтини жорий этиш.

2020 йил

1 май

 

Йил давомида

“Давергеодезкдастр” қўмитаси,

Адлия вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Давлат солиқ қўмитаси,

Бош прокуратура, Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ва амалий чора-тадбирлар.

Лойиҳада:

“Давергеодезкадастр” қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш;

“Кўчмас мулк объектларни давлат рўйхатидан ўтказиш хақида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чикиш;

автоматлаштирилган рақамли ахборот тизимини жорий этиш;

ерга оид қонунбузилишларни ўз вақтида олдини олиш учун қўшимча штат бирлигини ташкил этиш;

қўмитани моддий-техника базасини ривожлантириш;

кўчмас мулкни оммавий шакллантириш ва баҳолаш методлогиясини ишлаб чиқиш;

кўчмас мулкнинг оммавий шаклланиши бўйича дастлабки электрон картографик маълумотлар тўплами шакллантириш;

кўчмас мулкни оммавий баҳолаш ишларни ташкил этиш бўйича ягона базада маълумотлар тўпламини тизимлаштириш;

шаффоф механизм жорий этган ҳолда кўчмас мулк объектининг кадастр баҳосини янги электрон тизимга ўтказиш;

кўчмас мулкнинг кадастр баҳосини аниқлаш учун Интернет тармоғи орқали буюртма бериш тартибини жорий этиш назарда тутилади.

Амалий чора-тадбирларда:

давлат кадастрлари маълумотлари алмашинувини таъминлаш
ва кадастр маълумотларини янгилаб бориш мақсадида давлат кадастрлари тизими фазовий маълумотлар геопорталларини яратиш;

давлат кадастрларини юритувчи вазирликлар томонидан очиқ фазовий маълумотларни давлат кадастрлари тизими билан ахборот алмашинувини йўлга қўйиш;

интерактив кадастр хариталарини яратиш ва фойдаланувчилар учун интернет тармоғида метамаълумотлар тизимини яратиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

154

2020-2030 йилларда сув хўжалигини ривожлантириш концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2020 йил

1 апрель

Сув хўжалиги вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Давлат геология

ва минерал ресурслар  қўмитаси,

Давлат экология қўмитаси,

вазирлик ва идоралар

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

Концепцияда белгиланган вазифаларни бажариш орқали 2030 йилга бориб эришиладиган натижаларнинг кўрсаткичлари;

суғориш тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш орқали улардаги фойдали иш коэффициентини 0,64 дан 0,70 га ошириш;

суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, фойдаланишдан чиққан 298 минг гектар ерни фойдаланишга қайтариш;

насос станцияларини модернизация қилиш ва энергия тежамкор тадбирларни амалга ошириш орқали электр энергия сарфини ҳозирги 7,6 млрд кВт. соатдан 7 млрд кВт. соатга камайтириш;

сувни тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш, 2025 йилгача сувни тежайдиган технолгияларини 1 млн гектарга етказиш, томчилатиб суғориш тизимини 300 минг гектардан ошиқ майдонда жорий этиш;

сув хўжалиги объектларини бошқариш жараёнларини, сувни назорат қилиш ва унинг ҳисобини юритиш тизимини автоматлаштириш;

“Smart Water” қурилмалари ўрнатилган объектлар сонини
2025 йилгача 400 та етказиш
ва 2030 йилга бориб 1000 тадан ошириш
;

барча насос станцияларини электр энергия сарфини онлайн мониторинг қилиш тизимига ўтказиш;

лойиҳа ташкилотларини моддий техник базасини яхшилаш ва уларнинг салоҳиятини ошириш ҳамда лойиҳа хужжатлари сифатини ошириш;

давлатлараро муносабатларни яхшилаш ва трансчегаравий сув масалалари назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

155

Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, ирригация ва мелиорация объектларининг хавфсиз ва барқарор ишлашини таъминлаш, сув ресурсларидан оқилона ва тежамли фойдаланиш.

Йил давомида

Сув хўжалиги вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

421 км магистрал, туманлараро ва хўжаликлараро коллекторлар тизимини, 94 км ёпиқ ётиқ дренажлар, 214 км каналлар, 66 км лоток тармоқларини ҳамда 24 та гидротехник иншоотни қуриш ва реконструкция қилиш;

326,5 минг гектар майдоннинг суғориш тизимини, 198,2 минг гектар майдоннинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

156

2020 йилда 44 минг гектарда ёки ўтган йилга нисбатан қарийб 4 баробар кўп майдонда сув тежовчи технологияларни жорий этиш.

Йил давомида

Молия вазирлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

135 млн куб. метр сув ва бошқа ресурсларни иқтисод қилиш, 20 минг гектар такрорий экин майдонларини кафолатли сув билан таъминлаш чоралари;

2020 йилда жами 43 825 гектарга сув тежовчи технологияларни кенг жорий этиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

157

Республика миқёсидаги барча сув ресурслари ҳисоби
ва ҳисоботини юритиш
нинг ягона тизимини ташкил этиш.

2020 йил

1 сентябрь

Уй-жой ва коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси,

“Ўзгидромет” маркази, Давлат экология кўмитаси,

вазирлик ва идоралар

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

сувдан қатъий чекланган лимит асосида самарали фойдаланиш;

сув ресурслари балансини ишлаб чиқиш;

давлат сув кадастри ва сув ҳисобини юритиш;

барча манбаларнинг сув ресурслари бўйича ягона маълумотлар базасини яратиш ва ривожлантириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

158

Чорвачилик озуқа базасини янада мустаҳкамлаш.

 

2020 йил

1 март

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

“Давергеодезкадастр” қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

ва вилоятлар ҳокимликлари

Чора-тадбирлар дастури.

Дастурда:

озуқабоп экинларни экиш учун юқори ҳосилдор уруғликлар етказиб бериш;

чорвачилик хўжаликларига ажратилган экин ерларида озуқабоп экинларни экиш;

чўл-яйлов озуқабоп экинларини уруғчилигини йўлга қўйиш;

чорвачилик хўжаликларини шрот, шелуха ва омухта ем маҳсулотлари билан биржа савдоси орқали таъминлаш;

чорвачиликда инновацион ишланмаларни кенг жорий қилиш чоралари назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

159

Ипакчиликда наслчилик ишларини янада ривожлантириш.

 

2020 йил
1 май

Вазирлар Маҳкамаси,

“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси,

Давлат божхона қўмитаси,

Давлат солиқ қўмитаси,

Ипакчилик илмий-тадқиқот институти

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

наслли ипак қурти уруғи етиштирувчи ҳудудий илмий муассасаларни ташкил этиш;

ипак қурти уруғи етиштиришни кўпайтириш;

ипак қурти уруғи импортини босқичма-босқич камайтириш
ва экспортни йўлга қўйиш;

наслчилик станцияларида ўртача
200 та мавсумий иш ўринлари яратиш;

экспортни қўллаб-қувватлаш мақсадида божхона декларациясини мажбурий тақдим этиш амалиётини бекор қилиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

3.14. “Рақамли иқтисодиёт”ни жадал ривожлантириш, инсон фаолиятининг барча соҳаларига рақамли технологияларни кенг жорий этиш,
жумладан соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларига, иқтисодиётнинг реал секторида ишлаб чиқариш ва бошқариш тизимларини
автоматлаштириш, ахборот тизимининг яхлитлиги ва барқарор фаолиятини ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш

160

“Рақамли Ўзбекистон – 2030” дастурини ишлаб чиқиш.

2020 йил

1 апрель

Вазирлар Маҳкамаси, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси:

Лойиҳада:

телекоммуникация соҳаси, давлат хизматларини кўрсатиш, иқтисодиётнинг реал сектори тармоқлари, соғлиқни сақлаш, давлат кадастри ва бошқа соҳаларда рақамли технологияларни кенг жорий этиш;

Вазирлар Маҳкамасининг тузилмасига Бош вазирнинг рақамли технологиялар ва электрон ҳукумат масалалари бўйича ўринбосари лавозимини жорий этиш;

вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида раҳбарнинг рақамли технологиялар
ва электрон ҳукумат масалалари бўйича ўринбосари
лавозимини киритиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

161

Илғор халқаро тажриба асосида “электрон ҳукумат” тизимини янада такомиллаштириш.

2020 йил

1 май

Вазирлар Маҳкамаси,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги,

Адлия вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Молия вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси.

Лойиҳада:

“Электрон ҳукумат” соҳаcини тартибга солиш механизмларини янада такомиллаштириш;

амалга оширилаётган дастурлар ва лойиҳаларни танқидий қайта кўриб чиқиш ҳамда ташкилий ва институционал масалаларни комплекс ҳал этиш;

“Электрон ҳукумат” тизимида масъул органларнинг вазифа ва ваколатларини белгилаш, янги стратегик режалаштириш механизмларини жорий этиш;

шахсни тасдиқлашнинг муқобил, хавфсиз ва содда усулларидан фойдаланган ҳолда фуқароларга битта электрон рақамли имзо калити орқали барча турдаги хизматлардан фойдаланиш имкониятини яратиш;

ахборот тизимлари ва ресурсларини яратиш бўйича ягона талабларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

162

Энергетика вазирлиги тизимидаги ташкилотларда назорат ва маълумотлар йиғиш тизимини (SCADA), энергия менежменти тизимини (EMS) ҳамда бошқа турдаги ахборот технологияларини жорий этиш ва модернизация қилиш.

Йил давомида

Энергетика вазирлиги,

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ,

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ,

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ,

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

электр энергетика тизими корхоналарида ишлаб чиқариш жараёнларини бошқариш
ва назортат қилишда замонавий
 ва инновацион технологияларни жорий этиш
;

 

энергетика хафвсизлигини таъминлаш, электр энергиясини ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва тақсимлаш жараёнларида асосий техник-иқтисодий кўрсаткичларни мониторинг қилиш ва режимларни оптималлаштириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

163

Қишлоқ хўжалигида рақамли технологияларни кенг жорий этиш. 

Йил давомида

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

“Давергеодезкадастр” қўмитаси,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

“Рақамли қишлоқ хўжалиги” ягона интеграцион платформасини (e-agriculture.uz) яратиш;

қишлоқ хўжалиги ерларининг биринчи ва иккинчи экин турлари, ҳосилдорлик даражасидан келиб чиқиб “онлайн ҳосил” ягона ахборот базасини яратиш;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг ҳисобини юритишда илғор хорижий компаниялар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш;

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида рақамли технологияларни жорий этиш бўйича таркибий тузилма ташкил қилиш;

“Ақлли қишлоқ хўжалиги” технологиясини кенг жорий қилиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

164

Дастурий маҳсулотлар
ва ахборот технологиялари технологик парки
(IT - парк)
нинг ҳудудини кенгайтириш ва янги инфратузилма объектларини қуриш.

2020 йил

1 июнь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Қурилиш вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

Нукус, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Гулистон ва Урганч шаҳарларида технопарк ташкил этиш;

дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва ахборот хизматларини ривожлантириш учун технопаркнинг инфратузилмаси ва замонавий имкониятларини кенгайтириш;

бу йўналишдаги тадбиркорлик субъектларига қўшимча қулайликлар яратиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

165

Фаолият доирасини кенгайтириш ва стартапларни қўллаб-қувватлаш бўйича венчур фондини ташкил этиш орқали дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркини янада ривожлантириш.

 

2020 йил

1 сентябрь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Инновация вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ва амалий чора-тадбирлар. Бунда:

Бунда:

стартап” тушунчаси, фаолияти, венчур фондлари орқали уларни молиялаштиришнинг ҳуқуқий асосларини яратиш;

технологик паркда акселерация ва инкубация дастуридан ўтган стартап-лойиҳаларни молиялаштириш мақсадида ички жамғармани тузиш ва фаолиятини ташкиллаштириш;

истиқболли “стартап лойиҳалари”ни қўллаб-қувватлаш, ахборот технологиялари соҳасида бошланғич ва кичик корхоналарга кўмаклашиш;

ахборот технологиялари ва дастурий маҳсулотлар бозорини ривожлантириш, ҳар йили камида 15 та истиқболли “стартап лойиҳалари”ни молиялаштириш;

қўшимча бино ва иншоотларни қуриш, мавжудларини реконструкция қилиш орқали технопаркда кўп миқдордаги компания-резидентларни, лойиҳа ташаббускорларини жойлаштириш учун имкониятлар яратиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

166

Аҳоли, айниқса,
ёшлар орасида рақамли кўникмаларни такомиллаштириш, “Бир  миллион  дастурчи” лойиҳасини амалга ошириш.

Йил давомида

Вазирлар Маҳкамаси,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Инновация вазирлиги,

 вазирлик ва идоралар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

таълим тизимининг барча босқичларида халқаро андозаларга тўлиқ жавоб берадиган замонавий ахборот технологияларини ўқитиш;

Ақлли мактаб”, “Электрон кутубхона” ва бошқа лойиҳаларни амалга ошириш учун инфратузилмани шакллантириш;

аҳолининг кенг қатламларини ахборот технологияларини ўзлаштиришга жалб қилиш мақсадида ўқув юртларида семинар ва бошқа тадбирларни ўтказиш;

рақамли технологиялар ўқитиш марказлари сонини 80 тага етказиш;

хорижий ҳамкорлар билан биргаликда “Бир миллион дастурчи” лойиҳасини рақамли технологиялар ўқув марказлари, мактаблардаги информатика тўгаракларида босқичма-босқич амалга ошириш;

танлов ғолибларини саралаш
ва тақдирлаш, битирувчиларни ишга жойлаштириш бўйича тадбирларни ўтказиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

167

Интелектуал мулк фаолиятини ривожлантириш ва замонавий IT-ечимлар, аутcорсинг усуллари ва “сунъий интеллект”дан фойдаланган ҳолда интеллектуал мулк объектлари экспертизасини ташкил этишни такомиллаштириш.

2020 йил
1 август

Инновация вазирлиги,

Интеллектуал мулк агентлиги,

Адлия вазирлиги,

Фанлар академияси,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

интелектуал мулкнинг самарали бозор баҳоси учун шарт-шароитлар яратиш;

номоддий активлар айланишини соддалаштириш;

бюджет маблағлари ҳисобидан ташкил этилган интелектуал мулк фаолияти билан шуғулланишни ривожлантириш;

интеллектуал мулк объектларини экспертизадан ўтказиш тизимини такомиллаштириш;

интеллектуал мулк объектларини экспертизадан ўтказиш жараёнига замонавий IT-ечимлар, аутcорсинг усуллари ва “сунъий интеллект”ни қўллаш механизмларини жорий этиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

168

“Хавфни бошқариш” автоматлаштирилган ахборот тизимини автомобиль чегара божхона постларида жорий этиш, темир йўл транспортида ташилаётган товарлар бўйича юридик шахслар, вагон, контейнер, ҳаракатланиш ҳудуди ёки сақланаётган (тўхтаб турган) темир йўл станцияси тўғрисида электрон маълумотларни божхона органига реал вақт режимида тақдим этиш.

2020 йил

1 июнь

Давлат божхона қўмитаси,

Транспорт вазирлиги,

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, вазирлик ва идоралар

Чора-тадбирлар режаси.

Режада:

ахборот тизимининг чегара божхона постларида жорий этилиши билан товарлар ва автотранспорт воситаларини самарали божхона назоратидан ўтказиш;

расмийлаштириш вақтини қисқартириш;

божхона пости ўтказувчанлигини ошириш;

ташқи савдо юкларининг ўз вақтида манзил божхона постларига етиб боришини назорат қилиш;

темир йўл транспортида ташилаётган юкларни белгиланган манзил божхона пости ёки темир йўл станциясига етиб боришидан олдин номаълум ҳудудларда алмаштириб қўйиш
ва товарга тегишли юк-кузатув ҳужжатларини сохталаштириш каби жиноятларнинг олдини олиш
;

темир йўл транспортида ташилаётган халқаро юклар тўғрисида реал вақт режимида улар турган темир йўл станцияси ва темир йўл таркибидаги вагон ва контейнерларнинг ички ҳудудлардаги ҳаракатини Давлат божхона қўмитасининг мавжуд ахборот тизими орқали онлайн кузатиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

169

Телекоммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш.

