“Тараққиёт стратегияси” маркази хусусий секторга ўтказиш мумкин бўлган давлат хизматлари рўйхатини шакллантириш бўйича жамоатчилик муҳокамасига чорлайди


Маълумки, мамлакатимизда давлат хизматларини кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислох, қилиш, аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш буйича кенг миқёсда ишлар амалга оширилмоқда. Бугунги кунда Ўзбекистан Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари марказлари томонидан кўрсатилаётган давлат хизматлари сони 130 дан ошди.

Шу билан бирга, 2020 йил 19 май куни Ўзбекистан Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида тадбиркорликни қўллаб- қувватлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Видеоселектор йиғилишида Давлатимиз раҳбари томонидан аниқ ҳисоб-китоб асосида, хусусий секторга ўтказиш мумкин бўлган давлат хизматлари рўйхатини шакллантириш бўйича вазифа белгиланди. Ҳозирда “Тараққиёт стратегияси” маркази ушбу вазифани самарали амалга оширилишини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида давлат хизматларининг қайси турларини хусусий секторга ўтказиш мақсадга мувофиқлиги юзасидан ўрганиш ўтказмоқда. Бунда маҳаллий экспертлар фикри ҳамда халқаро тажриба ҳам ўрганилмоқда. Ушбу жараёнда халқнинг ҳам кенг иштирокини таъминлаш мақсадида аҳолини жамоатчилик муҳокамасига чақирамиз.

Жамоатчилик муҳокамаси орқали олинган таклифлар, таҳлил қилиниб, тегишли давлат органига тақдим этилади.

Эслатиб ўтамиз жамоатчилик муҳокамаси жорий йилнинг 15 июнига қадар давом этади.

1. Ф.И.О.
Требуется ответ

2. Электрон почта ёки телефон рақамингизни киритинг
Требуется ответ

3. Мутахассилигингиз
Требуется ответ

4. Қайси давлат хизматини хусусий секторга ўтказиш керак деб ҳисоблайсиз?
Требуется ответ

5. Сиз юқорида келтирган хизмат турини хусусий секторга ўтказишнинг зарурияти нимада деб ўйлайсиз?
Требуется ответ

6. Ушбу хизматни амалга ошириш орқали қандай натижага эришиш мумкин деб ҳисоблайсиз?
Требуется ответ

2. Таклифингизни ворд файлда ҳам қолдиришингиз мумкин
Требуется ответ


Иштирокингиз учун раҳмат!!
Ватанимиз равнақига қўшаётган ҳиссангизни юксак қадрлаймиз!!