2020 йил
1 апрель

 

 

Йил давомида

 

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, “Ўзбектелеком” АК

 

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

кенг полосали уланиш тармоқларини ривожлантириш;

яқин 2 йилда барча қишлоқ
ва маҳаллаларни тезкор Интернет билан таъминлаш
;

800 минг кенг полосали уланиш абонент портларини ўрнатиш;

маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш марказини кенгайтириш;

40 та сервер қурилмаси ва 5 та комплект маълумотларни сақлаш тизимини ўрнатиш;

мобиль алоқа тармоқларини кенгайтириш ва модернизация қилиш;

олис аҳоли яшаш жойларида мобиль алоқа тармоғини кенгайтириш орқали 2 мингдан зиёд база станцияларини қуриш ва модернизация қилиш;

оптик толали алоқа линиялари тармоқларини қуриш;

FTTx технологияси орқали 12 000 км оптик толали алоқа линияларини қуриш;

лойиҳани амалга ошириш натижасида аҳолига сифатли кенг полосали телекоммуникация хизматларини кенгайтириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

170

Республика биометрик паспорт тизими инфратузилмаси негизида Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг 2011 йилги намунадаги биометрик паспорти ўрнига идентификациялаш ID-карталарини бериш тизимини жорий этиш.

2020 йил

1 апрель

 

Йил давомида

Давлат персоналлаштириш маркази, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, ИИВ,

Адлия вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Давлат солиқ қўмитаси

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари ва амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

шунга ўхшаш тизимларнинг жорий этилиши ва унинг электрон ҳукумат тизимларига интеграцияси бўйича хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда, лойиҳаолди ўрганишни ўтказиш;

лойиҳани амалга оширишни бошлаш мақсадида техник-лойиҳа ва меъёрий ҳужжатларни, жумладан стандартларни тайёрлаш;

давлат органларининг технологик инфратузилмасини, жумладан маълумотлар узатиш тармоқлари, аппарат-дастурий таъминот тизимлари ва бошқаларни босқичма-босқич ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

лойиҳани босқичма-босқич амалга ошириш;

янги туғилган барча шахсларга ва
16 ёшга тўлмаган шахсларга Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР) бириктириш
, барча жисмоний шахсларга электрон кўринишдаги давлат хизматлари кўрсатиш ва уларни идентификация қилиш учун фарзандларни ота-она маълумотлари билан боғлаш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

3.15. Давлат бошқарувининг замонавий усулларини, давлат-хусусий шериклик механизмларини қўллаш кўламини кенгайтириш,
бўш турган ер майдонлари, бино ва иншоотлардан самарали фойдаланишни жадаллаштириш

171

“Табиий монополиялар тўғрисида” ва “Рақобат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг  янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2020 йил
1 ноябрь

Монополияга қарши курашиш қўмитаси,

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада халқаро тажрибани ўрганиш асосида эркин рақобат муҳитини олиб кириш мумкин бўлган монополия соҳаларига хусусий сектор учун йўл очиш ва рақобат муҳитини шакллантириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

172

Давлат иштирокидаги корхоналарга эгалик қилиш, уларни бошқариш ва ислоҳ этиш стратегиясини ишлаб чиқиш.

2020 йил
1 апрель

Вазирлар Маҳкамаси,

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Монополияга қарши курашиш қўмитаси,

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Энергетика вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси:

Лойиҳада:

давлат иштирокидаги корхоналарни хатловдан ўтказиб, хусусий сектор ва рақобат ривожланган йўналишлардаги корхоналарда давлат иштирокини камайтириш;

товар ва молия бозорларида устунлик мавқеига эга давлат иштирокидаги корхоналар сонини камида 20 фоизга қисқартириш;

хусусий секторни давлат органлари хўжалик функциясини бажарадиган соҳаларга жалб қилиш;

хусусийлаштириш имкони бўлмаган давлат корхоналари бошқарувига профессионал менежерларни, хорижий мутахассисларни жалб қилиш;

давлат органлари томонидан таъсис этилган, рақобатга салбий таъсир кўрсатувчи, давлат ва табиий монополия субъектлари иштирокидаги йирик хўжалик субъектлари билан аффилланган давлат унитар корхоналари сонини қисқартириш;

давлат иштирокидаги корхоналарни тузишда монополияга қарши курашиш органининг олдиндан розилигини олиш механизмини жорий этиш;

рақобат муҳити шаклланган, базавий тармоқ корхоналари бўлмаган корхоналардаги, жумладан донни қайта ишлаш, алкоголь маҳсулотлари, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва бошқа ташкилотларда давлат улушларини сотиш ва уларнинг юқори турувчи бирлашмаларини тугатиш;

“давлат унитар корхонаси” ташкилий-ҳуқуқий шаклини қонунчиликдан чиқариш бўйича таклиф тайёрлаш;

давлат иштирокидаги базавий ва инфратузилмавий корхоналарни ислоҳ қилиш, улар фаолиятига молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини жорий этиш, халқаро аудитдан ўтказиш ва халқаро рейтинг олиш;

Навоий ва Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинатлари каби йирик, юқори даромад берадиган корхоналарни акциялаштириб, назорат улушини давлатда сақлаб қолган ҳолда, акцияларнинг бир қисмини сотувга чиқариш;

2020 йилда халқаро стандартлар асосида молиявий ҳисоботларни тузиш, захираларни қайта ҳисоблаш, корпоратив ошкораликни татбиқ этиш ишларни якунлаш;

нефть-газ соҳасидаги давлат корхоналарини бошқаришга хорижий экспертларни жалб қилиб, уларнинг самарадорлигини ошириш ва харажатларини оптималлаштириш, қарз миқдорини камайтиришга эришиш;

2020 йилда камида 20 та акциядорлик жамиятлари акцияларини бирламчи ва иккиламчи оммавий жойлаштириш (IPO/SPO) орқали сотиш;

давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини улар сонини қисқартириш нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

173

Давлат иштирокидаги корхоналарнинг рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатувчи мавжуд эксклюзив ҳуқуқларини қисқартириш.

2020 йил

1 октябрь

Монополияга қарши курашиш қўмитаси,

Давлат активларини бошқариш агентлиги

Иқтисодиёт ва саноат вазиргиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

давлат иштирокидаги корхоналарнинг рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатувчи эксклюзив ҳуқуқларини тўлиқ хатловдан ўтказиш;

эксклюзив ҳуқуқларни қисқартириш бўйича тегишли қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

174

Давлат активларини бошқариш самарадорлигини ошириш.

2020 йил

1 май

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Иқтсодиёт ва саноат вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Капитал бозорни ривожлантириш агентлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

давлат кўчмас мол-мулкини ижарага бериш тизимини такомиллаштириш, давлат улуши
50 фоиз ва ундан юқори бўлган хўжалик жамиятларининг кўчмас мол-мулкини ижарага беришни тартибга солиш;

давлат муассасалари ва корхоналари балансида бўлган автотранспорт воситаларини баҳоланган қийматда, устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар ҳамда устав фондининг 50 фоизи ва ундан ортиғи давлат улуши юқори бўлган корхоналарга тегишли юридик шахсларнинг кўчмас мол-мулкини электрон савдода сотиш амалиётини жорий этиш;

акциядорлик жамиятлари ижроия органи ваколатларини бир йилдан уч йилгача ошириш;

хўжалик жамиятлари кузатув кенгаши таркибида давлат хизматчиларини босқичма-босқич камайтириш мақсадида Ўзбекистон кузатув кенгашлари мустақил аъзолари уюшмасини ташкил этиш;

давлат солиқ органлари томонидан давлат улушлари бўйича ҳисобланган дивидендлар ва давлат унитар корхоналарининг соф фойдасидан ажратмаларни Давлат бюджетига ундиришни тартибга солиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

175

Баҳолаш фаолиятини такомиллаштириш.

Йил давомида

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Баҳоловчи ташкилотлар

ассоциацияси,

Ўзбекистон

баҳоловчилар

жамияти

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

миллий баҳолаш стандартларини халқаро баҳолаш стандартлари тамойилларига мувофиқлаштириш;

 

баҳолаш фаолияти соҳасидаги жамоат ташкилотларини халқаро баҳолаш ташкилотларига қўшилиши ва уларнинг ишларида фаол иштирок этиши орқали халқаро даражага кўтариш;

мулкнинг реал бозор баҳосини аниқлашда энг илғор хорижий тажрибага асосланган баҳолашнинг ягона стандартини жорий этиш;

маҳаллий баҳоловчилар ва баҳоловчи ташкилотларни баҳолаш фаолияти соҳасидаги жамоат ташкилотларига жалб этиш;

баҳолаш ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган иш ва хизматлар сифатини бошқаришнинг халқаро стандартлари асосида амалиётга  жорий этиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

176

Риэлторлик фаолиятини такомиллаштириш.

2020 йил

1 июнь

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Адлия вазирлиги,

Риэлторлар ассоциацияси

Чора-тадбирлар дастури.

Дастурда:

риэлторлик фаолиятини тартибга солиш функциясини (лицензиялаш
ва сертификатлаш) жамоат ташкилотларига бериш;

риэлторлик фаолияти соҳасидаги  жамоат ташкилотларининг ўз
иш натижалари бўйича мақоми, мақсадлари, вазифалари
ва жавобгарлиги
ни белгилаш назарда тутилади.

 

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

177

Тўловга қобилиятсизлик таомилларини такомиллаштириш.

2020 йил
1 июль

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Олий суд, Давлат солиқ қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

банкротлик орқали иқтисодий ночор корхоналарни соғломлаштириш тартиботларининг кенг қўлланилишини рағбатлантириш;

жисмоний шахсларни банкротлик жараёнларини тартибга солувчи нормаларни жорий этиш;

банкротлик таомиллари қўлланилган корхоналарга нисбатан солиқ имтиёзларини бериш тартибини жорий этиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

178

Инвестицияларни жалб қилишда давлат-хусусий шериклик механизмларини катта миқдорда капитал қуйилмаларни талаб этувчи соҳаларга татбиқ этиш.

Йил давомида

Вазирлар Маҳкамаси,

Молия вазирлиги,

Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги,

Транспорт вазирлиги,

Энергетика вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Мактабгача таълим вазирлиги,

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

инвестиция жалб қилишнинг самарали воситаларини қўллашга қаратилган чора-тадбирлар;

транспорт, энергетика, йўл, коммунал, тиббиёт, таълим каби соҳаларга давлат-хусусий шериклик механизмларини кенг татбиқ этиш;

соҳа бўйича йиллик капитал қуйилмаларнинг талаб этиладиган хажми, уни давлат-хусусий шериклик механизмлари орқали молиялаштириладиган улуши
ва муддатлари;

давлат-хусусий шериклиги асосида амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича давлат мажбуриятларини кафолатлаш механизмларини
жорий этиш;

давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини тузиш борасидаги мақсадли индикаторлар, амалий чора-тадбирлар ва тармоқ жадваллари;

давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг ижро этилишини мунтазам мониторинг қилиш;

давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг самарадорлиги
ва амалий натижадорлигини баҳолаш
га қаратилган чора-тадбирлар назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

Жадвални ўнгга(>) ёки чапга(<) суриш мумкин

Т/р

Амалга ошириладиган тадбир

Бажариш муддати

Ижро учун масъуллар

Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа

 

IV ИЖТИМОИЙ СОҲАНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ

4.1. Аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириш

179

2020 йил учун аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш давлат дастурини ишлаб чиқиш.

2020 йил

1 март

Меҳнат вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

ҳудуд ва тармоқларни комплекс ривожлантириш инвестиция дастури, саноат, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш ва бошқа йўналишдаги янги йирик ва кичик лойиҳаларни ташкил этиш ва мавжудларини кенгайтириш ҳисобига камида 500 мингта доимий иш ўринлари яратиш;

264 минг ишсиз шахсни бўш иш ўринларига жойлаштириш;

40 минг шахсни меҳнат бозорининг реал эҳтиёжидан келиб чиқиб, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;

50 минг ўзини ўзи банд қилган шахсларни вақтинчалик меҳнат гувоҳномаси билан таъминлаш;

30 минг ишсиз аҳолининг бандлигини таъминлаш мақсадида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасидан субсидия ва грантлар ажратиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

180

Жаҳон банки, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури ва бошқа халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда Камбағалликни камайтириш дастурини ишлаб чиқиш.

2020 йил

1 август

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Меҳнат вазирлиги,

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

камбағаллик тушунчаси, уни аниқлаш мезонлари ва баҳолаш усулларини қамраб олган методология ишлаб чиқиш;

аҳоли, айниқса ёшлар ва аёлларда тадбиркорлик ва бизнес юритишнинг замонавий кўникмасиини шакллантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар;

тадбиркорлик ташаббусларини,
энг аввало, жойлардаги ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга кўмаклашувчи ташаббусларни
қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмлари;

тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар, жумладан микромолиялаш хизматларидан кенг фойдаланиши, шунингдек, давлат харидларида иштирок этиши учун шарт-шароитлар яратиш;

банд бўлмаган аҳолини қайта тайёрлаш ва ишсиз фуқароларни зарур касбларга ўқитиш бўйича кенг кўламли дастурларни амалга ошириш;

Фарғона водийсининг 22 та қишлоқ туманида аҳоли ўртасида замонавий ишбилармонлик ва бизнес кўникмаларини шакллантириш бўйича бошланган ижобий тажрибани барча ҳудудларда босқичма-босқич жорий этиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

181

Ижтимоий тадбиркорликка оид муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш.

2020 йил

1 апрель

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Меҳнат вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси

Лойиҳада:

илғор хорижий тажриба асосида ижтимоий тадбиркорликнинг асослари;

ижтимоий тадбиркорлик субъектларини аниқлашнинг тартиби ва мезонлари;

ижтимоий тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда уларни рағбатлантириш чоралари назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

182

Ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги муносабатларни такомиллаштириш.

2020 йил

1 декабрь

Меҳнат вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

ТИВ, ИИВ, вазирлик ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

норасмий меҳнат миграциясидан фойдаланишнинг олдини олишга қаратилган рағбатлантирувчи нормалар, хорижий давлатлар ва ваколатли ташкилотлар билан битимларни тузиш ва бекор қилишнинг соддалаштирилган тартиби ҳамда Халқаро меҳнат ташкилотининг тавсияларини имплементация қилиш;

хусусий бандлик агентлиги ва иш қидираётган шахс ўртасида тузилган хизмат шартномаси бўйича халқаро тажрибага мувофиқ мажбуриятларни бажариш шартларини тартибга солиш ва шартнома мажбуриятлари бажарилмаган тақдирда етказилган зарарни қоплаш;

фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, хусусий бандлик агентликлари фаолиятини мониторинг ва таҳлил қилиш, уларнинг фаолияти устидан мустақил жамоатчилик назоратини амалга ошириш тизимини яратиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

183

Аҳолини иш билан таъминлаш борасидаги чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш ҳамда бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш.

2020 йил

1 ноябрь

 Меҳнат вазирлиги,

Молия вазирлиги,

ИИВ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, 

вазирлик ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тартибини такомиллаштириш;

жамоат ишлари ташкил этиладиган туманларда доимий яшамайдиган фуқароларни қамраб олиш;

давлат-хусусий шериклик асосида инновацион вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш бюролари фаолиятини ташкил этиш;

Жаҳон банки, Халқаро меҳнат ташкилоти ҳамкорлигида меҳнат органлари ходимларининг касбий билим ва тажрибасини ошириш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш;

меҳнат органлари томонидан кўрсатилаётган хизматлар турларини кенгайтириш, уларнинг ишсизликни камайтиришдаги самарадорлигини ошириш;

Меҳнат вазирлиги марказий аппарати ҳузурида Ягона ситуацион мониторинг марказини ташкил этиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

184

Иш билан банд бўлмаган аҳолини, айниқса ёшлар ва аёлларни касб-ҳунарга ўргатиш сифатини кескин ошириш ҳамда ушбу тизимга World Skills стандартларини кенг жорий этиш.

2020 йил

1 октябрь

Меҳнат вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Фанлар академияси,

Адлия вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳа билан Мамлакатдаги инсон капитали даражаси ва миллий
иш кучи рақобатбардошлигини ошириш концепцияси
тасдиқланади.

Концепцияда: 

илғор хорижий тажриба асосида “Ҳаёт давомида таълим олиш” тамойили ва World Skills стандартларини мамлакатда меҳнат муносабатлари самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар билан уйғунлаштириш;

инсон капиталининг базавий
ва хусусий омиллар асосида рақобатбардошлигини ошириш
га қаратилган инвестициялар оқимини жадаллаштириш;

иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа корхоналарида ходимларнинг профессионал касбий кўникмаларини оширишга ундовчи мотивация механизмини ишлаб чиқиш.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

185

Меҳнат муносабатлари ва меҳнатни муҳофаза қилишга оид қонунчиликни такомиллаштириш ҳамда
меҳнат бозори инфратузилмасини ривожлантириш.

 

 

2020 йил

1 сентябрь

Меҳнат вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

 Адлия вазирлиги,

“Ўзстандарт” агентлиги,

вазирлик ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

хавфсиз меҳнат шароитларида ишлаш ҳуқуқини таъминлаш;

меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозори профессионал иштирокчиларининг соддалаштирилган аккредитация тизимини ташкиллаштириш;

профессионал иштирокчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;

барча меҳнат органлари ходимлари, корхона ва ташкилотларнинг кадрлар бўлими мутахассисларига “Ягона миллий меҳнат тизими”да ишлашни ўргатиш бўйича семинар-тренинг ўтказиш;

“Ягона миллий меҳнат тизими” мамлакат ҳудудида барқарор ишлаши учун Самарқанд шаҳрида захира сервер ускунасини жойлаштириш;

Халқаро Меҳнат Ташкилоти тавсиялари асосида давлат меҳнат инспекцияси  фаолиятини илғор  тажриба асосида такомиллаштириш;

норасмий меҳнат муносабатларини расмийлаштириш, меҳнат соҳасидаги шикоят ва низоларни ҳал қилиш, меҳнат муҳофазасини таъминлаш ва мажбурий меҳнат билан курашиш бўйича олиб борилаётган ишларни кучайтириш;

Бирлашган Араб Амирликлари Инсон ресурслари вазирлиги билан ҳамкорликда ишчиларнинг меҳнат муносабатлари соҳасидаги ариза ва шикоятларини кўриб чиқувчи ихтисослаштирилган турғун ва мобил “Меҳнат М” марказларини ташкил қилиш, жумладан биринчи марказни Тошкент шаҳрида экспериментал тарзда жорий этиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

4.2. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш,

хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш

186

Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш концепциясини ишлаб чиқиш.

2020 йил

1 апрель

Вазирлар Маҳкамаси,

Молия вазирлиги,

Меҳнат вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, вазирлик ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

ижтимоий нафақа тўлашнинг мукаммал тизимини жорий этиш, жумладан, кам таъминланган оилаларга кўмак кўрсатиш қамровини кенгайтириш;

бюджет маблағлари мақсадли сарфланишини таъминлаш;

нафақа тайинлашдаги мезонларни қайта кўриб чиқиш ва уни белгилашда очиқ ва адолатли тизимни яратиш;

ижтимоий нафақа бўйича битта идорага мурожаат қилинганидан кейин, ўша идоранинг ўзи бир кунда ҳамма ҳужжатларни тайёрлайдиган тизимни яратиш;

ўзгалар парваришига муҳтож якка-ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга “Мурувват” ва “Саховат” уйларида стационар шароитда тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш;

ажратилаётган ижтимоий тўловлар миқдорини қайта кўриб чиқиш;

фуқароларга давлат томонидан кўрсатилаётган, вазирлик, идоралар орасида бўлиниб кетган ижтимоий таъминот ва ижтимоий хизматларни бир-бирига мувофиқлаштириш;

ягона реестр ташкил қилиш орқали ижтимоий таъминот ва ижтимоий хизматларни ягона ахборот коммуникация тизимига ўтказиш;

“Меҳрибонлик уйлари”да тарбияланган ёшларнинг ижтимоий мослашуви, хусусан уларни иш, уй-жой билан таъминлаш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

187

Ижтимоий суғурта тизимини янада такомиллаштириш.

2020 йил

1 ноябрь

Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси

Лойиҳада:ижтимоий суғурта тушунчаси, унинг турлари ва амалга ошириш шартлари;ногиронлик, дафн маросими, боқувчисини йўқотганлик бўйича нафақалар, иш пайтида майиб бўлганлик учун товон пули каби тўловларни амалга ошириш тартиби назарда тутилади.
Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

188

Пенсия тизимини тубдан ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш.

2020 йил

1 декабрь

Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

пенсия тизимини тубдан ислоҳ қилиш йўналишлари;

уч даражали пенсия таъминоти тизимига ўтиш орқали пенсия бадалини тўлашдан манфаатдорликни ошириш;

фуқаролар  пенсияга чиқишда фақат паспорт билан бориб, мурожаат қиладиган механизмни яратиш;

давлат архиви тизимини электрон шаклга ўтказиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

189

Хусусий тиббиётни янада ривожлантириш, ушбу жараёнга чет эл инвестицияларини кенг жалб қилиш.

2020 йил

1 сентябрь

 

 

 

 

 

 

Йил давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси, Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада тиббий фаолиятни лицензиялаш тартибини бекор қилиб, унинг ўрнига давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотларини мажбурий аккредитациядан ўтказиш тартибини жорий этиш назарда тутилади. 

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

давлат-хусусий шериклик асосида хусусий тиббиётни ривожлантириш;

республика бўйича 150 та, шу жумладан 5 та чет эл инвестицияси иштирокидаги хусусий тиббиёт муассасаларини ташкил этиш;

17 та ихт́исослашган илмий-амалий тиббиёт муассаларига хорижий инвесторларни жалб қилиш, уларни бошқаришда замонавий менежментни жорий этиш;

давлат тиббиёт муассасаларида аутсорсинг хизматларини йўга қўйиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

190

Тиббий хизмат сифатини ошириш, давлат тиббиёт ташкилотлари ва аҳолининг дори воситалари ҳамда тиббиёт буюмлари билан таъминланганлик даражасини яхшилаш, шифокорларнинг жамиятдаги ўрни ва мақомини кучайтириш.

 

Йил давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги

 

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

давлат тиббиёт ташкилотлари
ва аҳолини дори воситалари ҳамда тиббиёт буюмлари билан таъминлашни ўтган йилга нисбатан 1,3 баробарга кўпайтириш;

шифокорларнинг жамиятдаги ўрни
ва мақомини кучайтириш
, уларга муносиб меҳнат шароити яратиш
ва даромадини кўпайтириш;

вирусологик ёрдам сифатини ошириш, бу турдаги даволаш қийин бўлган беморларга тиббий хизмат кўрсатишни тубдан ислоҳ қилиш;

ихтисослашган марказлар ва уларнинг филиалларида ҳамда Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида электрон тиббий карталарни жорий этиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

191

Тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.

Йил давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Молия вазирлиги, Инвестициялар

ва ташқи савдо вазирлиги,

Қурилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2020–2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларнинг тармоқ жадваллари ва амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

281 та тиббиёт муассасасида, жумладан 11 та республика тасарруфидаги, 49 та вилоят муассасаси, 53 та туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаси, 27 та қишлоқ ва шаҳар оилавий поликлиникаси, қишлоқ врачлик пункти, 141 та бошқа тиббиёт муассасасида қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш;

Тошкент шаҳрида Кўп тармоқли болалар тиббиёт марказини фойдаланишга топшириш;

тиббиёт муассасаларини зарур тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш чора-тадбирлари назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

192

Тиббиёт кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш
ва малакасини ошириш
тизимини такомиллаштириш.

Йил давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

ТИВ

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

республика олий тиббиёт таълим муассасаларида Россия, Корея
ва Германиянинг тиббиёт университетлари
билан қўшма факультетлар ташкил этиш чора-тадбирларини амалга ошириш;

олий таълим муассасаларига “Даволаш иши”, “Педиатрия иши” ва “Тиббий педагогика” таълим йўналишлари бўйича қабул квоталарини ҳар бир туман (шаҳар) кесимида мақсадли шакллантириш механизмини жорий этиш;

узлуксиз касбий таълим тизимини жорий этган тиббиёт олий таълим муассасалари, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий марказлари, уларнинг филиаллари
ва илмий-текшириш институтларига малака оширишдан ўтган мутахассисларга сертификат расмийлаштириш ҳуқуқини бериш;

ўқув симуляция маркази ва илмий даражага эга мутахассислари мавжуд бўлган нодавлат тиббиёт ташкилотларига малака ошириш тизимини жорий этиш ва ундан ўтган мутахассисларга сертификат расмийлаштириш ҳуқуқини бериш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

193

Давлат томонидан 100 минг нафар кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа эхтиёжманд қатламларини манзилли тиббий-ижтимоий хизмат билан қамраб олиш орқали уларнинг жамиятга мослашуви ва  интеграциясини таъминлаш.

Йил давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

муҳтож шахсларни 40 мингта протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситалари билан таъминлаш;

8,5 минг нафар ўзгалар парваришига муҳтож якка ёлғиз
ва ёлғиз истиқомат қилувчи кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга стационар шароитларда тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш;

16,5 минг нафар ўзгалар парваришига муҳтож якка ёлғиз ва ёлғиз яшовчи кексалар, ногиронлиги бўлган шахсларни уйида ижтимоий хизмат кўрсатиш билан қамраб олиш;

43 минг нафар уруш ва меҳнат фахрийлари, пенсионерлар ва ногиронлиги бўлган шахсларни бепул санатор соғломлаштириш;

21 минг нафар ногиронлиги бўлган шахсларга реабилитация ва протезлаш марказларида тиббий, ижтимоий
ва касбий реабилитация чораларини кўрсатиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

194

Имконияти чекланган фуқароларга ногиронлиги бўлган шахс мақомини беришда электрон маълумотлар платформасини ишлаб чиқиш
ва бу жараённи оптималлаштиришда рақамли технологияларни жорий этиш.

2020 йил

1 июль

Инновация вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Молия вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси

Чора-тадбирлар режаси.

Режада:

аҳолини кенг миқёсда рўйхатга олиш жараёнида ногиронлиги бўлган шахслар рўйхатини шакллантириш;

статистик маълумотларнинг умумий базасини яратиш;

маълумотлар платформасини яратиш ва пилот тарзда жорий этиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

195

Юқумли бўлмаган касалликларнинг (инфаркт, инсульт, қандли диабет, нафас аъзолари сурункали касалликлари) хавф омилларини эрта аниқлаш ва самарали профилактика қилиш чораларини амалга ошириш.

Йил давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар

ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

бирламчи тиббий-профилактика ёрдами муассасаларида 40 ёшдан ошган фуқароларни махсус текширувлар ва саволнома асосида юқумли бўлмаган касалликларни келтириб чиқарувчи хавф омилларини эрта аниқлаш бўйича скрининг тадбирларини ўтказиш;

тиббиёт ходимларини махсус дастур асосида ўқитиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

196

2021 йилдан бошлаб Сирдарё вилоятида мажбурий давлат тиббий суғурта тизимини жорий этиш тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш.

Йил давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Норматив-ҳуқуқий хужжатлар лойиҳалари ва амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

мажбурий давлат тиббий суғурта тизимини жорий этиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи махсус жамғарма ташкил қилиш;

соҳани молиялаштиришнинг
ягона аҳоли жон бошига мос стандартларини ишлаб чиқиш, тўловларни “даволанган ҳолат” учун ва “жон боши нормативи” асосида молиялаштириш тизимини жорий этиш;

давлат томонидан кафолатлатган тиббий хизмат турлари ва ҳажмларини белгилаш;

мажбурий давлат тиббий суғуртанинг ягона ахборот тизими, маълумотлар базаси ва бошқа ахборот ресурсларини яратиш тадбирларини амалга ошириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

197

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни янги босқичга олиб чиқиш.

2020 йил

1 март

Хотин-қизлар қўмитаси, “Оила” маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди

Чора-тадбирлар дастури.

Дастурда:

жамият ва давлат ҳаётида фаол, ташаббускор бўлган иқтидорли ёш қизлар ҳамда фидоий аёллар тўғрисида маълумотлар базасини шакллантириш, уларни жамоатчилик ишларига жалб этиш механизмини жорий қилиш;

Хотин-қизлар қўмитаси тизими фаолиятига замонавий ахборот технологияларини кенг қўллаш;

жойларда хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар малакасини ошириш;

ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларнинг Хотин-қизлар тадбиркорлик марказларида 5 та муҳим ташаббус доирасида қисқа ўқув курсларида ўқитишни ташкил этиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

198

Ҳудудлардаги 1 минг 576 нафар оғир турмуш шароитидаги, ногиронлиги бўлган хотин-қизларни арзон уй-жойлар билан таъминлаш.

2020 йил

1 март

Хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Хотин-қизлар ва оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадли жамғарма, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Чора-тадбирлар режаси.

Режада:

ҳудудларда оғир турмуш шароитида яшаётган, ногиронлиги бўлган арзон уй-жойга муҳтож хотин-қизларнинг рўйхатини шакллантириш;

Хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан уй-жойларнинг бошланғич бадал тўловини қурилиш компанияларига ўтказиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

199

5,5 минг нафар хотин-қизларнинг кичик бизнес лойиҳаларига имтиёзли кредитлар бериш.

 

Йил давомида

Хотин-қизлар қўмитаси, Хотин-қизларни

ва оилани қўллаб-қувватлаш мақсадли жамғармаси, “Халқ банки”, “Агробанк”, “Микрокредитбанк”

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан имтиёзли кредитлар ажратиш;

хотин-қизларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш ва уларни қўллаб-қувватлаш орқали бандлик даражасини ошириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

4.3. Арзон уй-жойларни барпо этиш, аҳолининг ҳаёт шароитлари яхшиланишини таъминловчи йўл-транспорт,

муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва модеринизация қилиш

200

Ўзбекистон Республикасининг “Сув таъминоти ва оқава хизматлар тўғрисида”ги қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2020 йил

1 декабрь

 

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Молия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

ичимлик сув таъминоти ва оқава сув тизимларидаги муносабатларни тартибга солиш;

истеъмолчиларни ичимлик суви билан таъминлаш;

оқава сув хизматлари бўйича давлат кафолатларини белгилаш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

201

Ичимлик суви таъминоти
ва канализация тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси
ни ишлаб чиқиш.

2020 йил

1 сентябрь

 

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги,

“Ўзстандарт” агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

ичимлик ва оқава сув тизимларини ривожлантириш ҳамда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш концепциясини тасдиқлаш;

ичимлик сув етказиб бериш сифати
ва хавфсизлигини таъминлаш, кафолатланган манбалардан фойдаланиш, замонавий техника
ва технологияларни татбиқ этиш;

2030 йилгача шаҳар аҳолисини ичимлик сув билан таъминланганлик даражасини 98 фоизга ва қишлоқ аҳоли пунктларини ичимлик сув билан таъминланганлик даражасини 85 фоизга етказиш;

оқава сув иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш ва модернизация қилишга оид чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

2030 йилгача шаҳар марказларида оқава хизматлар таъминотини
31 фоиз
га етказиш;

мавжуд ер ости ва ер усти сув манбаларидан оқилона фойдаланиш ҳамда оқава сувларни сифатли тозалашга қаратилган аниқ чоралар назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

202

Ўзбекистон Республикасининг “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудларда амалий синов-тажриба ўтказиш чораларини кўриш.

2020 йил

1 майга қадар

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,
Фарғона ва Жиззах вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

вазирлик ва идоралар

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

кўп квартирали уйлардаги умумий мулкни бошқариш самарадорлиги, нотурар жой мулкдорларининг кўп квартирали уйларни бошқаришдаги масъулиятини ошириш;

уй-жой мулкдорларининг кўп квартирали уйларда яшаш тартибига риоя этишини таъминлаш;

кўп қаватли уй-жойлар туташ ҳудудларини акс эттирган ҳолда паспортлаштириш орқали шаффоф маълумотлар базасини яратиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

203

Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, иссиқлик таъминоти даражасини ошириш, канализация хизматларини кўрсатиш сифатини яхшилаш чораларини кўриш.

Йил давомида

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,
Молия вазирлиги, Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги,
Қурилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

2020–2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларнинг тармоқ жадваллари
ва амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

3 400 км ичимлик суви ва канализация тармоқларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш, аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш даражасини 70,8 фоизга, оқава сув тармоқлари билан таъминлашни
15,9 фоизга етказиш;

иссиқлик таъминоти тизимининг
6 та объекти ва 40 км тармоғини реконструкция ва модернизация қилиш чора-тадбирлари  назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

204

Арзон уй-жойлар қуриш дастурини изчил давом эттириш, қурилишда замонавий ва арзон қурилиш материалларидан фойдаланиш чораларини кўриш.

Йил давомида

Қурилиш вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Қишлоққурилишинвест ИК МЧЖ, Ўзшаҳарқурилишинвест ИК МЧЖ,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

арзон уй-жойлар қуриш дастурини изчил давом эттиришда жами 12 256 та қишлоқ ва шаҳарларда арзон уй-жойлар қуриш;

уй-жойларни қурилиш материалларини мақбул, арзон ва сифатли қурилиш материалларига ўзгартириш, замонавий ва энергия тежамкор қурилиш материалларидан фойдаланиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

205

Ўзбекистон Республикаси
Уй-жой кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2020 йил

1 декабрь

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,
“Давергеодезкадастр” қўмитаси,

Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

уй-жой соҳасидаги давлат бошқарувини қайта кўриб чиқиш;

уй-жой сиёсатини тартибга солишнинг  самарали механизмларини жорий этиш;

давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун турар ва нотурар жойларни бузиш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг уй-жойдан фойдаланишда қонунчилик ва норматив ҳужжатларга риоя этишдаги масъулиятини ошириш;

уй-жой объектларини қуришга тадбиркорлик субъектларини кенг
жалб қилишни рағбатлантирувчи механизмлар назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

206

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида қонунчилик базасини тизимлаштириб, Экология кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2020 йил

1 октябрь

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

(келишув асосида),

Давлат экология қўмитаси,

Адлия вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

 

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

экологияга оид қонунчилик базасини тизимлаштириш;

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича ваколатли давлат органининг фаолияти устидан парламент ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш;

атроф-муҳитни муҳофаза қилишда жисмоний шахслар ва жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари;

экологик назорат ва мониторинг турлари ҳамла уларни амалга ошириш тартиби;

экологик экспертизани амалга ошириш тартиби;

ўсимлик ва ҳайвонот дунёсидан фойдаланишга қўйиладиган талаблар назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

207

Орол фожиаси оқибатларини бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш.

Йил давомида

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси,

Давлат экология қўмитаси,

Фанлар академияси,
Сув хўжалиги вазирлиги,

Молия вазирлиги,
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

“Давергеодезкадастр” қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

Хоразм вилояти ҳокимлиги

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

Орол денгизининг Ўзбекистон томонидаги қуриган тубида 742 минг га майдонда яшил қопламали ўрмонзорлар барпо этиш;

Нукус, Урганч ва Хива шаҳарлари атрофида маҳаллий турдаги дарахт-буталардан иборат “яшил белбоғ”ларни барпо этиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

208

Оролбўйи ҳудудини ривожлантиришга, жумладан ҳудудларни ободонлаштириш, жойларда ичимлик суви таъминотини, канализация
ва бошқа ички муҳандислик-коммуникация тизимларини яхшилашга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш.

Йил давомида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,
Молия вазирлиги, Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги,
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

лойиҳаларнинг тармоқ жадвалларини тасдиқлаш;

лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш;

экспертизадан ўтказиш, қурилиш-монтаж ишларини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

209

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик ҳолатни яхшилашга эътиборни кучайтириш.

2020 йил

1 июль

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Давлат экология қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар
ва шаҳарлар ҳокимликлари

Чора-тадбирлар дастури.

Дастурда:

саноат ривожланишининг экологияга таъсирининг олдини олиш бўйича 2025 йилгача мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш;

ишлаб чиқариш жараёнини экологик назорат қилиш тизимини такомиллаштириш;

ҳар бир ҳудуд ва корхона бўйича экологияни яхшилаш, чиқиндиларга доир ишлар юзасидан дастурларни ишлаб чиқиш ва ижросини таъминлаш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

210

Ишлаб чиқариш жараёнини экологик назорат қилиш тизимини такомиллаштириш, экологик аудит ўтказиш тартибини қайта кўриб чиқиб, хусусий аудиторлик фаолиятини жонлантириш.

2020 йил

1 сентябрь

Давлат экология қўмитаси,

Молия вазирлиги,
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Лойиҳада халқаро тажрибани ўрганган ҳолда ишлаб чиқаришнинг экологик назорати ва экологик аудит ўтказишни тартибга солиш механизмлари назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

211

Ўзбекистон Республикасининг “Чиқиндилар тўғрисида”ги Қонунининг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2020 йил
1 октябрь

Давлат экология қўмитаси,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Инновация вазирлиги,

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

бешта хавф-хатар тоифаси тизими ўрнига саноат тармоқлари ва кимё-физик параметрлар асосида чиқиндиларни таснифлаш тизимини жорий этиш;

ишлаб чиқаришда чиқитсиз ва кам чиқитли технологияларни, кончилик
ва қайта ишлаш корхоналари чиқиндиларини қайта ишлаш технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этишни иқтисодий рағбатлантириш;

саноат объектларида хавфли чиқиндиларни экологик хавфсиз сақлашни ташкил этиш;

ўзининг истеъмол хусусиятларини йўқотган ва таркибида хавфли моддалар мавжуд бўлган товарларни йиғиш, фойдаланиш ва зарарсизлантириш тизимини ташкил этиш;

тиббиёт чиқиндиларини йиғиш, зарарсизлантириш, утилизация қилиш ва кўмиб ташлаш чораларини ташкил этиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

212

Қурилиш соҳасини 2025 йилга қадар ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш.

2020 йил

1 апрель

 

Қурилиш вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Молия вазирлиги,

 “Ўзсаноатқурилишма

териаллари” уюшмаси

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

қурилишга оид нормаларни халқаро стандартлар билан уйғунлаштириш, замонавий қурилиш технологиялари ва материалларини татбиқ этиш, соҳа учун кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш;

маҳаллий хом ашёни чуқур қайта ишлаш, маҳсулот ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш орқали тармоқни янада ривожлантириш;

қурилиш соҳасида “рақамли иқтисодиёт”ни кенг жорий этиш;

тендерлар ўтказишнинг аниқ мезонларини ишлаб чиқиш;

архитектура-шаҳарсозлик ҳамда лойиҳа ва пудрат ишлари бозорини ривожлантириш,  кадрлар салоҳиятини ошириш;

қурилиш индустриясини диверсификация қилиш, буюртмачи ва давлат назорати органлари фаолиятини тартибга солиш ва тизим шаффофлигини таъминлаш орқали қурилиш соҳасини модернизациялаш, жадал ва инновацион ривожлантириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

4.4. Маданият, спорт ва туризмини янада ривожлантириш

213

Маданият соҳасини тубдан такомиллаштириш чораларини кўриш.

2020 йил

1 апрель

Маданият вазирлиги,

Ўзбекистон бадиий академияси,

Республика маънавият

ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси,

Ўзбекистон Композиторлар

ва бастакорлар уюшмаси

 

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

Маданият вазирлиги ташкилий тузилмаси ва ҳудудий тузилмалари қайта кўриб чиқиш;

вазирлик тузилмасида “Пиар маркази”ни ташкил этиш;

маданий-маърифий соҳада амалга оширилаётган ишларни янги босқичга олиб чиқиш;

бундай тадбирларга санъаткорларни шартнома асосида жалб қилиш;

Миллий мақом академиясини ташкил этиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

214

Маданият ва санъат муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларда замонавий шарт-шароитлар яратиш.

Йил давомида

Маданият вазирлиги,

Молия вазирлиги, Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Қурилиш вазирлиги

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда 2021–2023 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастури доирасида Ўзбек миллий мақом марказини қуриш, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Сирдарё вилоятларидаги кўзи ожизлар кутубхоналарига янги бино қуриш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

215

Ўзбекистон Республикасининг “Маданий меросни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

 

2020 йил

1 октябрь

Маданият вазирлиги,

Фанлар академияси,

Адлия вазирлиги,

Қурилиш вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссия

Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

“Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги, “Археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунлар ҳамда соҳага оид қонуности ҳужжатларни танқидий қайта кўриб чиқиб, тўғридан-тўғри амал қилувчи  ягона қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш;

Қуролли можаро чиққан ҳолларда маданий бойликларнинг ҳимоя қилиниши тўғрисидаги конвенция, Умумжаҳон маданий ва табиий меросни муҳофаза қилиш тўғрисидаги конвенция, Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш тўғрисидаги халқаро конвенция қоидаларини чуқур имплементация қилиш;

маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш;

маданий меросни муҳофаза қилиш соҳасидаги амалдаги қонунчилик базасини мазкур қонунда тизимлаштириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

216

Моддий маданий мерос объектлари ва ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудлар муҳофазасини кучайтириш.

2020 йил
1 май

Маданият вазирлиги,
ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссия,
вазирлик ва идоралар

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

“Бухоро”, “Самарқанд”, “Ичан қалъа”, “Сармишсой”, “Шаҳрисабз”, “Термиз” ва “Қўқон” давлат музей-қўриқхоналари, жумладан Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудлар ва уларнинг қўриқланадиган тегралари чегарасини белгилаш;

ходимларга хизмат қилган умумий иш стажи, илмий унвон ва даражага эга бўлгани учун устамалар белгилаш;

давлат назорати функциясини таъминлаш мақсадида моддий-техник базасини яхшилаш, замонавий техника ва ускуналар билан таъминлаш;

мутахассислиги бўйича ходимларни хорижда малакасини ошириш;

реставратор усталар малакасини ошириш ва уларга малака сертификатини бериш тизимини йўлга қўйиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

217

Маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шериклик механизмини амалиётга фаол жорий этиш.

Йил давомида

 

Маданият вазирлиги,

Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги,
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

давлат-хусусий шериклик асосида 20 та маданият  маркази ва истироҳат боғлари фаолиятини йўлга қўйиш;

истироҳат боғларининг қиёфасини тубдан қайта кўриб чиқиш, уларда
халқ сайилларини доимий ўтказиш тизимини яратиш, аттракцион ва ўйин қурилмаларининг техник хавфсизлигини таъминлаш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

218

Концерт-томоша муассасалари фаолиятини мазмун жиҳатдан янада бойитиш, репертуарлар ва сценарийларининг ғоявий
ва бадиий савиясини ошириш.

Йил давомида

 

Маданият вазирлиги,

Ёзувчилар уюшмаси,

Композиторлар
ва бастакорлар уюшмаси,

вазирлик ва идоралар

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

АҚШ, Туркия ва Озарбайжон мамлакатларида Ўзбек миллий мақом ансамблларининг концерт дастурларини ташкил этиш;

аҳолининг маданий эҳтиёжларини қаноатлантиришга, ёшларни юқори савиядаги миллий эстрада қўшиқлари намуналари асосида тарбиялашга йўналтирилган оммавий-маданий тадбирлар, концертлар ва гастролларни тизимли ташкил этиш;

ижодий бирлашмалар, жамоалар
ва яккахон ижрочиларнинг фаолияти, репертуарлари ва сценарийларининг ғоявий ҳамда бадиий савиясини ошириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

219

Жаҳон маданиятига муносиб ҳисса қўшган юртимизнинг маданий меросини ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон маданий мероси рўйхати, Инсоният номоддий маданий меросининг репрезентатив рўйхати, Жаҳон хотираси рўйхатига киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш ҳамда бу борада халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтириш.

Йил давомида

ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссия, Маданият вазирлиги, ТИВ, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Бадиий академия, Фанлар академияси, “Ўзархив” агентлиги,

Молия вазирлиги

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон маданий мероси рўйхати, Инсоният номоддий маданий меросининг репрезентатив рўйхати, Жаҳон хотираси рўйхатига киритишга тавсия этилиши мумкин бўлган 2030 йилгача бўлган манзилли рўйхати, уни амалга оширишнинг аниқ молиялаштириш манбалари ва бошқа ташкилий тадбирларни белгилаш;

ЮНЕСКО ва ИКОМОС экспертлари билан музокаралар олиб бориш;

халқаро экспертларни жалб қилиш, улар билан ЮНЕСКО рўйхатларига киритиш таклиф этилаётган объектлар бўйича халқаро мезонларга кўра номзодларни тайёрлаш ҳамда тавсия этиб бориш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

220

II Халқаро мақом санъати анжуманини Шаҳрисабз шаҳрида ўтказиш.

2020 йил

20 сентябрь

Маданият вазирлиги,  Ўзбекистон композиторлари
ва бастакорлари уюшмаси,
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,
ТИВ, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

Чора-тадбирлар режаси.

Бунда:

республика ва жаҳон миқёсида II Халқаро мақом санъати анжумани тарғиботини ташкил этиш;

II Халқаро мақом санъати анжумани доирасида танлов, илмий-амалий конференция ҳамда таниқли мақомшунос олим ва тажрибали мақом ижрочилари иштирокида ижодий учрашувлар ва маҳорат дарсларини ташкил этиш;

II Халқаро мақом санъати анжуманида иштирок этадиган хорижий ҳамда маҳаллий мусиқашунос ва мақомшунос олимлар, таниқли санъаткорлар, етук мутахассислар, фахрий меҳмонлар рўйхатини шакллантириш;

Шаҳрисабз шаҳрида II Халқаро мақом санъати анжуманини ўтказиш учун зарур маданий инфратузилма иншоотлари ва ижтимоий объектларни барпо этиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

221

Улуғ аллома ва жамоат арбоби Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг
145 йиллик таваллуд санаси
кенг нишонлаш
.

2020 йил
20 октябрь

Маданият вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси,
Республика маънавият ва маърифат маркази, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

Маҳмудхўжа Беҳбудий номини абадийлаштириш, унинг ҳаёти ва ижодига бағишланган ҳужжатли фильм яратиш, асарлари асосида замонавий театр репертуарларини саҳналаштириш;

бошқа жадидчилик ҳаракати, маърифатпарвар боболаримиз меросини чуқур ўрганиш ва тарғиб қилиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

222

Ўзбекистон Республикасида кинематография соҳасини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш.

2020 йил
1 июль

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси.

Лойиҳа билан 2030 йилгача мамлакатда кинематография соҳасини ривожлантириш концепцияси тасдиқланади.

Концепцияда:

давлат буюртмаси асосида кино маҳсулотлари ишлаб чиқаришни молиялаштириш тартибини такомиллаштириш;

кинематорафия соҳасидаги ташкилотлар, жумладан кинотеатрлар, кино ва миллий сериаллар яратиш бўйича нодавлат кино ташкилотлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш;

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги фаолияти, тузилмаси, таркибидаги давлат унитар корхоналари фаолиятини қайта кўриб чиқиш;

Миллий кинематографияни ривожлантириш жамғармасини молиялаштиришнинг қўшимча манбаларини белгилаш;

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги тизимида соҳада кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга ихтисослашган таълим муассасаси фаолиятини йўлга қўйиш;

республикада замонавий кинематография инфратузилмаси
ва моддий-техник базасини яратиш;

миллий кино маҳсулотларини сақлаш, реставрация қилиш
ва хорижда сақланаётганларни қайтариш
назарда тутилади.

 

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

223

Ўзбекистон Республикасининг “Кинематография тўғрисида”ги қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

 

2020 йил

1 декабрь

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги,
Маданият вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Молия вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

миллий кинематография соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишларини белгилаш;

соҳани ривожлантириш йўналишлари, босқичлари ва истиқболларини назарда тутиш;

давлат томонидан миллий кино маҳсулотларни ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш;

Миллий кинематографияни ривожлантириш жамғармасини молиялаштириш манбаларини белгилаш назарда тутилади.

 

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

224

Хорижий кинокомпаниялар
ва киностудияларни мамлакатга жалб этиш ҳамда уларга қулай шарт-шароитлар яратиш.

2020 йил

20 апрель

“Ўзбеккино”
Миллий агентлиги,
Молия вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

Чора-тадбирлар режаси.

Режада:

республиканинг хорижий давлатлардаги дипломатик корпус вакиллари томонидан хорижий кинокомпания ва киностудиялар ўртасида тарғибот ишларини олиб бориш;

хорижий кинокомпаниялар ва киностудияларга ўз маҳсулотларини Ўзбекистон ҳудудида ишлаб чиқариши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

225

2020 йил Токио шаҳри (Япония)да ўтказиладиган Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш ва унда муносиб иштирок этиш учун зарур чораларни кўриш.

2020 йил

20 июль

Жисмоний тарбия
ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

Олимпия ва Паралимпия ўйинларида иштирок этиш хуқуқини қўлга киритган спортчиларнинг якуний рўйхатини ва Ўзбекистон делегацияси рўйхатини шакллантириш;

иштирокчиларни зарур спорт жиҳозлари, экипировка ва устки кийимбош билан таъминлаш;

Ўзбекистон делегациясининг иштирокини таъминлаш билан боғлиқ бўлган барча молиявий ва ташкилий  масалаларни ҳал қилиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

226

Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида юқори малакали тренерлар ва бошқа мутахассисларни тайёрлашни йўлга қўйиш.

2020 йил

1 май

Жисмоний тарбия
ва спорт вазирлиги,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,
Инновация вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Фарғона филиалини ва илмий-тадқиқот институтини ташкил этиш ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказини университет тасарруфига бериш;

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент фармацевтика институти ва бошқа олий таълим муассасаларида спорт тиббиёти, фармакологияси, реабилитологияси, психологияси ва диетологияси, Тошкент тиббиёт академияси ҳамда Андижон, Бухоро
ва Самарқанд тиббиёт институтлари магистратурасида “Диетология”
ва “Нутрициология (овқатланиш илми)” мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш;

хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда соҳада малакали мутахассислар тайёрлаш, профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш бўйича алоқаларни йўлга қўйиш чора-тадбирлари назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

227

Ёшлар ўртасида ёзги Осиё ўйинларини  2025 йилда Ўзбекистонда ўтказишга тайёргарлик кўриш.

 

2020 йил

1 май

Жисмоний тарбия
ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси,

Молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Лойиҳада Ёшлар ўртасида ёзги Осиё ўйинларини  2025 йилда Ўзбекистонда ўтказишга тайёргарлик кўриш бўйича ташкилий чора-тадбирлар назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

228

Оммавий спорт турларини ривожлантириш учун спорт иншоотларини қуриш ишларини давом эттириш.

Йил давомида

Инвестициялар
 ва ташқи савдо вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Жисмоний тарбия
ва спорт вазирлиги,

Қурилиш вазирлиги, “Миллий банк” АЖ,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар

ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда тадбиркорларга имтиёзли кредит ҳисобидан 269 та футбол, волейбол, баскетбол ва бадминтон майдонлари, 178 та бокс, кураш, фитнес ва гимнастика спорт заллари, 32 та теннис корти қуриш ишлари  амалга оширилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

229

Спорт турлари бўйича федерация (уюшма)лар ва спортни ривожлантиришга масъул ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш механизмини такомиллаштириш.

2020 йил

20 ноябрь

Жисмоний тарбия
ва спорт вазирлиги,

Халқ таълим вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар

ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Касаба уюшмалари Федерацияси,

Миллий олимпия қўмитаси

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

ривожланган мамлакатларнинг тажрибасини ўрганиш асосида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, бошқа давлат ташкилотлари ҳамда спорт турлари бўйича федерация (уюшма)лар ўртасидаги ҳамкорлик механизмини такомиллаштириш;

жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга масъул ташкилотларни аҳоли ўртасида оммавий спортни ривожланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича фаолияти ва масъулияти масалалари назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

230

Мамлакатимизга келадиган туристлар сонини 7,5 миллионга етказиш.

2020 йил

1 апрель

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Транспорт вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

Чора-тадбирлар дастури.

Дастурда:

фуқароларига визасиз режим жорий қилинадиган мамлакатлар сонини янада кўпайтириш;

мамлакатда фуқаро авиаташишларини амалга оширувчи камида 5 та янги резидент авиакомпаниялар ташкил этиш;

янги авиарейслар очиш ва қатновлар даврийлигини ошириш аосида мавжуд авиақатновлар сонини қўшимча
2,8 мингтага кўпайтириш;

IATA (Ҳаво транспорти халқаро ассоциацияси) “Summer-2021” ёзги мавсум бошлангунча “Очиқ осмон” режими татбиқ этилган мамлакатнинг халқаро аэропортларининг ҳар бирида янги 10 та халқаро авиарейсни йўлга қўйиш;

авиарейслар сонини ошириш мақсадида мақсадли мамлакатларда жадал маркетинг кампаниясини олиб бориш;

туризм соҳасида нуфузли халқаро рейтингларда, хусусан Бутунжаҳон саёҳат
ва туризм кенгаши
(World Travel & Tourism Council) рейтингида Ўзбекистон ўрнини яхшилаш;

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг, жумладан хорижий компанияларни жалб қилган ҳолда хорижий дипломатик ваколатхоналарда элчининг биринчи ўринбосари мақомига тенглаштирилган вакилларини тайинлаш механизмини жорий қилиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

231

Туризм йўлбўйи инфратузилмасини ривожлантириш.

2020 йил

1 апрель

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, вазирлик

ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

Чора-тадбирлар режаси.

Режада:

жойларга чиққан ҳолда йўлбўйи инфратузилмаси ҳолатини ўрганиш;

мамлакатнинг автомагистраль йўллари бўйлаб ташкил этиладиган туризм объектлари мажмуаларининг жойлашув мастер-режасини тайёрлаш;

туризм объектлари мажмуаларининг намунавий лойиҳаларини тайёрлаш ва мазкур мажмуаларнинг онлайн харитасини ишлаб чиқиш;

йўлбўйи инфратузилма объектлари комплексини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш;

Андижон вилояти Хонобод шаҳридан Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрига боғланган ҳолда Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманигача “Ўзбекистон туризм магистрали” туризм транспорт коридорини ривожлантириш кўзда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

232

Мамлакатда тиббиёт ва зиёрат туризмини комплекс ривожлантириш.

2020 йил

1 июнь

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси,

вазирлик ва идоралар

Чора-тадбирлар дастури.

Дастурда:

Ўзбекистон Республикасида тиббиёт ва зиёрат туризмини ривожлантириш йўналишларини ишлаб чиқиш;

балансида объектлар бўлган идоралар, хўжалик бошқаруви органлари, ҳокимликлари билан биргаликда самарасиз фойдаланилаётган давлат мулки ва хўжалик бошқаруви объектларини (санаториялар, даволаниш-соғломлаштириш комплекслари, сузиш бассейнлар) хатловдан ўтказиш ва рўйхатини шакллантириш;

тиббиёт ва зиёрат туризми порталларини яратиш;

тиббиёт ва зиёрат туризми уюшмасини ташкил этиш чора-тадбирлари назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

233

Зиёрат ва анъанавий туризмни ривожлантириш мумкин бўлган йўналишлардаги маданий мерос ва архитектура объектлари сонини 800 тага етказиш ҳамда бу орқали уларнинг ҳолатини яхшилаш.

2020 йил
1 май

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Маданият вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

Чора-тадбирлар режаси.

Режада:

ҳар бир ҳудуддаги мавжуд маданий мерос ва архитектура объектларидан туризм йўналишига киритиш имконияти бор объектлар рўйхатини шакллантириш;

туризм салоҳияти юқори маданий мерос объектларини туристларни қабул қилиш учун тайёрлаш;

туризм фаолияти субъектлари билан ҳамкорликда объектларни туристик маршрутларга киритишга кўмаклашиш;

ушбу объектларни Ўзбекистон ва чет эл фуқаролари орасида кенг тарғиб қилиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

234

Туризм соҳасида жамоат ташкилотлари ролини ошириш ва фаолиятини қўллаб-қувватлаш механизмларини жорий этиш орқали туризм хизматлари сифатининг яхшилаш.

2020 йил
1 август

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Адлия вазирлиги,

Хусусий туристик ташкилотлари ассоциацияси,

Гидлар уюшмаси,

Меҳмонхоналар ассоциацияси,

Гастрономик туризм ассоциацияси

Чора-тадбирлар режаси.

Режада:

туризм хизматларининг сифатини баҳолаш ва яхшилаш жараёнида мазкур соҳадаги жамоат ташкилотларининг иштирокини белгилаш ва уларнинг мавқеини ошириш;

олий таълим муассасаси ва касб-ҳунар коллежлари туризм йўналишидаги битирувчиларни соҳадаги жамоат ташкилотлари орқали амалиёт ўташ тизимини яратиш;

ресторан ва кафеларда хизмат кўрсатувчи барча ходимларни махсус ўқув курсларида ўқитиш ва уларга сертификат бериш амалиётини татбиқ этиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

4.5. Таълим ва фан соҳасини ривожлантириш

235

Мактабгача таълимнинг қамровини кенгайтиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш.

Йил давомида

Мактабгача таълим вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Молия вазирлиги, Инвестициялар

ва ташқи савдо вазирлиги,

Қурилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар

ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2020–2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларнинг тармоқ жадваллари ва амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

372 та мактабгача таълим муассасасини қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда болаларга таълим бериш тизимини янада такомиллаштириш;

боғча ёшидаги болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражасини 60 фоизга етказиш;

давлат-хусусий шериклик асосида
1200 та оилавий мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш ва 30 000 нафар болани қамраб олиш;

1920 нафар болани мактабгача таълимнинг муқобил турлари билан қамраб олиш;

6 ёшли болаларнинг камида
85 фоизини мактабгача таълимнинг муқобил турлари ва мактабгача таълим муассасалари негизидаги  бепул мактабга мажбурий тайёрлов гуруҳлари билан қамраб олиш;

бошқа вазирлик ва идоралар балансидаги собиқ мактабгача таълим муассасалари биноларини қайтариб олиш назарда тутилади.

 

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

236

Мактабгача таълим тизимида таълим-тарбия жараёнларига замонавий таълим дастурлари ва технологияларини татбиқ этиш.

Йил давомида

Мактабгача таълим вазирлиги,

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,

Молия вазирлиги

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

“Илк қадам” таълим дастури асосида:

3-5 ёшли болалар учун – дидактик ўйинлар тўпламини 10 000 нусхада;

6-7 ёшли болалар учун – дидактик ўйинлар тўпламини 10 000 нусхада;

6 ёшли болалар учун – ёзув альбомини 400 000 нусхада;

дидактик тарқатмалар тўпламини 12 000 нусхада;

дидактик плакатлар тўпламини 10 000 нусхада чоп эттириш;

мажбурий бепул мактабга тайёрлов гуруҳлари учун “Илм йўли” дастурини ишлаб чиқиш;

кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари
ва қўшма типдаги мактабгача таълим ташкилотлари учун мослаштирилган таълим дастурларини ишлаб чиқиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

237

Умумий ўрта таълимининг Миллий ўқув дастурини ишлаб чиқиш.

2020 йил

1 май

Халқ таълими вазирлиги,

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

Идоравий ҳужжат лойиҳаси. 

Лойиҳада:

мактаб ўқув дастурларини илғор хорижий тажриба асосида такомиллаштириш;

ўқув юкламалари ва фанларни қайта кўриб чиқиш, уларни халқаро стандартларга мослаштириш;

дарслик ва адабиётлар сифатини ошириш;

умумий ўрта таълим муассасалари учун вариатив ўқув режалар ишлаб чиқиш;

ўқитувчиларнинг педагогик юкламасини оптималлаштириш, уларни асосий юкламадан ташқари бошқа ҳисоботлар ва ортиқча қоғозбозлик ишларидан озод қилиш ҳамда педагогиканинг мазмунига кўпроқ вақт ажратиши учун шароит яратиш;

10-11-синф ўқувчиларининг танлаган йўналишдаги вариатив ўқув режалари бўйича ўқишларни тажриба-синов тариқасида жорий қилиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

238

Педагогик маҳорат ва малака даражасига эга бўлган, ўз ишида аниқ натижаларга эришган ўқитувчиларга юқори иш ҳақи тўлаш тизимини жорий қилиш.

2020 йил

1 апрель

 

Халқ таълими вазирлиги,
Молия вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

педагогик маҳорат ва малака даражасини тасдиқлаш бўйича касбий сертификация тизимини жорий қилиш;

биринчи ва олий малака тоифасига эга ўқитувчиларнинг ойлик иш ҳақини малака тоифасига эга бўлмаган ўқитувчиларга нисбатан ошириб бориш амалиётини жорий этиш ва ойлик
иш ҳақи ўртасидаги фарқларни кенгайтириш  назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

239

Умумтаълим мактабларини кенг полосали Интернет тармоғига улаш.

Йил

давомида

Axборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги, вазирлик ва идоралар

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда умумтаълим мактабларини  кенг полосали Интернет тармоғига улашни 70 фоизга етказиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

240

Таълим бошқаруви ахборот тизимининг (EMIS) умумтаълим мактабларига босқичма-босқич жорий этиш.

Йил

давомида

Халқ таълими вазирлиги,

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда умумтаълим мактабларида  таълимни бошқариш ахборот тизимини (EMIS) жорий қилишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

241

Умумтаълим мактабларининг ўқитувчилари 2021 йилги халқаро баҳолаш жараёнига тайёргарлик кўриши учун зарур шарт-шароитларни яратиш.

Йил
давомида

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси,

Халқ таълими вазирлиги,
Молия вазирлиги

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда 2021 йилги халқаро баҳолаш жараёнига тайёргарлик кўриш учун республика бўйича 348 та таянч мактабни белгилаб, 6 мингдан ортиқ ўқитувчиларнинг малакасини ошириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

242

Янги умумтаълим мактабларини барпо этиш, мавжудларни реконструкция қилиш ва хусусий мактаблар сонини ошириш.

Йил давомида

Халқ таълими вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар

ва ташқи савдо вазирлиги,

Қурилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2020–2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларнинг тармоқ жадваллари ва амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

36 та янги умумтаълим мактабини қуриш, 160 та мактабни реконструкция қилиш ва 114 тасини капитал таъмирлаш, 80 925 та ўқув ўрнини ва
54 та спорт залини фойдаланишга топшириш;

55 та хусусий мактаб ташкил этиб, уларнинг сони 141 тага етказиш;

умумтаълим тизимида ахборот-коммуникация технологияларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

243

Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини янада соддалаштириш.

2020 йил

1 май

Давлат тест маркази,

Халқ таълими вазирлиги,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

Чора-тадбирлар режаси.

Режада:

тегишли вазирлик ва идоралар масъул ходимлари, олимлар, маҳаллий ва хорижий мутахассислардан иборат махсус экспертлар гуруҳини ташкил этиш;

умумтаълим якуний давлат аттестацияси ва олий таълим муассасасига кириш имтиҳонларини унификациялаштириб, ягона давлат синовларини ўтказиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва таклифларни кенг жамоатчилик ўртасида муҳокама қилиш;

тажриба-синов тариқасида Ягона давлат синовларини ЎТКАЗИШ бўйича таклифлар ишлаб чиқиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

244

Олий таълим тизимини янада такомиллаштириш.

2020 йил

1 июнь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси,

тасарруфида олий таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси ва амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

олий таълим стандартларини хорижий тажриба асосида такомиллаштириш;

таълим йўналишлари ва ўқитиладиган фанларни қайта кўриб чиқиш;

мутахассисликка алоқаси бўлмаган фанлар сонини 2 баробар қисқартириш;

кредит-модуль тизимини жорий қилиш тартибини ишлаб чиқиш;

талабалар билимини баҳолашнинг замонавий механизмларини жорий этиш;

фан дастурлари ва ўқув режаларини такомиллаштириш;

профессор-ўқитувчилар фаолиятини янги тизимга мувофиқлаштириш;

ўзини-ўзи молиялашга ўтган олий таълим муассасаларининг молиявий мустақиллигини таъминлаш мақсадида уларнинг ҳуқуқий мақоми ва бюджет ташкилотидан фарқини аниқ белгилаш, шу жумладан, уларга олий таълим муассасасини ривожлантириш жамғармаси маблағларини мустақил сарфлаш ва ўз балансидаги мол-мулкни мустақил тасарруф қилиш, хусусан, мол-мулкини ижарага бериш ва келган тушумларни тўлиғича ўзида қолдириш тартибини жорий қилиш;

бюджет ташкилотларига нисбатан белгиланган чекловлар ўзини-ўзи молиялашга ўтган олий таълим муассасаларига татбиқ этилмаслигини белгилаш;

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда олий таълим муассасалари ўртасидаги муносабатлар чегарасини аниқ кўрсатиш;

вазирлик соҳада регулятор сифатида барча олий таълим муассасалари учун бир хил сиёсат юритиши, умумий талабларни қўйган ҳолда уларнинг таълим мазмуни ва усули борасидаги фаолиятига аралашмаслиги назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

245

Олий таълим муассасаларини нуфузли хорижий олий таълим даргоҳлари билан ҳамкорликда трансформация қилиш.

2020 йил

1 июнь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

тасарруфида олий таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар,  Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

камида 5 та олий таълим муассасасини конкурс асосида танлаб, нуфузли хорижий олий таълим даргоҳлари билан ҳамкорликда уларни трансформация қилишни бошлаш;

мазкур жараёнга хорижий молия институтларининг грантларини жалб қилиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

246

Республикада педагогик таълим соҳасини ривожлантириш.

 

2020 йил

1 апрель

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

тасарруфида олий таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Молия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

2020/2021 ўқув йилидан педагогик таълимнинг 6 та йўналиши бўйича ўқиш муддатини 3 йил қилиб белгилаш;

олий таълим муассасаларининг ҳудудлардаги педагогик таълим йўналишлари, мутахассисликлари ва айрим филиалари негизида Педагогика институтлари фаолиятини йўлга қўйиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

247

Таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини йириклаштириш, профиль ихтисослашув соҳаларини кенгайтириш.

2020 йил

1 апрель

 

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Молия вазирлиги,

тасарруфида олий таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

мазмун жиҳатдан яқин бўлган таълим йўналишларини бирлаштириш ва профиль ихтисослашув соҳаларини кенгайтириш;

магистратура мутахассисликларини йириклаштириш ва илмий фаолиятни тор соҳалар бўйича амалга оширишни ташкил этиш;

таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича қабул параметрларини йириклаштириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

248

Ёшларнинг олий таълим билан қамровини кенгайтириш.

2020 йил

1 апрель

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Хотин-қизлар қўмитаси,

Молия вазирлиги,

Меҳнат вазирлиги,

тасарруфида олий таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

2020/2021 ўқув йили учун ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларини олий таълим билан қамров даражасини 25 фоизгача етказган ҳолда белгилаш;

давлат гранти асосидаги давлат буюртмаси параметрларини 2019/2020 ўқув йилига нисбатан босқичма-босқич 2 баробарга ошириш;

хотин-қизлар учун алоҳида грантлар ажратиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

249

Хотин-қизларни олий таълим билан қамраб олиш даражасини ошириш.

2020 йил
1 апрель

Хотин-қизлар қўмитаси,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Меҳнат вазирлиги,

тасарруфида олий таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Лойиҳада хотин-қизларни олий таълим билан қамраб олиш даражасини ошириш мақсадида алоҳида ажратиладиган грантлар учун танловда иштирок этадиган номзодларни танлаш ва саралаш мезонларини тасдиқлаш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

250

Илм-фан ютуқларининг электрон платформаси, маҳаллий ва хорижий илмий ишланмалар базасини шакллантириш, ҳар бир олий таълим ва илмий-тадқиқот даргоҳи нуфузли чет эл университетлари ва илмий марказлари билан ҳамкорликни кучайтириш.

Йил давомида

Инновация вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,
Молия вазирлиги, тизимида олий таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

илм-фан ютуқларининг электрон платформаси, маҳаллий ва хорижий илмий ишланмалар базасини шакллантириш;

нуфузли хорижий чет эл университетлари билан ҳамкорликда олиб бориладиган илмий-тадқиқот
ва илмий ишланмалар сонини ошириш
назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

251

Янги профессионал таълим муассасаларини ташкил этиш, уларга ўқувчиларни қабул қилиш, ўқитиш ва яшаш шарт-шароитларини яратиш.

2020 йил

1 апрель

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,
Молия вазирлиги, тизимида профессионал таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик
ва идоралар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Чора-тадбирлар режаси.

Режада:

340 та касб-ҳунар мактаби, 147 та коллеж ва 143 та техникум ташкил этиш;

профессионал таълим муассасаларининг ўқувчиларини қабул қилиш имкониятлари ва меҳнат бозоридаги кадрларга бўлган эҳтиёжни ўрганиш;

профессионал таълим муассасалари, касблар ва мутахассисликлар бўйича давлат буюртмаси асосида ўқувчиларни қабул қилиш параметрларини шакллантириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

252

Янги ташкил этилаётган профессионал таълим муассасалари тармоғи учун норматив-ҳуқуқий асосларини белгилаш.

2020 йил

1 март

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,
Молия вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада узлуксиз бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

253

Республика олий таълим муассасаларида талабаларни турар жой билан қамраб олиш даражасини ошириш бўйича 2021-2025 йилларга мўлжалланган дастурни ишлаб чиқиш.

2020 йил

1 июнь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

тасарруфида олий таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Қурилиш вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳа билан олий таълим муассасалари учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларнинг асосланган таклифлари бўйича талабалар турар жойлари қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича 5 йиллик дастурни тасдиқлаш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

254

Олий таълимнинг қамрови
ва сифатини ошириш
,
шу жумладан олий таълим муассасалари объектларини қуриш, реконструкция қилиш
ва капитал таъмирлаш ҳамда уларни жиҳозлаш чораларини кўриш.

Йил давомида

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги,
Қурилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2020–2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларнинг тармоқ жадваллари
ва амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

57 та олий таълим объектини қуриш, реконструкция қилиш, 9 945 та ўқув ва 3 053 та ётоқ ўрнини фойдаланишга топшириш;

олий таълим муассасалари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

255

Давлат илмий дастурларини шакллантириш тартибини такомиллаштириш.

 

 

2020 йил

1 апрель

Инновация вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Фанлар академияси,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

илмий лойиҳалар бўйича танловларни ташкил этиш ва ўтказиш;

давлат илмий дастурларига кирган илмий лойиҳалар бажарилишининг мониторингини юритиш;

илмий лойиҳалар бўйича харажатларни режалаштириш, молиялаштириш ва ҳисобини юритиш тартиби назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

256

Маҳаллий олимларнинг хорижий нашрларни кескин оширишга қаратилган “Proofreading service” хизматини ривожлантириш.

2020 йил 20 май

Инновация вазирлиги,

Фанлар академияси,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Чора-тадбирлар дастури.

Дастурда:

“Proofreading service” хизматини кўрсатувчи ташкилотларни аниқлаш;

илмий нашрларни халқаро журналларда чоп этишга тайёрлаш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш манбаларини аниқлашга қаратилган чора-тадбирлар назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

257

Илмий ташкилотларни замонавий лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш, зарур материаллар ва бутловчи қисмлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш.

2020 йил

1 июль

Инновация вазирлиги,

Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

тендер ва танлов савдоларини ўтказмасдан хорижий ишлаб чиқарувчилар, етказиб берувчилар ва уларнинг расмий вакиллари ўртасида энг мақбул таклифларни танлаб олиш орқали шартномалар тузиш;

илмий-тадқиқот муассасаларини илмий лаборатория асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш, зарур материаллар ва бутловчи қисмлар билан таъминлашни халқаро молия институтларининг маблағлари ҳисобидан харид қилиш ҳамда тўловларни Жамғарма ҳисобидан қоплаш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

258

Олий ўқув юртидан кейинги таълим институтида жараёнларнинг шаффофлигини таъминлаш ва самарадорлигини ошириш.

2020 йил

20 июль

Инновация вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Адлия вазирлиги

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимида квотани аниқлашнинг ягона электрон тизимини жорий қилиш;

талабгорларнинг ҳужжатларини электрон равишда қабул қилиш;

докторантлар фаолиятининг мониторингини онлайн юритиш тартибини белгилаш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

259

Рационализаторлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.

2020 йил

1 декабрь

Инновация вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

рационализаторлар ва уларнинг хизматидан фойдаланувчилар учун онлайн платформа яратиш;

рационализаторлар учун очиқ осмон остидаги кўргазмалар ташкил этиш;

рационализаторларни моддий рағбатлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

260

Ўзбек тили бўйича билимни баҳолашнинг миллий тест тизимини яратиш.

2020 йил

1 май

Давлат тест маркази,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

тасарруфида
олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Лойиҳада талабгорларнинг ўзбек тилини билиш даражасини ва савиясини (5 та кўникма асосида, лексик ва грамматик компетенциялар) текшириш имкониятини яратиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

261

Илм-фан соҳасини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш.

 

2020 йил

1 июль

Инновация вазирлиги,
Фанлар академияси,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

ўрта ва узоқ истиқболда мамлакатимизнинг илм-фани, технологик ва инновацион тараққиёти асосларини белгилаш;

илм-фан соҳасида фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар учун мақсадли грант маблағларини ажратиш механизмини тубдан қайта кўриб чиқиш;

грантлар миқдорини 2 баробар кўпайтириш ва тадқиқот йўналишлари кўламини кенгайтириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

262

Математика илм-фанини ривожлантириш.

2020 йил

1 апрель

Инновация вазирлиги,
Фанлар академияси,
Халқ таълими вазирлиги,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

Фанлар академияси Математика институтида илмий даража берувчи кенгашга тўлиқ мустақил ваколатлар бериш;

мактаб, олий ўқув юрти, илмий муассасалар ўртасидаги яқин ҳамкорликни бирлаштирувчи яхлит тизимни шакллантириш;

мактаб ўқувчилари учун математика фанидан оддий ва тушунарли тилда ёзилган оммабоп дарслик ва ўқув қўлланмаларини яратиш;

ҳар бир туман марказида математика фанига ихтисослашган мактаб ташкил қилиш ва ўқитувчиларга қўшимча устама ҳақи тўлашни жорий этиш;

хорижда ўтказиладиган илмий тадбирлар ва стажировкаларга ҳар йили 100 нафар олимларни юбориш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

263

Биотехнология соҳасида
илм-фан йўналишларини ривожлантириш.

2020 йил

1 апрель

Инновация вазирлиги,
Фанлар академияси

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада агро, биотехнологиялар, озиқ-овқат, жумладан фудо-микс,
био-тиббиёт ва фарма биотехнологиялари йўналишларини комплекс ривожлантириш
чора-тадбирлари назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

264

Геология илм-фани ва таълимини ривожлантириш.

2020 йил

15 март

Давлат геология
ва минерал ресурслар қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Инновация вазирлиги,

Молия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

геология соҳасидаги 4 та илмий тадқиқот институти моддий-техника базаси ва илмий кадрлар салоҳиятини бирлаштириб, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимида  энг замонавий ускуналар билан жиҳозланган ягона таълим ва илм-фан кластерини ташкил этиш;

янги ташкил этиладиган университетнинг раҳбарлик лавозимларидан бирига юқори малакали мутахассисни таклиф қилиш;

Санкт-Петербург тоғ-кон университети билан ҳамкорликда таълим дастурини йўлга қўйиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

265

“Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан 700 дан зиёд олимлар, профессор-ўқитувчиларни чет элга илмий изланиш ва малака ошириш учун юбориш.

2020 йил 1 июнь

“Эл-юрт умиди” жамғармаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, ТИВ, тизимида
олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар
ва идоралар

Чора-тадбирлар режаси.

Режада “Эл-юрт умиди” жамғармасининг Васийлик кенгаши қарори билан республика олимлари, профессор-ўқитувчиларини хорижга илмий-тадқиқот марказлари ва олий таълим муассасаларига илмий изланиш ва малака ошириш учун юбориш жадвали ҳамда чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

4.6. Ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш

266

Ёшлар ишлари агентлигини ташкил этиш.

2020 йил
1 март

Вазирлар Маҳкамаси,

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси.

Лойиҳада ёшларга оид давлат сиёсатини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган янги тизимни ташкил этиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

267

Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида амалга ошириладиган ишларни янги босқичга олиб чиқиш бўйича “Ўзбекистон ёшлари – 2025” Концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2020 йил
1 август

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишнинг янгича ва халқаро стандартларга мос  механизмларини яратиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

268

Халқаро мезонларга асосланган ёшлар сиёсатини баҳолаш миллий индексини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.

2020 йил
1 октябрь

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

ёшлар сиёсати самарадорлигини баҳолаш ва мавжуд муаммоларни бартараф этишга қаратилган “Ёшлар сиёсатини баҳолаш миллий индекси”ни тасдиқлаш;

мамлакатнинг халқаро рейтинглардаги мавқеини ошириш, вазирлик ва идораларда ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини таъминлаш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

269

2020-2025 йилларга мўлжалланган “Китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш  миллий дастури”ни қабул қилиш.

2020 йил

1 сентябрь

Республика Маънавият ва маърифат кенгаши,

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи,

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Лойиҳада 2020-2025 йилларда босқичма-босқич маънавий баркамол шахсни тарбиялаш, уларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

Жадвални ўнгга(>) ёки чапга(<) суриш мумкин

Т/р

Амалга ошириладиган тадбир

Бажариш муддати

Ижро учун масъуллар

Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа

 

V. ХАВФСИЗЛИК, МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИК ВА ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ ҲАМДА ЧУҚУР ЎЙЛАНГАН,
ЎЗАРО МАНФААТЛИ ВА АМАЛИЙ ТАШҚИ СИЁСАТНИ АМАЛГА ОШИРИШ СОҲАСИДАГИ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАР

5.1. Хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш соҳасидаги устувор йўналишлар

270

Давлат ҳарбий ташкилотлари ва мамлакат мудофаа тизимини янада такомиллаштириш.

 

Йил

давомида

Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, ДХХ, ИИВ, ФВВ, Мудофаа саноати давлат қўмитаси, вазирлик ва идоралар

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

ҳарбий хавфсизликни таъминлаш соҳасида норматив-ҳуқуқий асосларни такомиллаштириш, шунингдек Қуролли Кучларни 2020-2025 йилларда ривожлантириш бўйича Комплекс дастурни ишлаб чиқиш;

Мамлакат мудофаасини
бошқариш миллий марказининг автоматлаштирилган ахборот тизимини яратиш ва унинг фаолиятини ташкил қилиш;

Қуролли Кучлар Бош штаби қошида жанговар шайлик масалаларини стратегик даражада кўриб чиқадиган Мувофиқлаштирувчи кенгашни тузиш;

қўшинлар тайёргарлигининг интенсивлиги ва сифатини кучайтириш, шу жумладан жанговар ва тезкор тайёргарлик бўйича турли машқлар ўтказиш ва бошқа тадбирларни амалга ошириш;

халқаро талаблар асосида ўқув-жанговар тайёргарлик объектларининг ҳолатини яхшилаш;

жанговар таёргарликни автоматик тарзда ҳисобга олиш тизимини яратиш;

Қуролли Кучларни замонавий қуроллар, техника, ҳарбий-техник
ва маҳсус анжомлар билан таъминлаш мақсадида 2018-2021 йилларда қўшинларни қуроллар ва ҳарбий техниканинг замонавий намуналари билан таъминлаш, модернизация қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича қабул қилинган комплекс дастурнинг сифатли бажарилишини таъминлаш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

271

Мудофаа саноати комплекси корхоналарининг фаолиятини ривожлантириш ва ишлаб чиқариш тизимига замонавий технологияларни жорий этиш.

2020 йил

1 май

Мудофаа саноати давлат қўмитаси, Мудофаа вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари корхоналари билан кооперацияда ҳарбий ва икки
хил мақсадда фойдаланишга мўлжалланган рақобатбардош, импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этишга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар, жумладан:

учувчисиз учиш аппаратларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш;

янги турдаги ўқ-дориларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш;

машинасозлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича кластерни ташкил этиш;

машинасозлик маҳсулотларини таъмирлаш ва уларга сервис хизматларини кўрсатиш бўйича кластерни ташкил этиш;

оптик мосламалар ва тунги кўриш мосламаларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш;

мудофаа саноати комлексининг илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари кластерини  ташкил этиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

272

“Контрразведкавий фаолият тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2020 йил

1 июль

ДХХ,
вазирлик
ва идоралар

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойихаси.

Лойиҳада:

контрразведкавий фаолият соҳасидаги асосий тушунчалар, принциплар, вазифалар ва ҳуқуқий асосларни белгилаш;

контрразведкавий фаолиятни ташкил этиш бўйича тадбирлар, маълумотларни йиғиш ва улардан фойдаланиш тартибини жорий этиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

273

“Ташқи разведка тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2020 йил

1 июль

ДХХ,

вазирлик
ва идоралар

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойихаси.

Лойиҳада:

ташқи разведка соҳасидаги асосий тушунчалар, принциплар, вазифалар ва ҳуқуқий асосларни белгилаш;

ташқи разведкани ташкил этиш бўйича тадбирлар, маълумотларни йиғиш ва улардан фойдаланиш тартибини жорий этиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

274

2020-2023 йилларга мўлжалланган Миллий киберхавфсизлик стратегиясини ишлаб чиқиш.

2020 йил

1 сентябрь

ДХХ, Ахборотлаш-тириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Бош прокуратура, ИИВ, Мудофаа вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳа билан 2020-2023 йилларга мулжалланган Миллий киберхавфсизлик стратегияси тасдиқланади.

Стратегияда:

миллий кибермаконда жиноятчиликка қарши қурашиш соҳасидаги фаолиятни тартибга солиш;

киберхавфсизликнинг ягона тизими ва муҳим ҳисобланган инфратузилмани киберхужумлардан ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳуқуқий базани шакллантириш;

мамлакатда киберхавфсизлик борасида амалга оширилаётган чораларни кучайтириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

275

“Киберхавфсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2020 йил 1 сентябрь

Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси, ДХХ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, ИИВ, Адлия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойихаси.

Лойиҳада:

ахборот коммуникация технологиялари тизимини замонавий кибертаҳдидлардан ҳимоя қилиш, турли даражадаги тизимлар учун киберхавфсизлик бўйича замонавий механизмларни жорий этиш;

киберхавфсизликни таъминлаш соҳасида давлат органлари, корхона ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари
ва мажбуриятларини белгилаш, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;

ушбу соҳадаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни унификациялаш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

276

Ўзбекистон Республикасининг ягона давлат ахборот сиёсатини шакллантириш.

2020 йил

1 март

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Адлия вазирлиги, Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, вазирлик ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳа билан Ўзбекистон Республикаси ягона ахборот сиёсати концепцияси тасдиқланади.

Концепцияда:

ахборот соҳасидаги миллий манфаатларни белгиловчи ягона давлат ахборот сиёсатини ишлаб чиқиш механизмларини шакллантириш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари
ва ташкилотлари матбуот хизматларининг жамоатчилик
ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик даражаси ва сифатини оширишга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш;

бутунжаҳон Интернет ахборот тармоғида ўзбек тилидаги сегментни ривожлантириш ва аҳолининг медиасаводхонлигини ошириш;

журналистика соҳасида кадрларни тайёрлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини англаши, республиканинг глобал ахборот маконига сифатли интеграцияси бўйича чора-тадбирлар назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

277

Давлат ташкилотларидаги операцион тизимларни эркин тарқатиладиган, сертификатланган ва ахборот хавфсизлиги талабларига жавоб берадиган дастурий таъминотга ўтказиш.

2020 йил

1 август

Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси, “Киберхавфсизлик маркази” ДУК,

вазирлик ва идоралар

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Лойиҳада давлат ташкилотлари ва муассасаларида ахборот хавфсизлиги соҳасидаги стандартларга жавоб берадиган, лицензияланган дастурий маҳсулотлардан фойдаланишни йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирлар назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

278

Чегара ўтказиш пунктларида чегара ва божхона назорати сифатини яхшилаш.

 

2020 йил

1 апрель

Давлат божхона қўмитаси, ДХХ, Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ветеринария
ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси

Комплекс чора-тадбирлар режаси.

Режада:

давлат чегараларидан фуқаролар, техник воситалар ва товарлар ўтказиш оқими катта бўлган пунктларда фаолият юритаётган чегара, божхона
ва назорат органларининг моддий-техник базасини
мустаҳкамлаш;

чегара ва божхона назоратидан ўтиш вақтини қисқартириш мақсадида онлайн-режимда ахборот тизими орқали автотранспорт воситалари ва фуқаролар ҳақидаги маълумотларнинг ўзаро алмашувини таъминлаш бўйича зарурий чора-тадбирлар назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

279

Фавқулодда ҳолат жорий этиш шартлари ва тартиби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2020 йил

1 август

Мудофаа вазирлиги, ФВВ, ИИВ, Миллий гвардия, ДХХ,

вазирлик ва идоралар

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

фавқулодда вазиятлар (реал ташқи хавф, оммавий тартибсизликлар, йирик ҳалокат, табиий офат, эпидемиялар) юз берган тақдирда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлашни кўзлаб, Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ёки унинг айрим жойларида фавқулодда ҳолат жорий этиш тартиби;

унда иштирок этувчи ҳуқуқий муносабатлар субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

фавқулодда вазиятлар юз берган тақдирда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг ҳаёти ва соғлиги, манфаатлари билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

280

“Қўриқлаш фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

 

 

2020 йил
1 апрель

Миллий гвардия, Мудофаа вазирлиги, ИИВ, ДХХ, Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

қўриқлаш фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш;

қўриқлаш фаолиятининг турлари ва уни амалга оширувчи субъектларнинг ҳуқуқлари, ваколатлари ва мажбуриятлари;

қўриқлаш фаолиятини амалга ошириш тартиби назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

281

Хорижий шериклар билан ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликни янада ривожлантириш.

Йил

давомида

Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, ДХХ

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

етакчи хорижий давлатларнинг қўшинлари, шунингдек, олий ҳарбий таълим муассасалари
ва тадқиқот марказлари билан биргаликда ҳарбий хизматчиларни ўқитиш ва малакасини оширишни ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг жанговар-хизмат фаолиятида хорижий мамлакат қўшинларининг илғор тажрибасини чуқур ўрганиш ва кенг татбиқ этиш;

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг хорижий давлатларнинг Миллий гвардия ва бошқа тегишли идоралари билан ҳамкорлигини ўрнатиш, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ўртасида ҳамкорлик битимини имзолаш;

Покистон ҳукумати ва мудофаа вазирлиги билан ҳарбий ҳамкорлик ва ҳарбий разведка соҳасида ўзаро англашув меморандумларини, Тожикистон мудофаа вазирлиги билан ҳарбий разведка соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича англашув меморандумини ва Қозоғистон мудофаа вазирлиги билан ҳарбий разведка соҳасида ҳамкорлик битимини имзолаш;

Қуролли Кучлар Академиясида халқаро конференцияларни ўтказиш;

Қуролли Кучлар Академияси профессор-ўқитувчилари томонидан хорижий мамлакатларнинг Олий ҳарбий билим юртларида маърузалар ўқиш;

Марказий Осиё мамлакатлари ҳарбий хизматчиларининг Қуролли Кучлар Академиясида таҳсил олишини йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

282

Мутаассиблик, экстремизм
ва терроризмнинг
асл мақсади
ва мазмун-моҳиятини очиб берувчи тарғибот ишларини жадаллаштириш.

 

 

Йил давомида

Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ислом цивилизацияси маркази, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Адлия вазирлиги, ИИВ, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, ТИВ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

мутаассиблик, экстремизм ва терроризмнинг асл мақсади ва мазмун-моҳиятини очиб берувчи тарғибот ишларини янада такомиллаштириш;

хорижий мамлакатларда ўтказиладиган тинчликни сақлаш, терроризм ва экстремизмга қарши қурашишга қаратилган турли илмий-амалий анжуманларда Ўзбекистон уламоларининг иштирокини таъминлаш;

экстремизм, терроризм ва мутаассибликни тарғиб қилувчи ғояларнинг олдини олиш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

283

Диний экстремизм ғоялари таъсирига адашиб тушиб қолган фуқароларни ижтимоий реабилитация қилиш ва уларни соғлом ҳаётга қайтариш тизимини янада такомиллаштириш.

Йил давомида

ИИВ, Дин ишлари бўйича қўмита,

Меҳнат вазирлиги,

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

диний экстремизмга алоқадор фуқароларни соғлом ҳаётга қайтариш, уларнинг ижтимоий-маиший муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш, аҳоли ўртасида зарарли диний ғоялар таъсирига тушиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича ишларни янада такомиллаштириш;

илғор хорижий тажрибадан келиб чиқиб, ушбу соҳадаги ишларнинг янги самарали механизмларини жорий этиш;

мазкур тоифадаги шахсларнинг бандлиги, таълим олиши, ижтимоий ҳимоясини таъминлашга оид чора-тадбирларни амалга ошириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

284

Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини қўшни мамлакатлар билан делимитация ва демаркация қилиш борасидаги музокараларни давом эттириш.

Йил давомида

 ТИВ, “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси, ДХХ

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

чегарадош давлатлар билан 2020 йилда бўлиб ўтадиган давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ҳукумат комиссиялари йиғилишларини ташкил этиш;

қўшни давлатлар билан мазкур соҳада икки томонлама амалий тадбирларни ўтказиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

285

Чегара олди ҳудудларда жойлашган темир йўл бекатлари хавфсизлигини кучайтириш борасида чора-тадбирларни амалга ошириш.

2020 йил

1 март

Транспорт вазирлиги, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, ДХХ

Чора-тадбирлар режаси.

Режада:

чегара олди ҳудудларда жойлашган темир йўл бекатларини қўриқлаш тизимини такомиллаштириш;

ушбу бекатларни тегишли мухандислик-техника иншоотлари билан таъминлаш бўйича чора-тадбирлар назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

286

Электрон журналистика, блог юритиш ва электрон ахборот воситалари орқали фикр билдириш фаолиятининг ҳуқуқий механизмини белгилаш.

2020 йил

30 ноябрь

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон журналистика
ва оммавий коммуникациялар университети

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

электрон журналистика ходимлари ва блог юритувчи (таъсисчи) электрон ахборот воситалари орқали фикр билдирувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш;

аҳолига тезкорлик билан тўғри ахборотларни улар орқали етказишда давлат идораларининг матбуот хизматлари билан ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш;

Интернет тармоғи ахборот майдонида республика имижини янада оширишга қаратилган материалларни жойлаштириш, давлат органлари фаолиятининг очиқлиги ва ҳисобдорлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

287

Дўстлик ҳафталиги” ва “Дўстлик” халқаро форум-фестивалини ўтказиш.

 

 

2020 йил

1 июль

Миллатлараро муносабатлар
ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси,

ТИВ, Дин ишлари бўйича қўмита,

Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази,

Молия вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Чора-тадбирлар режаси.

Режада “Дўстлик ҳафталиги” ва “Дўстлик” халқаро форум-фестивалини ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича амалий чора-тадбирлар назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

288

Жаҳолатга қарши маърифат” деган ғоя асосида ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини, тинчлик ва дўстлик мақсадларига хизмат қилишини тарғиб этиш.

 

Йил давомида

Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

тарғибот гуруҳларини шакллантириш, тадбирлар ўтказиш режасини ишлаб чиқиш;

Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутахассисларини ҳудудларда диний-маърифий тадбирларни ўтказишга жалб этиш;

ўтказилган тадбирлар юзасидан умумлаштирилган маълумотнома тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

289

Юртимиз алломалари ҳаёти, илмий меросига бағишланган
ва диний бағрикенглик мавзуларида
халқаро илмий-амалий конференциялар ҳамда бошқа тадбирларни ташкил этиш.

Йил давомида

Дин ишлари бўйича қўмита, Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон мусулмонлари идораси,
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Самарқанд, Бухоро вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

Мисрнинг Ал-Азҳар мажмуаси билан ҳамкорликда Самарқандда “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусида халқаро конференция ўтказиш;

АЙСЕСКО халқаро ташкилоти томонидан Бухоро шаҳрининг 2020 йилда “Ислом олами маданияти пойтахти” деб эълон қилиниши муносабати билан “Ўзбекистон – Ислом цивилизацияси маркази” халқаро илмий-амалий анжуманини ўтказиш;

Диний бағрикенглик – давлат ва жамият тараққиётининг муҳим омили” мавзусида халқаро анжуман ўтказиш;

Бухоро шаҳрида Абдухолиқ Ғиждувонийнинг 915 йиллиги ва Баҳоуддин Нақшбанднинг 700 йиллигига бағишланган халқаро илмий конференция ҳамда унинг таваллуд айёмини юқори савияда ўтказиш бўйича чора-тадбирлар назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

290

Имом Бухорийнинг Самарқанддаги ёдгорлик мажмуасини янги лойиҳа асосида қайта барпо этиш.

2020 йил

1 апрель

Самарқанд вилояти ҳокимлиги,

Дин ишлари бўйича қўмита,

Қурилиш вазирлиги,

Молия вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

Вазирлар Маҳкамаси фармойиши лойиҳаси.

Лойиҳада Имом Бухорийнинг Самарқанддаги ёдгорлик мажмуасини мусулмон дунёсидаги улуғ мақомига мос равишда мутлақо янги лойиҳа асосида қайта барпо этиш бўйича чора-тадбирлар назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

291

Ўзбекистонда “Наврўз” халқаро фестивалини ўтказиш.

2020 йил

10 март

Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар

Вазирлар Маҳкамаси фармойиши лойиҳаси.

Лойиҳада “Наврўз” халқаро фестивалига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича қатор ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш, жумладан Марказий ва Жанубий Осиё, Яқин ва Ўрта Шарқ ҳамда бошқа давлатлар санъат усталарининг гала-концертлари, эстрада санъаткорларининг концертлари, кўргазмалар, театр ва кино кунлари, этнографик фестиваллар ўтказиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

292

Оролбўйи ҳудудида яшовчи миллат ва элатларнинг маънавий-маърифий алоқаларини ривожлантириш.

2020 йил

20 август

Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгаши,

Маданият вазирлиги, Республика маънавият ва маърифат маркази, Миллатлараро муносабатлар
ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Молия вазирлиги

Чора-тадбирлар режаси.

Режада:

Қорақалпоғистон Республикасида Оролбўйи ҳудудида яшовчи миллат ва элатларнинг маънавий-маърифий алоқаларини ривожлантириш, ёшлар орасида миллий урф-одатлар, тарихий ва маданий меросни асраб-авайлашга қаратилган Миллатлараро тотувлик халқаро маданий-гуманитар фестивалини ўтказиш;

Оролбўйи ҳудудида истиқомат қилувчи турли миллат ва элатларнинг тотувлигини мустаҳкамлаш, уларнинг тили ва урф-одатларини асраб-авайлаш, миллий маданий марказларнинг жамият ҳаётидаги ролини кучайтириш, ёшларни Ватанга муҳаббат
ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш бўйича чора-тадбирлар назарда тутилади.

 

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

293

Махсус алоқа тармоқларида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини модернизация қилиш.

2020 йил

1 июнь

ДХХ, Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, “Киберхавфсизлик маркази” ДУК

Чора-тадбирлар режаси:

Режада:

Давлат хавфсизлик хизматида ҳимояланган махсус алоқа тармоқларида замонавий ахборот-коммуникация воситаларини қўллаш орқали алоқа сифати, ишончлилик ва узлуксизлик даражасини ошириш;

махсус алоқа тармоқларида миллий ахборотни криптографик ҳимояловчи воситаларни босқичма-босқич татбиқ этиш;

миллий махсус алоқа тармоқларида миллий ахборотни криптографик ҳимояловчи воситаларни қўллаш чет эл махсус алоқа тармоқларида миллий ахборотни криптографик ҳимояловчи воситаларга ва калит ҳужжатларга боғлиқликнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

294

Иқтисодиёт соҳасидаги трансмиллий жиноятларга қарши курашиш бўйича халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.

Йил давомида

ДХХ, Бош прокуратура, ИИВ, ТИВ

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда хорижий давлатлар махсус хизматлари билан иқтисодиёт соҳасидаги трансмиллий жиноятларга қарши курашиш бўйича ҳамкорликни ривожлантиришга доир ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни ишлаб чиқиш ва тегишли ташкилотлар билан келишиш назарда тутилади.

 

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

295

Иқтисодий жиноятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши кураш бўйича Евроосиё гуруҳи (ЕАГ ФАТФ) билан ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш.

Йил давомида

Бош прокуратура,

ДХХ, ИИВ, ТИВ

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда Иқтисодий жиноятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евроосиё гуруҳи (ЕАГ ФАТФ) билан ўзаро ҳамкорликда халқаро семинарлар ташкил этиш ҳамда мазкур йўналишда миллий кадрлар малакасини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

296

Атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш.

2020 йил

30 апрель

Энергетика вазирлиги, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Давлат экология қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ФВВ, ИИВ, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Фанлар академияси,

“Ўзстандарт” агентлиги

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

атом энергетикаси соҳасидаги ваколатли давлат бошқаруви органи томонидан атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида давлат назоратини амалга ошириш тартиби;

атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг ва атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятнинг хавфсизлигини асослаш юзасидан экспертиза ўтказиш тартибини белгилаш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

297

Нефть ва газ конларидан фойдаланишнинг сейсмогеодинамик жараёнларга таъсирини ўрганиш учун сейсмикликни мониторинг қилишни такомиллаштириш.

2020 йил

1 ноябрь

ФВВ, “Ўзбекнефтгаз” АЖ, Фанлар академияси, вазирлик ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий хужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

республикада техноген сейсмикликни узлуксиз мониторинг қилиб бориш механизмини яратиш;

нефть ва газ конларидан фойдаланишнинг геодинамик жараёнларга таъсирини аниқлаш;

нефть ва газ конларидан фойдаланиш билан боғлиқ техноген зилзилалар хавфини прогнозлаш имкониятини яратиш бўйича вазифалар назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

298

Аҳолига табиий офатлар оқибатида етказилган зарар миқдорини қоплаш тартибини белгилаш.

2020 йил

1 ноябрь

ФВВ,
Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, “Ўзгидромет”, Давлат геология
ва минерал ресурслар қўмитаси, Давлат экология қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

табиий офатлар оқибатида зарар кўрган аҳолига етказилган зарарни қоплаш тартибини белгилаш;

ваколатли органлар ва фуқароларнинг бу борадаги ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқлаштириш;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ваколатли вазирлик ва идораларнинг техноген хавфли ҳудудларда қурилишнинг олдини олиш бўйича масъулиятини ошириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

299

Биологик чиқиндиларни йўқотиш учун стационар крематориялар қуриш.

2020 йил

1 июль

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
ва вилоятлар ҳокимликлари

Чора-тадбирлар дастури.

Дастурда биологик хавфсизликни таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар Ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказларида биологик чиқиндиларни йўқотиш учун стационар крематориялар қуриш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

300

Ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқат махсулотларининг хавфсизлигини кучайтириш.

2020 йил

30 апрель

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Ўзстандарт” агентлиги,
ФВВ, вазирлик
ва идоралар

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

озиқ-овқат махсулотлари хавфсизлигини таъминлаш борасида мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва ушбу соҳада ўзини оқлаган хорижий давлатлар норматив ҳужжатларини таҳлил қилиш;

маҳсулотларга қўшилаётган ҳар хил турдаги соғлиқ учун хавф туғдириши мумкин бўлган кимёвий моддаларни ва ўсимлик ёғларини ишлатиш ҳолатларини ўрганиш;

ушбу тадбирлар натижаларига кўра, мазкур соҳадаги техник жиҳатдан тартибга солишга оид норматив ҳужжатларни янгилаш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

5.2. Ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар

301

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг  миллий стратегияси ишлаб чиқилишини жадаллаштириш.

 

2020 йил

1 май

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили, вазирлик
ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳа билан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг  миллий стратегияси тасдиқланади.

Стратегияда:

Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларининг тўлиқ бажарилишини таъминлаш;

фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилишини мониторинг қилиш механизмларини такомиллаштириш;

инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий ва бошқа комплекс чоралар тизимини яратиш;

қонунчиликка ва давлат органлари, хусусан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг амалий фаолиятига инсон ҳуқуқ ва эркинликлари соҳасида халқаро стандартларни имплементация қилиш механизмлари ва тартиби самарадорлигини ошириш;

аҳолининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, жумладан бу борада самарали ахборот ва маърифат тарқатиш, таълим бериш фаолиятини ташкил этиш;

инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги халқаро ва минтақавий тузилмалар, хорижий мамлакатлар миллий институтлари билан ҳамкорликни янги босқичга кўтариш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

302

Ўзбек пахтасига нисбатан “бойкот”ни бекор қилишга қаратилган “Коттон Кэмпэйн” билан аниқ чоралар ва ҳамкорликдаги тадбирларни амалга ошириш.

2020 йил

1 март

Олий Мажлис Сенати
(келишув асосида),
Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги,

Меҳнат вазирлиги, “Ўзтўқимачиликсаноат” ассоциацияси, ТИВ

Комплекс чора-тадбирлар.

Бунда:

“Коттон Кэмпэйн” билан ҳамкорликда “бойкот”ни бекор қилишга қаратилган тадбирларни ташкил қилиш;

Европа Иттифоқи ва АҚШ бозорларига тайёр текстиль маҳсулотларининг киришига ва экспортини кенгайтиришга имкониятлар яратиш бўйича чораларни кўриш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

303

Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасалари фаолиятини ва моддий-техникавий таъминотини янада такомиллаштириш.

2020 йил
1 апрель

ТИВ, Молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

Ўзбекистоннинг хориждаги муассасалари моддий-техник таъминотини яхшилаш, биринчи навбатда керакли миқдорда автотранспорт воситалари билан таъминлаш;

қабул қилувчи мамлакатда мавжуд ижтимоий-иқтисодий вазият, товарлар, ишлар (хизматлар) қиймати индексацияланиши, шунингдек, валюта курсининг ўзгарувчанлигини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистоннинг хориждаги муассасалари ходимларининг иш ҳақини ошириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

304

Халқаро иқтисодий рейтингларда Ўзбекистоннинг ўрнини яхшилашга қаратилган кейинги чора-тадбирларни амалга ошириш.

 

2020 йил

1 июнь

Молия вазирлиги,

Давлат статистика қўмитаси, ТИВ, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Марказий банк, Адлия вазирлиги, илмий-тадқиқот муассасалари,

вазирлик ва идоралар

Чора-тадбирлар режаси:

Режада халқаро экспертлар ва миллий маслаҳатчилар билан биргаликда маълумотлар тўплаш методологияси ва амалиётини таҳлил қилиш ҳамда уйғунлаштириш орқали халқаро иқтисодий рейтингларда Ўзбекистоннинг мавқеини яхшилаш бўйича “йўл харитаси”ни қабул қилиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

305

Марказий Осиё мамлакатлари билан минтақавий ҳамкорлик доирасида туризмнинг ҳар хил турларини ривожлантириш.

2020 йил

1 июнь

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Маданият вазирлиги,
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, ТИВ

Чора-тадбирлар дастури.

Дастурда:

Марказий Осиё мамлакатларининг маданий ва сайёҳлик сайтларининг ягона рақамли харитасини (мултимедиа маҳсулоти) ишлаб чиқиш;

Марказий Осиё мамлакатлари билан комбинациялаштирилган туризмни “битта тур – кўп мамлакатлар” тамойили асосида ривожлантириш бўйича кўп томонлама шартномани тузиш;

тарихий обидалар ва республиканинг сайёҳлик салоҳиятини фаол равишда тарғиб қилиш, Ўзбекистондаги халқларнинг урф-одатлари ва анъаналарини оммалаштириш, комбинациялаштирилган туризм турларини ўрганиш ва амалиётга татбиқ этиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

306

Меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзолари ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш.

2020 йил

1 сентябрь

Меҳнат вазирлиги,

Адлия вазирлиги, ТИВ, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, вазирлик ва идоралар

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзолари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзолари ҳуқуқий мақоми;

меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзолари ҳуқуқларининг кафолатлари;

меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

307

Туркий тилли давлатлар Парламентлараро ассамблеясига аъзо бўлиш масаласини кўриб чиқиш.

2020 йил

1 октябрь

Олий Мажлис палаталари

(келишув асосида), Стратегик
ва минтақалараро тадқиқотлар институти, ТИВ,  вазирлик ва идоралар

Чора-тадбирлар режаси.

Режада:

Ўзбекистоннинг Туркий тилли давлатлар Парламентлараро ассамблеясига аъзо бўлишининг  мақсадга мувофиқлиги масаласини ўрганиш;

сиёсий қарор қабул қилиш натижаларига кўра Ўзбекистоннинг расман ташкилот аъзолигига қабул қилинишининг ташкилий-ҳуқуқий масалаларини ҳал этиш;

Олий Мажлис палаталари Кенгашларининг қўшма қарори орқали Олий Мажлиснинг Туркий тилли давлатлар Парламентлараро ассамблеясидаги доимий таркибини шакллантириш;

Туркий тилли давлатлар Парламентлараро ассамблеяси билан ҳамкорлик бўйича “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

308

Озон қатламини емирувчи моддалар бўйича Монреал протоколи томонларининг навбатдаги 32-йиғилишини ўтказиш.

2020 йил
1 ноябрь

Давлат экология қўмитаси, ТИВ, Молия вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

Чора-тадбирлар режаси.

Режада:

Озон қатламини емирувчи моддалар бўйича Монреал протоколи томонларининг навбатдаги
32-йиғилишини Тошкент шаҳрида ўтказиш орқали экологияни муҳофаза қилиш соҳасида республиканинг халқаро имижини ошириш;

экология соҳасида долзарб масалалар юзасидан Ўзбекистоннинг ташаббусларини ишлаб чиқиш ва илгари суриш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

309

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Туркий кенгаш ҳамда бошқа нуфузли халқаро ташкилотлар доирасида кўп томонлама ҳамкорликни жадаллаштиришни.

Йил давомида

ТИВ, Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти,
вазирлик ва идоралар

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

халқаро миқёсдаги долзарб масалалар юзасидан Ўзбекистоннинг ташаббусларини мазкур халқаро ташкилотларда илгари суриш;

халқаро парламентлараро ташкилотлар (ЕХҲТ Парламент ассамблеяси, МДҲ Парламентлараро ассамблеяси ва бошқалар) билан ҳамкорликни фаоллаштириш;

Ўзбекистонда парламентлараро муносабатлар бўйича йирик тадбирларни ташкиллаштириш;

халқаро ташкилотларнинг масъул раҳбарлик лавозимларига мамлакат вакиллари номзодини илгари суриш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

310

Марказий Осиё минтақасидаги мамлакатлар билан барча соҳаларда ўзаро дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик руҳидаги муносабатларни сифат ва мазмун жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш.

Йил давомида

ТИВ, Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт
ва саноат вазирлиги, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти,

вазирлик ва идоралар

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

олий ва юқори даражадаги ўзаро ташрифларни ташкил этиш;

халқ дипломатияси” механизмларидан самарали фойдаланиш;

Буюк Ипак йўли халқ дипломатиясини ривожлантиришнинг янги босқичи” мавзусида халқаро давра суҳбатини ўтказиш;

аҳил қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш йўлидаги мавжуд тўсиқларга биргаликда ечим топиш;

иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, ўзаро савдо ҳажмини ошириш ва кооперацияни мустаҳкамлаш учун қулай шароитлар яратиш;

минтақанинг транзит ва логистика салоҳиятидан самарали фойдаланиш, транспорт инфратузилмаси жадал ривожланишини таъминлаш;

минтақада сувдан адолатли фойдаланиш масалаларини тезкорлик билан ҳал этиш;

Марказий Осиё давлатлари ҳудудлари (шу жумладан чегарадош минтақалар) ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш;

маданий-гуманитар соҳаларда биргаликда тадбирларни ўтказиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

311

Айрим хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш.

 

 

 

Йил давомида

 

ТИВ, Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти,

вазирлик ва идоралар

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

Россия Федерацияси, Америка Қўшма Штатлари, Хитой Халқ Республикаси, Корея Республикаси, Япония, Туркия, Бирлашган Араб Амирликлари, Европа Иттифоқи ва Осиё мамлакатлари билан сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар алоқаларни янада ривожлантириш;

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (Россия Федерацияси, Озарбайжон), Марказий Осиё, Европа Иттифоқи (Италия) ва Осиё (Хитой Халқ Республикаси, Ҳиндистон, Туркия) мамлакатлари билан олий даражадаги икки ва кўп томонлама тадбирлар ўтказиш ҳамда ташрифлар доирасида мамлакатимиз манфаатларига хизмат қилувчи истиқболли лойиҳалар ва дастурларни қабул қилиш бўйича чора-тадбирларни кўриш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

312

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига 2021-2023 йилларга сайланиши учун Ўзбекистон номзодини илгари суриш.

Йил давомида

ТИВ, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти,

вазирлик ва идоралар

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

БМТга аъзо давлатларнинг Ўзбекистоннинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига номзодини қўллаб-қувватлашга эришиш мақсадида улар билан музокаралар олиб бориш;

Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва инсон ривожланиши соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида материалларни тайёрлаш ҳамда БМТга аъзо давлатлар ўртасида тарқатиш билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга ошириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

313

Инсон ҳуқуқлари бўйича Иккинчи Осиё Форумини ўтказиш.

2020 йил

20 сентябрь

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), ТИВ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

ёшлар ҳуқуқларига бағишланган Форум концепцияси ва якуний ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш;

Инсон ҳуқуқлари бўйича Иккинчи Осиё Форумини 2020 йил Самарқанд шаҳрида ўтказиш билан боғлиқ ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш;

Форумда БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида ишлаб чиқилиши Ўзбекистон Республикаси томонидан таклиф этилган Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенция лойиҳасини муҳокама этиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

314

Ўзбекистон Республикасининг 2020 йилда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига раислик доирасидаги асосий тадбирларни ўтказишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш.

Йил давомида

ТИВ,

Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти,

вазирлик ва идоралар

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

МДҲда иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, ташкилот томонидан қабул қилинган қарорларнинг амалий натижаларини ошириш ва аъзо давлатлар ўртасида гуманитар алоқаларни янада мустаҳкамлаш;

МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг мажлиси, МДҲ давлатлари Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлиси, МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг мажлиси ва бошқа тадбирларни ўтказиш бўйича чораларни амалга ошириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

315

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти билан муносабатларни ривожлантириш.

Йил давомида

ТИВ,

Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти,

вазирлик ва идоралар

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

ШҲТ билан халқаро терроризм, экстремизм
ва трансчегарвий жиноятчиликка қарши курашиш бўйича ҳамкорликни кучайтириш;

ШҲТга аъзо давлатларнинг трансчегаравий жиноятчиликка қарши курашувчи ваколатли органлар ўртасида доимий алоқа каналларини ривожлантириш;

ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида иқтисодий алоқаларни ривожлантириш бўйича ташаббусларни илгари суриш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

316

Ўзбекистон томонидан Умумий имтиёзлар плюс (GSP+) тизими доирасида Европа Иттифоқининг бир томонлама имтиёзларини олиш масаласини ўрганиш.

2020 йил

1 май

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги, ТИВ, вазирлик ва идоралар

Чора-тадбирлар дастури.

Дастурда:

Ўзбекистонни GSP+ фойда олувчи мамлакатлар рўйхатига киритиш тўғрисидаги хужжатлар тўпламини Европа томони учун тайёрлаш
ва тақдим этиш;

Ўзбекистонни GSP+ фойда олувчи мамлакатлар рўйхатига киритиш бўйича Ўзбекистон Республикасидан Ҳукуматидан мувофиқлаштирувчини тайинлаш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

317

Қўшма транспорт – логистика компанияларини (қуруқ портларни) ташкил этиш.

2020 йил

1 март

Транспорт вазирлиги,

ТИВ

Чора-тадбирлар режаси.

Режада Ўзбекистонда юкларнинг авиа ва автоташувларига ихтисослашган қўшма транспорт-логистика компанияларини (қуруқ портларни) ташкил этиш ва бунинг учун дунёдаги етакчи транспорт компанияларини жалб қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

318

Маҳаллий маҳсулотларнинг минтақавий ва халқаро бозорларга олиб чиқилишини енгиллаштириш.

Йил давомида

Транспорт вазирлиги,

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги,

Давлат божхона қўмитаси,

ТИВ

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

маҳсулотлар минтақавий ва халқаро бозорларга олиб чиқиладиган йўналишларда жойлашган қўшни давлатлар билан халқаро автомобиль ташувлари соҳасида узоқ муддатли битимларни тайёрлаш;

Ўзбекистоннинг халқаро автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортида ташувларни тартибга солувчи халқаро кўп томонлама битим ва конвенцияларга қўшилиши назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

319

Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик шартномасини муҳокама қилиш.

2020 йил

30 апрель

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги, ТИВ, вазирлик ва идоралар

Чора-тадбирлар дастури.

Дастурда:

Европа томони билан музокараларнинг навбатдаги учрашув муддатини келишиб олиш;

Музокараларнинг навбатдаги учрашувларида иштирок этувчи ишчи гурухлар фаолиятини ўрнатилган тартибда мувофиқлаштириш;

музокараларда Ўзбекистон вакилларининг иштирокини таъминлаш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш

320

Марказий Осиё бўйича Европа Иттифоқининг янгиланган Стратегиясини амалга оширишда Ўзбекистоннинг фаол иштирокини таъминлаш.

2020 йил

1 июнь

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги, ТИВ, вазирлик ва идоралар

Чора-тадбирлар дастури.

Бунда:

Европа Иттифоқи делегацияси вакиллари билан 2021-2027 йилларга мўлжалланган кўп йиллик индикацион дастур доирасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларини муҳокама қилиш учун учрашувлар ўтказиш;

Стратегия доирасида ўтказиладиган икки томонлама ва минтақалараро форматдаги тадбирларда иштирок этиш назарда тутилади.

Таклифлар:
Изоҳ қолдириш